ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

МАТБУОТ АНЖУМАНИ: "УРГАНЧ ШАҲРИДА "ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИК ВА САНОАТ ЗОНАЛАРИ" ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ"


Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу матбуот анжуманида Урганч шаҳар ҳокимлиги, тегишли ташкилот вакиллари ва ОАВ ва блогерлар иштирок этди.
Мазкур матбуот анжуманида Урганч шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, "стартап" ғоялари ва амалий тадкикотлари натижаларини рўёбга чикаришга кўмаклашиш, ёш тадбиркорлар томонидан банд бўлмаган "Ёшлар дафтари"даги тенгдошларини иш билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш максадида  “Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зоналари”да ишлаб чиқариш биноларини қуриб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида бериш ҳамда имтиёзларини жорий этиш юзасидан маълумотлар берилди.


- «Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»дан ёш тадбиркорлик субъекти учун молиявий ресурс 200 минг АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда 5 йил муддатга ажратилади. 
Шунингдек, «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари» ҳудудларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, берилган имтиёзлар натижасида иқтисод қилинган маблағларни тижорат банклари томонидан лизингга ажратилган бинога тўлов учун йўналтириш шарти билан 3 йил муддатга фойда солиғи, ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқлар 50 фоизидан озод қилинади."
дейди Урганч шаҳар
ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий
ишлар бўйича ўринбосари Матяқубов Нурбек Райимберганович.
-"Шунингдек, ёш тадбиркорлик субъектлари бошланғич тўлов сифатида лизингга бериладиган бино қийматининг 10 фоизлик қисмини тўлайди. Жамғарма ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар учун бино қуришга бериладиган молиявий ресурслар миллий валютада йиллик 7 фоиз миқдорида тақдим этилади. Тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субъектларига биноларни лизинг асосида бериш миллий валютада йиллик 10 фоиз миқдорида амалга оширилади."
Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Маълумот сифатида, «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари»ни Хоразм вилоятида молиявий қўллаб-қувватлаш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бириктирилган.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Сана: 17.03.2021 02:30
0
1 904

АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИКГА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА




АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИК КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА АЖРАТИЛАДИГАН
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
 
  1. 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон фармони;
  2. 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
    ПФ-5325-сон фармони;
  3. 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон фармони;
  4. 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарори;
  5. 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарори;
  6. 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарори.
  7. 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарори;
  8. Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2019 йил 24 октябрда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    ПҚ-4498-сонли қарори қабул қилинди.
Дастурлар доирасида лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича (ҳозирда 14 фоизХалқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ банклар орқали амалга оширилади.
Имтиёзли кредитлар 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан
3 йилгача муддатга имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача миқдордаги кредитларни ажратиш юқоридаги банкларининг туман филиаллари.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг вилоят филиаллари;
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ миқдордаги кредитларни ажратиш Дастур координаторлари билан келишилган ҳолда ажратилади.
ШАҲАР ВА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН ИШЧИ ГУРУҲЛАР ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРИ
 
1Урган шаҳар(62) 228-67-57
2Хива шаҳар(62) 377-50-68
3Урганч тумани(62) 352-18-40
4Хива тумани(62) 226-20-62
5Боғот тумани(62) 315-28-18
6Гурлан тумани(62) 365-43-19
7Шовот тумани(62) 345-10-90
8Хозарасп тумани(62) 332-56-15
9Қўшкўпир тумани(62) 329-48-81
10Ҳонқа тумани(62) 399-15-47
11Янгибозор тумани(62) 419-40-86
12Янгиариқ туман(62) 385-40-77
13Тупроққалъа тумани(62) 305-35-60

Сана: 01.03.2021 05:30
0
4 293

КУН МАВЗУСИ: СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ


Бугун вилояти Ёшлар марказида Урганч шаҳар сектор раҳбарлари билан ёшлар учрашуви ўтказилди. Унда сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббусини амалга ошириш, ёшлар тадбиркорлиги ва стартапларни ривожлантириш, ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш, ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисоботи тингланди.

