ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Урганч шахри 6-даха 12-уйда истиқомат қилувчи бир гурух фукоралар томонидан “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали Урганч шахар телекоммуникация боғламаси иш фаолиятидан нарозиликини билдириб “You Tube” ижтимоий тармоки оркали “Халкни алдаш яхши эмас, Узтелеком компанияси қачонгача халкни алдайди” мавзули мурожаат қилинган бўлиб, ушбу мурожаат ўрганилиб қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Хоразм вилояти Урганч шахри 6-даха 12-уйда истиқомат қилувчи 
4 нафар фуқоро жорий йилнинг 30 март, 2 нафар фуқоро 5 апрель ва 3 нафар фуқоро 7 апрель санасида интернет хизмати бўйича шартнома раймийлаштирган бўлиб, барча 9 та фуқоронинг хонадонида интернет хизматлари 7 апрель куни нормал холатда ишлатиб берилганди.


Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш норматив хужжатга асосан янги уланган абонентга шартнома расмийлаштирилган кундан бошлаб хизмат турига қараб қуйидаги тартибда хизматлар абонент хонадонида ишлатиб берилади:
⚡️ хДСЛ технологияси оркали интернет 3 иш куни ичида;
⚡️ FTTx технологияси оркали интернет 5 иш куни ичида;
⚡️ GPON технологияси оркали интернет 10 иш куни ичида ишлатиб бериш белгиланган.
❗️ Юқоридаги мурожаат бўйича барча абонентлар GPON технологияси буйича шартнома расмийлаштирган бўлиб барча абонентлар интернети 7 апрель куни ишлатиб берилди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқда "Хоразмнинг Урганч шаҳар Ашхабод маҳалласида жой ўрни берилди, аммо, қарор берилмади" номли видеомурожаат тарқалди.


Мазкур мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу мурожаатда келтирилган фуқароларнинг мурожаатлари тўлиқ қаноатлантирилган бўлиб, ҳар бир мурожаатчи ҳақида алоҳида маълумот бериб ўтмоқчимиз. 


1. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан хонадон мулкдори Курязов Сатимбай ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шахар хокимининг 2019 йил 05-октябрдаги № 2501қ-сонли қарорига асосан Урганч шаҳар 182-кварталдан ажратилган ер майдонидан умумий ер майдони 400,00 кв.мдан иборат  285 ва 286-ер участкаси ажратиб берилганлиги ва 02.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 300 714 000 (Уч юз миллион етти юз ўн тўрт минг) сўм қилиб берилганлигини ва талаби   тўлиқ қаноатлантирилганлигини билдирамиз.

2. Мурожаатчи Маткаримов Қадам, у ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шахар хокимининг 2019 йил 16-сентябрдаги №2255қ-сонли қарорига асосан Урганч шаҳар 182-кварталдан умумий ер майдони 200,00 кв.мдан иборат 15-ер участкаси фуқаро Маткаримов Қадам номига ажратиб берилганлигии ҳамда 200,00 кв.мдан иборат 16-ер участкаси Маткаримов Мурод номига ажратиб берилганлиги ва 03.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 160 230 000 (Бир юз олтмиш миллион икки юз ўттиз минг) сўм қилиб берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлигини билдирамиз. 

3.Кейинги мурожаатчи Сапаев Козибай ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шахар хокимининг 2019 йил 25-ноябрдаги №2919қ-сонли қарорига асосан   Урганч шаҳар 182-кварталдан умумий ер майдони 600,00 кв.мдан иборат 270,271 ва  272-ер участкалари ажратиб берилганлиги ва 02.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 209 405 000 ( Икки юз тўққиз миллион тўрт юз беш минг) сўм берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлини билдирамиз.

4. Бекмурадов Мадиёр, Авезова Жамила ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан Урганч тумани “Чандирқиёт” массивидан кўшимча равишда янгиланган намунавий лойихалар асосида қурилган 200 кв.метирлик 1 (Бир) каватли уй-жойдан битта 3 (Уч) хонали уйни қуриб битказилган холда топширилганлиги ва 01.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 160 000 000 ( Бир юз олтмиш миллон) берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлини билдирамиз. 

