ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Расмий муносабат


Интернет тармоғидаги "Газета.уз" веб-сайти ва "Расул Кушербаевга мурожаат" ижтимоий тармоғида ҳоким қарорларига нисбатан танқидий мақола чоп этилди. Унда Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилган.



Мазкур мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:



Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 5 ноябрдаги №1490қ-сонли қарори билан фуқаро Хаитбоев Оғабек Яқуббоевич номига Урганч шаҳар 182-квартал ҳудудидан "Ёшлар меҳнат гузари" қуриш учун 1600.0 кв.метр ер майдони ажратиб берилган. Мазкур қарор Хоразм вилоят прокуратурасининг 2021 йил 16 мартдаги протестига асосан Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 13 апрель кунги №505қ-сонли қарори билан бекор қилинган. Шундан сўнг фуқаро О.Хаитбоев Урганч туманлараро маъмурий судига Урганч шаҳар хокимининг 2021 йил 13 апрелдаги №505қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Суд тақдим қилинган асословчи хужжатларни кўриб чиқиб фуқаронинг шикоят аризасини қаноатлантириб, Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 13 апрелдаги 505қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топган. Шу қарор билан Урганч шаҳар ҳокимлиги зиммасига Хоразм вилоят прокуратурасининг 2021 йил 16 мартдаги протестини тегишли тартибда қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклаган. Мазкур ҳал қилув қарори талабларини ижросини таъминлаш юзасидан Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 28 июль кунги 42-12-180-Q/21-сонли қарори чиққан. Қарор лойиҳасини тайёрлаган маъсул ходим томонидан Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 ноябрдаги 1490қ-сонли қарори санасида хатоликларга йўл қўйилган ва бунинг оқибатида шаҳар ҳокимининг 2021 йил 28 июлдаги қарори билан 2021 йил 14 августдаги қарори бекор бўлиш холати келиб чиққан.


Ҳозирда Урганч туманлараро маъмурий судининг қарорига асосан Урганч шаҳар ҳокими қарори тузатиш чоралари кўрилмоқда.

УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ МУРОДБЕК АБДОЛНИЯЗОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ



Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди. 


  Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида 25-март куни Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида Урганч шаҳрида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. 

  Шунингдек, 2022 йилнинг I чораги давомида вилоят давлат солиқ бошқармаси мутахассислари томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида жами 40 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 6000 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.  

 Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Хоразм вилоятида 38 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади шундан 5163 таси Урганч шаҳримизга тўғри кедмоқда . Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Урагнч шаҳримиздаги 2160 та корхонанинг 4160 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 3816 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди. 

 Урагнч шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 183 та корхонадаги 660 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди. 

  Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 462 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 132 нафар, қурилиш корхоналарида 66 нафар ва бюджетга 79,2 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

 Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари                  13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса  5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, хоразмлик тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари вилоятда 1,4 баравар кўпайган бўлса, қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 4 мингдан 7,8 мингтага етди. Яна бир аҳамиятли жиҳати, бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан                  65 корхонада 347,5 миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.

 2022 йилнинг I чораги давомида Урганч шаҳримизда солиқ тўловчилари томонидан 81 миллиард 85.6 миллион сўм миқдорида солиқлар тўланиб, белгиланган прогноз режаси 6.5 миллиард сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 56.4 миллиард сўми, яъни 86,3 фоизи юридик шахслар, 24.6 миллиард сўми ёки 13,7 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

 Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг,  47.7 миллиард сўм ёки 56,6 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 2.5 миллиард сўм ёки 10,0 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 31,6 миллиард сўм ёки 33,4 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

  Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбэк олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти. 

 Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021 йил 4 октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбэк қайтариш механизми жорий этилди. Агар чек 100 минг сўмга урилган бўлса, 1000 сўм фуқаронинг ҳамёнига тушади. Яъни, 1 фоизи қайтарилади.

