Расмий муносабат
Интернет тармоғидаги "Газета.уз" веб-сайти ва "Расул Кушербаевга мурожаат" ижтимоий тармоғида ҳоким қарорларига нисбатан танқидий мақола чоп этилди. Унда Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилган.
Мазкур мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 5 ноябрдаги №1490қ-сонли қарори билан фуқаро Хаитбоев Оғабек Яқуббоевич номига Урганч шаҳар 182-квартал ҳудудидан "Ёшлар меҳнат гузари" қуриш учун 1600.0 кв.метр ер майдони ажратиб берилган. Мазкур қарор Хоразм вилоят прокуратурасининг 2021 йил 16 мартдаги протестига асосан Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 13 апрель кунги №505қ-сонли қарори билан бекор қилинган. Шундан сўнг фуқаро О.Хаитбоев Урганч туманлараро маъмурий судига Урганч шаҳар хокимининг 2021 йил 13 апрелдаги №505қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Суд тақдим қилинган асословчи хужжатларни кўриб чиқиб фуқаронинг шикоят аризасини қаноатлантириб, Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 13 апрелдаги 505қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топган. Шу қарор билан Урганч шаҳар ҳокимлиги зиммасига Хоразм вилоят прокуратурасининг 2021 йил 16 мартдаги протестини тегишли тартибда қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклаган. Мазкур ҳал қилув қарори талабларини ижросини таъминлаш юзасидан Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 28 июль кунги 42-12-180-Q/21-сонли қарори чиққан. Қарор лойиҳасини тайёрлаган маъсул ходим томонидан Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 ноябрдаги 1490қ-сонли қарори санасида хатоликларга йўл қўйилган ва бунинг оқибатида шаҳар ҳокимининг 2021 йил 28 июлдаги қарори билан 2021 йил 14 августдаги қарори бекор бўлиш холати келиб чиққан.
Ҳозирда Урганч туманлараро маъмурий судининг қарорига асосан Урганч шаҳар ҳокими қарори тузатиш чоралари кўрилмоқда.