5. Мурожаатчи Рахимова Зулайхо Раззакбергенова ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан Урганч тумани “Чандирқиёт” массивидан кўшимча равишда янгиланган намунавий лойихалар асосида қурилган 200 кв.метирлик 1 (Бир) каватли уй-жойдан битта 3 (Уч) хонали уйни қуриб битказилган холда топширилганлиги ва 02.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 85 960 000 ( Саксон беш миллион тўққиз юз олтмиш минг) сўм берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлини билдирамиз.

6. Навбатдаги мурожаатчи Рузметова Анабиби ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил 28 июлда келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 ноябрдаги 2802қ-сонли қарорига асосан Урганч шаҳар 182-кварталдан умумий ер майдони 400,00 кв.мдан иборат 568 ва 569-ер участкаси ажратиб берилганлиги ва умумий ер майдони 200,0 кв.метр бўлган 567-ер участкаси Урганч шаҳар "Ашxобод" кўчаси 458-уйда доимий пропискада турувчи фуқаро Рузметов Жуманазар Юсупович номига ажратиб берилган.
 Шунингдек, 2019 йил 3 августда тузилган қўшимча келишув шартномасига асосан, компенсация пулини тўлиқ яъни 120 051 000 ( Бир юз йигирма миллион эллик бир минг) сўм қилиб берилиб, мулк эгаси фуқаро Рузметова Анабибини талаби тўлиқ қаноатлантирилган.

Урганч шаҳар "Ашхобод" кўчаси 458-уйда рўйхатда турувчи (аслида ушбу манзилда яшамаган) фуқаро Рўзметова Уғулжан Сапарбаевна ушбу манзилда рўйхатда бўлганлиги сабабли ўғилларига 400,0 кв.метр ер майдони ажратишни сўраган. Фуқаро У.Рузметовага турар жой мулкдори Рузметова Анабиби билан тўлиқ   ҳисоб-китоб қилинганлиги тушунтирилган. Лекин шунга қарамасдан фуқаро У.Рузметова томонидан ўз бошимчалик билан Урганч шаҳар янги "Ашхобод" маҳалласи ҳудудида 400,0 кв.м ер майдонида пойдевор ишлари бажарилганлиги аниқланди.

Гувоҳи бўлганингиздек, ушбу фуқаролар ўзларига берилган ер майдонлари ва пул маблағларидан қаноатланмай, қўшимча ер майдони берилишини талаб қилмоқда, хатто баъзиларида ноқонуний холатлар аниқланган. Аммо, ер барча учун баробар ўз вақтида тақсимланиб берилган. Бу бўйича куни кеча Урганч шаҳар ҳокимлигида мазкур мурожаатчилар иштирокида шаҳар ҳокими ва масъул ходимлар томонидан сиёсий маълумотлар берилиб, қайта тушунтирилди.

Сана: 02.04.2021 09:34
0
4 273

Она тилимиз – миллий маънавиятимиз асоси


Тил инсониятгагина ато этилган беқиёс туҳфа. Шу сабаб ҳар бир миллат вакили ўзининг она тилини муқаддас неъмат, миллий қадрият сифатида қадрлайди. Бизнинг она тилимиз бўлмиш ўзбек тили ҳам айни эъзоз-у эҳтиромга лойиқ. Халқимизнинг неча асрлик бой тарихи, кўҳна ва серқирра маданияти ўзбек тили таъсирида шаклланган. Улуғ шоиримиз Алишер Навоий шу тилда бебаҳо асарлар яратиб, дунёни лол қолдирган. Бугунги кунда жаҳоннинг барча мамлакатларида давлатимиз делегатсиялари ташрифи, ёшларимиз ютуқлари, спортчиларимиз ғалабалари шарафига ўзбек тилида мадҳиямиз куйланаётир. Она тили миллат деб аталмиш бирликни ягона халқ сифатида ўз атрофида бирлаштиради. Миллий маънавиятимизнинг  ажралмас қисми бўлган она тилимизга давлат тили мақоми берилганига бу йил 31 йил тўлди.