 Бугунги кунда вилоятимизда 3907 тадбиркорлик субъектлари томонидан 4060 та онлайн-НКМ ва виртуал касса давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтказилган. Улардан 2,8 триллион сўмлик 14,3 миллионта чек онлайн равишда маълумотлар базамизга келиб тушган.

 Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

 Жорий йилнинг I чораги мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Хоразм вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 315 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 72 та мурожаат турли хил сабабларга кўра рад қилинган. Уларнинг 215 тасида сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, савдо қоидалари бузилаётганлиги тасдиқланди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 77 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 57,5 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

 “Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.

 Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди. 

 Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

 Ўтган 3 ой мобайнида 55 та корхоналарга 0,45 млрд.сўм ер солиғи, 62 та корхонага 0,5 млрд.сўм мол-мулк солиғи, 711 та корхонага 0,25 млрд.сўм ижтимоий солиқ, 156 та корхонага 0,35 млрд.сўм айланмадан олинадиган солиғидан имтиёзлар қўлланилди.

   Ҳурматли тадбиркорлар! 

   Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар. 

Сана: 08.04.2022 10:04
0
3 800

Aholini ro‘yxatga olish sanasining “nozik vaqt”i haqida nimalarni bilamiz ?


O‘zbekiston Respublikasining “Aholini ro‘yxatga olish to‘g‘risida”gi Qonuni aholini ro‘yxatga olish sohasidagi munosabatlarni tartibga soluvchi me’yoriy-huquqiy hujjat sanaladi. 
    Ushbu qonunda sohaga oid bir qator tushunchalar qatorida aholini ro‘yxatga olish sanasiga aniq ta’rif berilgan bo‘lib, bu tushuncha aholi to‘g‘risidagi ma’lumotlarni yig‘ish va hisobga olish amalga oshiriladigan aniq payt (yil, oy, kun va soat) ni ifodalaydi.  
    Аholini ro‘yxatga olish tadbiri 10 kundan 60 kungacha bo‘lgan davrda amalga oshirilishi mumkin. Bu tadbir bir necha kun davomida o‘tkazilsa ham ma’lumotlar aniq bir vaqtda - aholini ro‘yxatga olishning birinchi kuni boshlanish soatidagi (2023- yil 1- noyabr soat 00:00) holati bo‘yicha qayd etiladi. Bu aholini ro‘yxatga olishning nozik vaqti, deb ham ataladi. Masalan, chaqaloq aholini ro‘yxatga olish davrida, ammo ana shu aniq muddatdan keyin tug‘ilgan bo‘lsa, u aholi ro‘yxatiga kiritilmaydi. Lekin kimdir bu aniq nozik muddatda hayot bo‘lib, shundan keyin, ya’ni aholini ro‘yxatga olish davrida vafot etsa, u to‘g‘risidagi ma’lumotlar aholi ro‘yxatiga kiritiladi.


          Sanobar Qurbonova,

          Viloyat statistika boshqarmasi Ro‘yxatga olish jarayonlarini tashkil etish va  o‘tkazish bo‘limi  yetakchi mutaxassisi.

Urganch shahar hokimining 2022 yil 23 martdagi № 127-12-180-Q/22-sonli qarori

Urganch shahar hokimining 2022 yil 23 martdagi № 127-12-180-Q/22-sonli qarori

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда "Урганч шаҳридаги кўп қаватли уйнинг тагида қолаётган уй" номли танқидий мақола эълон қилинди.

Ушбу ҳолат бўйича Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ўрганиш ишларини борди.