Дастлаб, шаҳар ҳокими О.Холбоев сўзга чиқиб,  Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, ёшлар сектор раҳбарига ўзларини қийнаётган муаммолар, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сектор раҳбари  ҳар бир билдирилган фикр ва мулоҳаза, муаммолар эътибордан четда қолмаслигини  алоҳида таъкидлади.

Учрашув давомида сектор раҳбарларининг савол-жавоб тарзида журналист ва блогерлар билан очиқ мулоқот ҳам ташкил этилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 12.02.2021 06:00
0
2 051

Шаҳарда сектор раҳбарларининг ёшлар билан ишлашга оид ҳисоботлари тўғрисида Урганч шаҳар ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминовичнинг маърузаси


Ассалому алайкум азиз ёшлар, учрашув қатнашчилари!

2020 йил 25 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган Ўзбекистон ёшлар Форумида сиз ёшларга қарата ҳурматли Президентимиз “Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз ва азму шижоатингизга суянамиз” – деб алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.

Ушбу Ёшлар Форумида белгилаб берилган вазифаларни шаҳарда ижросини таъминлаш мақсадида 2020-2021 йилларда ёшлар билан янгича ишлаш тизими бўйича 76 та банддан иборат 7 та йўналишда “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилди.

Дастур ижроси учун Республика бюджетидан 66 млрд.  408 млн. сўм, маҳаллий бюджетдан 588 млн. сўм, бошқа манбалар ҳисобидан 2 млрд.                                  70 млн. сўм маблағлар (жами 69  млрд. 66 млн. сўм) ажратилиши ҳамда жами 71 минг 262 нафар (92 фоиз) ёшлар қамраб олиниши белгиланган.

Шаҳардаги 5 328 нафар ишсиз ёшларнинг “маҳаллабай” кесимида бандлигини таъминлаш мақсадида йўналишлар кесимида “Манзилли режа” ишлаб чиқилди.

Режага асосан қурилиш отрядларида 245 нафаришлаб чиқариш соҳасида 458 нафар, Хизмат кўрсатиш, жумладан, автомобил, компьютер ва техникаларга хизмат кўрсатиш, гўзаллик салони, сартарошлик соҳаларига            458 нафар, касаначиликка 11 нафар,  ҳунармандчиликка 26 нафар, асаларичиликка 16 нафар, банлдик жамғармаси орқали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали 755 нафар,  "Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури доирасида 356 нафар ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйиш орқалибўш иш ўрни "Меҳнат ярмаркалари" доирасида 1369 нафар ва бошқа йўналишлар доирасида 1360 нафарини бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Шундан, жорий йилнинг ўтган даври давомида "Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури доирасида 40 нафар ёшларга 1 млрд 119 млн сўм, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида 5 нафар ёшларга 4 млрд             400 млн сўм кредит ажратилиши ҳисобига 50 та иш ўрни яратилди. 

“Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури бўйича 576 нафар ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, 614 нафар тадбиркорларга бириктириш кўзда тутилган.

Шундан, хозирги кунга қадар 151 нафар ёшлар ўқитилиб, уларга махсус сертификатлар топширилди ва тадбиркорларга бириктирилди ҳамда ҳозирги кунда 120 нафар ёшлар ўқишни давом эттирмоқда.

Касб-ҳунар ўрганиш истаги бор бўлган 338 нафар ёшлар рўйхатлари шакллантирилиб, шундан хозирги кунда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 24 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилда 5 та муҳим ташаббус йўналишларида умумтаълим мактабларида мавжуд тўгараклар сонини кўпайтириш орқали ёшлар қамровини 29 минг 021 нафар(амалда 27021)га оширилади.

Уюшмаган ёшлар қатламини оммавий спортга кенг жалб этиш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг спорт майдончалари, спорт залларида соат 16.00 дан кейин шуғулланишлари таъминланмоқда.

Маҳалла ёшларининг кўча спорти билан шуғулланишларини таъминлаш мақсадида 13 та маҳаллаларда “Street workout” майдончалари ташкил қилиш режалаштирилган.