         Ҳар йили юртимизда 21-октабр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун, яъни “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган сана сифатида нишонланилади. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида тайёрланган мазкур қонун Ўзбекистоннинг мустақиллиги сари дадил қўйилган илк қадамларидан бири   эканлигини қуйидагича асослаган: “Биринч навбатда шуни айтмоқчиманки, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа туғдирмаса керак. Бу аллақачон юз бериши керак бўлган ҳодиса эдики, аҳолимизнинг кўпчилигининг қонуний талаби ҳам шундай эди. Бинобарин, ўз она тилини билмаган одам ўзининг шажарасини, ўзининг илдизини билмайдиган, келажаги йўқ одам, киши тилини билмайдиган унинг дилини ҳам билмайди, деб жуда тўғри айтишади”.

         Ўзбек тили мустақил Ўзбекистоннинг давлат тили эканлиги ҳақидаги қоида асосий Қонунимиз – Конститутсиямизда ҳам белгилаб қўйилган. Юртимизнинг турли миллатга мансуб фуқаролари ўзбек тилини давлатимизнинг муқаддас тимсоли  сифатида ўрганмоқдалар, бу тилда гаплашмоқдалар, унга юксак эҳтиром кўрсатмоқдалар. Шу билан бир қаторда, ўз она тилларини ҳам мукаммал ўрганмоқдалар, давлат тилидан ташқари турли тиллардаги таълим, даврий матбуот нашрлари, радио ва телевидение дастурлари мунтазам йўлга қўйилган. Аввало, ўз она тилига ҳурмати бор одамгина бошқа тилга ҳурмат кўзи билан қарайди, уни сидқидилдан ўрганади. Ўз она тилини унутиш эвазига ўрганилган ўзга тил чин инсонийликка хос эмас. Қолаверса, она тилисиз инсоннинг маънавий-руҳий илдизлари соғлом бўлмайди.

         Дунё тилларининг фақат икки юзтасигина давлат тили мақомига эришган бўлиб, улар орасида ўзбек тили ҳам бор. Бу эса, ҳар биримизнинг қалбимизда фахр-ифтихор туйғуларини уйғотиб, тилимиз софлигини сақлашда зиммамизга масъулиятлар ҳам юклайди. Она тилимизни асраб-авайлаш, уни эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Бинобарин, миллатимизнинг бебаҳо бойлиги, ҳурлигимиз тимсолларидан бири бўлган давлат тилини бузиб қўллашга, тилимиздаги иборалар маъносини англатмасдан ишлатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 

Тил миллатимиз фахри, жамиятимиз кўзгуси ҳисобланади. Айни чоғда қалбимиз ойнаси ҳамдир. Бир қарашда бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз ўз самарасини кўрамиз. Бироқ, шу билан бирга кўнгилни бироз хижил қиладиган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Ҳатто ўзбек тилидаги сўзларни ҳам она тилимиз қонун-қоидаларига риоя қилмаган ҳолда битиб қўйишлар ва баъзи дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаларига рус ва инглиз тилида баъзи битиклар  битилгани одамни ранжитади. Биринчи синфдан бошлаб, адабий тилда ўқиш, ёзишларига қарамай, баъзи ёшлар тилимизнинг бир-биридан ёқимли сўзларини бузиб сўзлайдилар. Ўринли-ўринсиз ҳолларда хорижий сўзларни аралаштириб гапирадилар. Чиройли тарзда, адабий тил қонун-қоидаларига амал қилган ҳолда гаплашиш қанчалар яхши. Қолаверса, бу ёш авлод тарбияси, миллий қадриятлар давомийлиги билан боғлиқ муҳим масала саналади. Она тилимиз софлигини сақлаш ва ҳимоя қилиш бевосита ўз қўлимизда. Бунинг учун кўп ўқиб-ўрганишимиз, ўз тилимизни ҳурматлашимиз зарур. Ана шундагина биз ўзлигимизни сақлаб қоламиз, тилимиз  ривожига ҳисса қўшган бўламиз.  Зеро, тил бор экан, миллат барҳаёт. Тил бор экан, юртнинг истиқболи нурли ва чароғон бўлади.

Таълим муассасаларида бугунги кунда хорижий тилларни ўрганишга кенг шарт- шароитлар яратиб берилган. Лекин ҳеч ким ўз онатилисини ўрганмасдан туриб, бошқа тилни ўргана олмайди. Исталган вақтда тилни бузиб айтиш эса маънавий тушунчамиз саёзлигини кўрсатиб қўяди.