Ўрганиш жараёнида “BERUNIY BUILDINGS” МЧЖ ва Урганч шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2018 йил 14 июн куни 5-сонли шартнома тузилганлиги, шартноманинг 2/1 бандига мувофиқ қурувчи ташкилот йиқилиши белгиланган уй-жой учун 1050 000 000 (бир миллиард эллик минг) сўм товон пул маблағларини тўлаш лозимлиги, шартноманинг 2/2 бандига мувофиқ қурувчи ташкилот мазкур товон пулини 10 кун муддат ичида 100,0% тўлаб бериши лозимлиги кўрсатиланлиги лекин қурувчи ташкилот томонидан шартномада тўлаб берилиши лозим бўлган маблағининг 50,0 фоизи, яъни 525,0 (беш юз йигирма беш) млн.сўми тўлаб берилганлиги ва ўз навбатида мазкур маблағ шартномага мувофик А.Баходирхон, П.Махмуд, Мустакиллик, Янги аср кўчаларида бузилиши белгиланган уй-жойлар учун уй эгаларига тўлаб берилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, келишув шартномасининг 2.2 бандига асосан,колган  50% маблағни, яни 525,0 ( беш юз йигирма беш миллион) сўм маблағни шаҳар ҳокимлиги ҳисоб рақамига ўтказиб берилмагани учун уй эгаларига тўлаб берилмай келмоқда. Ҳозирда Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу шартномани бажариш бўйича тегишли ташкилотларга йўналтирилганини  маълум қиламиз.

АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИК КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА АЖРАТИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА


1. 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон фармони; 
2. 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
ПФ-5325-сон фармони;
3. 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон фармони;
4. 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарори;
5. 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарори;
6. 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарори.
7. 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарори; 
8.Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2019 йил 24 октябрда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4498-сонли қарори қабул қилинди.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги 55-сонли қарорига асосан 33 млн сўм ажратилади.
Дастурлар доирасида лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича (ҳозирда 14 фоиз) Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ банклар орқали амалга оширилади.
Имтиёзли кредитлар 3 — 6 ойгачабўлган имтиёзли давр билан
3 йилгача муддатгаимтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.
Сана: 10.03.2022 06:24
0
6 349

URGANCH SHAHRIDA XORIJIY TILLARNI O'QITISH BO'YICHA ENG YAXSHI MAKTAB ANIQLANDI


O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-sentabrdagi 562-sonli “Iqtidorli o'quvchilar o'rtasida fan olimpiadalarini o'tkazish tizimini takomillashtirish hamda xorijiy tillarni o'qitish bo'yicha eng yaxshi maktabni aniqlash tizimini joriy etish to'g'risida”gi qaroriga asosan, Urganch shahrida “Xorijiy tillarni o'qitish bo'yicha eng yaxshi maktab” tanlovining shahar bosqichi o'tkazildi.


Tahlov ishtirokchilarini taqdirlash marosimida Urganch shahar hokimi Oybek Xolboyev ishtirok etib, 1-o'rinni qo'lga kiritgan 2-son umumiy o'rta ta'lim maktabiga 100 million so'm, 2-o'rinni egallagan 15-son maktab jamoasiga 75 million so'm va 3-o'rinni egallagan 30-son ixtisoslahgan umumta'lim maktabiga 50 million so'm miqdorida pul mukofotini topshirdi.


Shuningdek, g'olib jamoa tanlovning viloyat bosqichiga yo'llanmani qo'lga kiritdi.


Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.


Kanalga ulanish uchun:
https://t.me/urganchshahar_uz

Сана: 10.03.2022 06:23
0
1 142

URGANCH SHAHRIDA XORIJIY TILLARNI O'QITISH BO'YICHA ENG YAXSHI MAKTAB ANIQLANDI


O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-sentabrdagi 562-sonli “Iqtidorli o'quvchilar o'rtasida fan olimpiadalarini o'tkazish tizimini takomillashtirish hamda xorijiy tillarni o'qitish bo'yicha eng yaxshi maktabni aniqlash tizimini joriy etish to'g'risida”gi qaroriga asosan, Urganch shahrida “Xorijiy tillarni o'qitish bo'yicha eng yaxshi maktab” tanlovining shahar bosqichi o'tkazildi.