Шаҳардаги 5 нафар иқтидорли ёшлар истисно тариқасида 2020/2021 ўқув йилида маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўқитилиши учун 40 млн 081 000 сўм маблағ ажратиб берилди.

15 нафар иқтидорли ёшларни доимий равишда рағбатлантириб бориш тизими йўлга қўйилди. 

Шунингдек, шаҳарда ҳар чоршанба – ёшларнинг бандлигини таъминлаш куни, ҳар шанба -  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш куни сифатида белгиланиб, аниқ дастур асосида амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 16 маротаба сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари ташкил этилиб, 298 нафар ёшлар иштирок этишди. Учрашувларда ёшлар томонидан 44 та муаммо ва таклифлар билдирилди. Шундан, 20 таси хал этилди, 24 таси тегишли ташкилотларга йўналтирилиб хал этиш чоралари кўрилмоқда. 

Шунингдек, маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг волейбол ва футбол, кураш турлари бўйича 1 маротаба “Ҳоким кубоги”, 1 маротаба “Прокурор кубоги” мусобақалари ўтказилди.   

Белгиланган вазифаларимиз.

I. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка

жалб этиш ва касб-ҳунарга ўргатиш йўналишида:

1. Бандликка кўмалашиш маркази томонидан 338 нафар ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали меҳнат бозорида талаб мавжуд бўлган касбларга қисқа муддатли (3-6 ойлик) ўқув курсларида ўқитишни ташкил этиш.

2. Ҳар ойда камида бир маротаба мавжуд бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш орқали 1369 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш.

3. Бандликка кўмалашиш маркази томонидан 107 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар учун субсидиялар ажратиш, 253 нафарига ишсизлик нафақаси тайинлаш.

4. 576 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва сертификат олган ёшларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ишларини тизимли ташкил этиш.

5. Тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тадбиркорлик субъектларида “Тадбиркор билан бир кун” лойиҳаси доирасида мотивацион тадбирлар, учрашувлар ташкил этиш.

6. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида маҳсулотлар тайёрлаш жараёнлари билан ёшларни таништириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида “Бизнесга саёҳат” лойиҳасини ташкил этиш.

7. Тижорат банкларида “Ёшлар учун очиқ эшиклар куни” ўтказиш; Бунда, кредит сўраб мурожаат қилган ёшларга кредит ажратиш тартиби ҳамда лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида тушунчалар бериш.

8. Ёшларга кўмаклашиш ва уларнинг таклиф-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар ҳафтада бир маротаба “Ҳоким ва ёшлар”, “Раҳбар ва ёшлар”, “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашувларини ташкил этиб бориш.

II. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида:

1. Ўғил болалар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича, қиз болалар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича маҳаллалар ўртасида “Сектор раҳбарлари кубоги” мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиб бориш.

2. Умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, кураш, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказиш.

3. Аҳолининг барча қатламлари (ёшлар, нуронийлар) ўртасида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш тадбирларини ташкил этиш.

4. Шаҳардаги ҳар битта таълим муассасасида уюшмаган ёшлар учун спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш.

5. Таълим муассасаларида “Беш ташаббус - беш имконият” танловини ташкил этиш.

6. Шаҳардаги маданият марказлари ҳамда умумтаълим мактаблари қошида “Ёшлар театр студияси” фаолиятини йўлга қўйиш ва концерт дастурларини барча маҳаллаларда ташкил этишдан иборат.

Азиз ёшлар! 

 Давлатимиз раҳбари бошчилигида биз ҳам сиз каби ёшларнинг куч ғайратига азм-у шижоатига суянамиз.

Бугун биз сизларга ҳар тмомнлама ёрдам беришга ва барча саволларингизга жавоб беришга тайёрмиз!