Миллатсевар шоиримиз Абдулла Орипов бежиз: “Мен сен билан ардоқли, мен сен билан буюкман”, деган сатрларни битмаган бўлса керак. Боиси, шоирларимиз-у адибларимизни буюк ижод маҳсуллари яратишга ундаган ҳам она тили эмасми? Абдулла Қодирий романларини эл кўнглига киришига сабаб ўзбек тилимизнинг мазмуни эмасми? Буюк Бобурнинг оташнафас ғазалларидан уфуриб турган ҳарорат қадим туркий тил эмасмикан? Ҳа, аждодларимиз меҳрига қоришиб, тараққий топиб, биз авлодларга мерос қолган тилдир бу тил. Тафаккуримиз чироғи   бўлган бу тилга тасаннолар айтсак арзийди. Она тилининг сўз жавоҳирларини пухта эгаллаш, унинг назокатини теран ҳис эта билиш, айни вақтда, тилимизни том маънода қадрлаш ва уни юксалтиришга барчамиз бирдек масъулмиз.


Уганч туманлараро иқтисодий судининг архив мудири Д.Таджиева

Сана: 29.03.2021 03:12
0
2 288

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентли Хоразм вилоят бошқармаси маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида муҳим социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини 

тақдим этиш учун танлов 

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


Устувор йўналишЁшларга оид давлат сиёсатининг ёшларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар йўналишидаги мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш

Мақсад:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ёшларни санъатнинг миллий ва замонавий турлари билан шуғулланишларига шароит яратиш борасидаги ишларни изчил амалга ошириш.

ВазифаларХоразм миллийқадимийзамонавий санъат йўналишларининг ўрганишларида ва ривожлантиришдашу орқали санъат соҳасида бандлигини таъминлашолий таълим муассасаларига киришларида билим ва кўникмаларини оширишдан иборат бўлиб қуйидаги асосийвазифларни белгилайди:

  • 200 дан ортиқ ёшларни санъат соҳасида ўқитиш ва бошланғич фаолиятга тайёрлаш;
  • 20 000 нафардан ортиқ ёшлар иштирокида концерт томошалари ташкил қилиш;
  • PR медиа маҳсулoтларини 10 тадан кам бўлмаган видеороликлар тайёрлаш ва 100 тадан кам бўлмаган инфографикалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг ва фаол тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш; 

Белгиланган маблағ миқдори :

350 млн.  сўм 

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ҳамда белгиланган устувор  йўналиш ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;

- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги; 

- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.


Ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

  • Белгиланган тартибда тўлдирилган ариза шакли;
  • ариза тақдим этаётган ННТ раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  • давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
  • охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси; 
  • ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
  • агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.


Ҳужжатлар 2021 йил 28 мартдан 28 апрелгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентли Хоразм вилоят бошқармасининг жамоатчилик Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентли Хоразм вилоят бошқармаси» номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 220100 Урганч шаҳар П.Махмуд кўчаси 59/2 уй.

Сана: 27.03.2021 09:30
0
1 800

ЭЪЛОН





2021 йилнинг 25 март куни соат 1100 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Хоразм вилояти Бош бошқармаси бошлиғи У.М.Жуманиязов томонидан АТ “Халқбанк” Хоразм вилоят филиали биносида ёшлар ва банк хизматлари истеъмолчилари билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказилишини маълум қиламиз.
Сана: 17.03.2021 07:22
0
1 192

МАТБУОТ АНЖУМАНИ: "УРГАНЧ ШАҲРИДА "ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИК ВА САНОАТ ЗОНАЛАРИ" ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ"


Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу матбуот анжуманида Урганч шаҳар ҳокимлиги, тегишли ташкилот вакиллари ва ОАВ ва блогерлар иштирок этди.
Мазкур матбуот анжуманида Урганч шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, "стартап" ғоялари ва амалий тадкикотлари натижаларини рўёбга чикаришга кўмаклашиш, ёш тадбиркорлар томонидан банд бўлмаган "Ёшлар дафтари"даги тенгдошларини иш билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш максадида  “Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зоналари”да ишлаб чиқариш биноларини қуриб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида бериш ҳамда имтиёзларини жорий этиш юзасидан маълумотлар берилди.