Tahlov ishtirokchilarini taqdirlash marosimida Urganch shahar hokimi Oybek Xolboyev ishtirok etib, 1-o'rinni qo'lga kiritgan 2-son umumiy o'rta ta'lim maktabiga 100 million so'm, 2-o'rinni egallagan 15-son maktab jamoasiga 75 million so'm va 3-o'rinni egallagan 30-son ixtisoslahgan umumta'lim maktabiga 50 million so'm miqdorida pul mukofotini topshirdi.


Shuningdek, g'olib jamoa tanlovning viloyat bosqichiga yo'llanmani qo'lga kiritdi.


Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.


Kanalga ulanish uchun:
https://t.me/urganchshahar_uz

Сана: 09.03.2022 09:42
0
519

URGANCH SHAHRIDA AYOLLAR BAYRAMI KENG NISHONLANDI


Oila va jamiyat ustuni, hayotimizning fayzi va koʼrki boʼlgan xotin-qizlarni eʼzozlash, ularga hurmat va ehtirom koʼrsatish xalqimiz uchun azal-azaldan buyuk qadriyat boʼlib kelgan va shunday boʼlib qoladi. Chunki ayollarimiz bilan hayotimiz goʼzal va mazmunli, xonadonlarimiz obod va nurafshondir.


Hammamiz orziqib kutgan goʼzal bahorning ilk kunlarida, 8 mart – Xalqaro xotin-qizlar bayrami kunida Urganch shahrida aziz ayollarimiz uchun bayram tuhvalari boshlandi.


Urganch shahrida boʼlib oʼtayotgan bayram dasturlarida ham ayollarimizga eʼtibor, eʼhtirom koʼrsatilmoqda. Bayramda Urganch shahar hokimi O.Xolboyev soʼzga chiqib, bugungi kunda shahrimizni yanada rivojlantirish boʼyicha Prezidentimiz bayram marosimida belgilab berilgan maqsad va vazifalarga erishishda ayollarimizning beqiyos hissasi bor ekanligini, buning uchun nozik xilqat egalari, ayollariizga har qancha tahsin va tasannolar aytsak, arziydi deya ta'kidladi.


Bayram dasturida oʼzining onalik mehri, hayotiy bilim va tajribasi bilan farzandlarinimizni turli xavf-xatarlardan asrashda, ularni mustahkam irodali, maʼnaviy-intellektual jihatdan yetuk, jonajon Vatanimizga sadoqatli insonlar etib tarbiyalashda, ishda, jamoatchilik bilan faoliyat yuritishda namuna boʼlayotgan bir guruh ayollarimizga Urganch shahar hokimligi tomonidan faxriy yorliq va esdalik sovgʼalari ham topshirildi. 


Shuningdek bayram dasturxoni yozilib, isteʼdodli honandalar tomonidan kuy-qoʼshiqlar ham ijro etildi.
 
8 mart – Xalqaro xotin-qizlar bayrami munosabati bilan bayram dasturlari Urganch shahrining barcha nuqtalarida davom etadi.


Urganch shahar hokimligi axborot xizmati. 


Kanalga ulanish uchun:
https://t.me/urganchshahar_uz

Сана: 08.03.2022 09:41
0
1 247

KOʻKALAMZORLASHTIRISH ISHLARI DAVOM ETMOQDA


Xalqimizda “Yaxshidan bogʼ qoladi” degan maqol bejiz aytilmagan.

Joriy yilning 2 fevral kuni Prezidentimiz raisligida bo‘lib o'tgan videoselektor yigʼilishida “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasidagi ishlar keng tahlil qilindi va joriy yilning 1 martidan boshlab “Yashil yillik” bir yillik umummilliy harakati e'lon qilindi.

Urganch shahrida ushbu dolzarb yumushga uyushqoqlik bilan kirishildi. Аyni vaqtda har bir jamoa, tashkilot uyushqoqlik bilan oʼzining “yashil hudud”larini barpo etish harakatida.

Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.
Сана: 05.03.2022 06:36
0
1 645
Тепага чиқиш