Сана: 12.02.2021 04:30
0
2 002

“Ҳар бир тадбирколар – ёшларга мададкор” дастурида Урганч шаҳри етакчилик қилмоқда


Урганч шаҳрида 2020 йил 25 декабрь куни давлат Раҳбари томонидан ўтказилган “Ўзбекистон ёшлар форуми”да маъқулланган “Ҳар бир тадбирколар – ёшларга мададкор” тамойили асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Шу мақсадда, Урганч шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси қошидаги нодавлат таълим муассасаси “Xorazm Biznes-Maktabi” ўқув маркази, Микрокредитбанк  АТБ Хоразм вилояти филиали, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида  “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ўтказилди. 
 Ўқув курсида шаҳримиздан жами 92 нафар тадбиркорликка хоҳиши бор ёшлар  ўқиб сертификат олдилар. Ушбу ёшлар учун 207.0 млн.сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Ҳозирда 66 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бепул таҳсил олмоқда.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 11.02.2021 07:04
0
4 048

Ойбек Холбоев: "МУРОЖААТЛАРНИ ВАҚТИДА ТИНГЛАЙ БИЛИШ, МУАММОЛАРНИ ОЛДИНДАН БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ ЯГОНА ЕЧИМИДИР"



Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида турли муаммолари ва масалалари бўйича мурожаат қилган фуқароларни тинглаш ва уларга ечим топиш шаҳар ҳокимининг деярли ҳар кунлик асосий вазифаларидан бирига айланган.


Бу галги қабул давомида ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун йўлланма, моддий ёрдам олиш, уй-жой ажратилиши ва бошқа масалаларга оид 20 дан зиёд мурожаатлар қабул қилинди.


– Бу каби қабулларни доимий ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Президентимиз олдимизга қўяётган энг биринчи вазифа – одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашиш, – дейди Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев. – Қолаверса, бу каби мулоқотлар бизгача етиб келмаётган муаммолардан хабардор бўлишга имкон беради, одамларнинг давлатга, эртанги кунга умид ва ишончини мустаҳкамлашга ёрдам беради.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.



Сана: 29.01.2021 06:35
0
1 980

ШАҲРИМИЗ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН СОЛИҚ ЯНГИЛИКЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ


Урганч шаҳар ҳокимиятининг мажлислар залида Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан семинар ташкил этилди. 
Семинарда акциз солиғи, фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ турлари бўйича Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Сана: 22.01.2021 10:54
0
839

“АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ
2020 йил 16 март, ЎРҚ-611-сон
21-модда. Аҳолини рўйхатга олиш дастури
Шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати   
Аҳолини рўйхатга олиш дастуридир. 
Аҳолини рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:
фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган санаси ва жойи;
ёши, жинси, миллати;
фуқаролиги;
яшаш жойи (турган жойи);
тилларни билиши;
маълумоти;
никоҳ ҳолати;
болаларининг сони;
уй хўжалиги таркиби;
уй-жой шароитлари;
бандлиги;
яшаш учун маблағлар манбалари;
миграция (ички ва ташқи).
Аҳолини рўйхатга олиш дастурига қўшимча равишда бошқа саволлар киритилиши мумкин.
Жавоблари давлат сирларига ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли ахборотни ўз ичига олиши мумкин бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи саволлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Рўйхатга олиш варағининг шакллари Аҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ БУГУН АРДОҚДА


Урганч шаҳри марказидаги вилоят Мусиқали драма театрида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди. 


Унда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб, барча ташриф буюрганларни байрам билан табриклади. 


Шунингдек, қатор воҳамиз вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи орден ва медаллар ҳамда Хоразм вилояти ҳокимининг фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. 


Байрам дастуридаги куй-қўшиқлар орқали меҳмонларга ватанпарварлик руҳи  янада сингдирилди. 


Байрам дастури кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Барча мард ўғлонларимизни яна бир бор Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб қоламиз!

Сана: 14.01.2021 05:13
0
1 649

БАЙРАМ ДАСТУРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА



Урганч шаҳрида тантанали ҳарбий намойиш (парад) бўлиб ўтди. Юзлаб ҳарбий хизматчилар, ва ҳарбий техникалар шаҳар кўчалари бўйлаб саф тортди. 

Байрам тантаналари шаҳримизда кўтаринки рухда давом этади...

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Тепага чиқиш