- «Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»дан ёш тадбиркорлик субъекти учун молиявий ресурс 200 минг АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда 5 йил муддатга ажратилади. 
Шунингдек, «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари» ҳудудларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, берилган имтиёзлар натижасида иқтисод қилинган маблағларни тижорат банклари томонидан лизингга ажратилган бинога тўлов учун йўналтириш шарти билан 3 йил муддатга фойда солиғи, ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқлар 50 фоизидан озод қилинади."
дейди Урганч шаҳар
ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий
ишлар бўйича ўринбосари Матяқубов Нурбек Райимберганович.
-"Шунингдек, ёш тадбиркорлик субъектлари бошланғич тўлов сифатида лизингга бериладиган бино қийматининг 10 фоизлик қисмини тўлайди. Жамғарма ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар учун бино қуришга бериладиган молиявий ресурслар миллий валютада йиллик 7 фоиз миқдорида тақдим этилади. Тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субъектларига биноларни лизинг асосида бериш миллий валютада йиллик 10 фоиз миқдорида амалга оширилади."
Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Маълумот сифатида, «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари»ни Хоразм вилоятида молиявий қўллаб-қувватлаш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бириктирилган.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Сана: 17.03.2021 02:30
0
1 800

АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИКГА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА




АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИК КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА АЖРАТИЛАДИГАН
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
 
  1. 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон фармони;
  2. 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
    ПФ-5325-сон фармони;
  3. 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон фармони;
  4. 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарори;
  5. 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарори;
  6. 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарори.
  7. 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарори;
  8. Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2019 йил 24 октябрда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    ПҚ-4498-сонли қарори қабул қилинди.
Дастурлар доирасида лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича (ҳозирда 14 фоизХалқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ банклар орқали амалга оширилади.
Имтиёзли кредитлар 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан
3 йилгача муддатга имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача миқдордаги кредитларни ажратиш юқоридаги банкларининг туман филиаллари.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг вилоят филиаллари;
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ миқдордаги кредитларни ажратиш Дастур координаторлари билан келишилган ҳолда ажратилади.
ШАҲАР ВА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН ИШЧИ ГУРУҲЛАР ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРИ
 
1Урган шаҳар(62) 228-67-57
2Хива шаҳар(62) 377-50-68
3Урганч тумани(62) 352-18-40
4Хива тумани(62) 226-20-62
5Боғот тумани(62) 315-28-18
6Гурлан тумани(62) 365-43-19
7Шовот тумани(62) 345-10-90
8Хозарасп тумани(62) 332-56-15
9Қўшкўпир тумани(62) 329-48-81
10Ҳонқа тумани(62) 399-15-47
11Янгибозор тумани(62) 419-40-86
12Янгиариқ туман(62) 385-40-77
13Тупроққалъа тумани(62) 305-35-60

Сана: 01.03.2021 05:30
0
4 168

КУН МАВЗУСИ: СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ


Бугун вилояти Ёшлар марказида Урганч шаҳар сектор раҳбарлари билан ёшлар учрашуви ўтказилди. Унда сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббусини амалга ошириш, ёшлар тадбиркорлиги ва стартапларни ривожлантириш, ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш, ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисоботи тингланди.

Дастлаб, шаҳар ҳокими О.Холбоев сўзга чиқиб,  Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, ёшлар сектор раҳбарига ўзларини қийнаётган муаммолар, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сектор раҳбари  ҳар бир билдирилган фикр ва мулоҳаза, муаммолар эътибордан четда қолмаслигини  алоҳида таъкидлади.

Учрашув давомида сектор раҳбарларининг савол-жавоб тарзида журналист ва блогерлар билан очиқ мулоқот ҳам ташкил этилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 12.02.2021 06:00
0
1 618

Шаҳарда сектор раҳбарларининг ёшлар билан ишлашга оид ҳисоботлари тўғрисида Урганч шаҳар ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминовичнинг маърузаси


Ассалому алайкум азиз ёшлар, учрашув қатнашчилари!

2020 йил 25 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган Ўзбекистон ёшлар Форумида сиз ёшларга қарата ҳурматли Президентимиз “Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз ва азму шижоатингизга суянамиз” – деб алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.

Ушбу Ёшлар Форумида белгилаб берилган вазифаларни шаҳарда ижросини таъминлаш мақсадида 2020-2021 йилларда ёшлар билан янгича ишлаш тизими бўйича 76 та банддан иборат 7 та йўналишда “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилди.

Дастур ижроси учун Республика бюджетидан 66 млрд.  408 млн. сўм, маҳаллий бюджетдан 588 млн. сўм, бошқа манбалар ҳисобидан 2 млрд.                                  70 млн. сўм маблағлар (жами 69  млрд. 66 млн. сўм) ажратилиши ҳамда жами 71 минг 262 нафар (92 фоиз) ёшлар қамраб олиниши белгиланган.

Шаҳардаги 5 328 нафар ишсиз ёшларнинг “маҳаллабай” кесимида бандлигини таъминлаш мақсадида йўналишлар кесимида “Манзилли режа” ишлаб чиқилди.

Режага асосан қурилиш отрядларида 245 нафаришлаб чиқариш соҳасида 458 нафар, Хизмат кўрсатиш, жумладан, автомобил, компьютер ва техникаларга хизмат кўрсатиш, гўзаллик салони, сартарошлик соҳаларига            458 нафар, касаначиликка 11 нафар,  ҳунармандчиликка 26 нафар, асаларичиликка 16 нафар, банлдик жамғармаси орқали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали 755 нафар,  "Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури доирасида 356 нафар ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйиш орқалибўш иш ўрни "Меҳнат ярмаркалари" доирасида 1369 нафар ва бошқа йўналишлар доирасида 1360 нафарини бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Шундан, жорий йилнинг ўтган даври давомида "Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури доирасида 40 нафар ёшларга 1 млрд 119 млн сўм, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида 5 нафар ёшларга 4 млрд             400 млн сўм кредит ажратилиши ҳисобига 50 та иш ўрни яратилди. 

“Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури бўйича 576 нафар ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, 614 нафар тадбиркорларга бириктириш кўзда тутилган.

Шундан, хозирги кунга қадар 151 нафар ёшлар ўқитилиб, уларга махсус сертификатлар топширилди ва тадбиркорларга бириктирилди ҳамда ҳозирги кунда 120 нафар ёшлар ўқишни давом эттирмоқда.

Касб-ҳунар ўрганиш истаги бор бўлган 338 нафар ёшлар рўйхатлари шакллантирилиб, шундан хозирги кунда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 24 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилда 5 та муҳим ташаббус йўналишларида умумтаълим мактабларида мавжуд тўгараклар сонини кўпайтириш орқали ёшлар қамровини 29 минг 021 нафар(амалда 27021)га оширилади.

Уюшмаган ёшлар қатламини оммавий спортга кенг жалб этиш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг спорт майдончалари, спорт залларида соат 16.00 дан кейин шуғулланишлари таъминланмоқда.

Маҳалла ёшларининг кўча спорти билан шуғулланишларини таъминлаш мақсадида 13 та маҳаллаларда “Street workout” майдончалари ташкил қилиш режалаштирилган.

Шаҳардаги 5 нафар иқтидорли ёшлар истисно тариқасида 2020/2021 ўқув йилида маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўқитилиши учун 40 млн 081 000 сўм маблағ ажратиб берилди.

15 нафар иқтидорли ёшларни доимий равишда рағбатлантириб бориш тизими йўлга қўйилди. 

Шунингдек, шаҳарда ҳар чоршанба – ёшларнинг бандлигини таъминлаш куни, ҳар шанба -  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш куни сифатида белгиланиб, аниқ дастур асосида амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 16 маротаба сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари ташкил этилиб, 298 нафар ёшлар иштирок этишди. Учрашувларда ёшлар томонидан 44 та муаммо ва таклифлар билдирилди. Шундан, 20 таси хал этилди, 24 таси тегишли ташкилотларга йўналтирилиб хал этиш чоралари кўрилмоқда. 

Шунингдек, маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг волейбол ва футбол, кураш турлари бўйича 1 маротаба “Ҳоким кубоги”, 1 маротаба “Прокурор кубоги” мусобақалари ўтказилди.   

Белгиланган вазифаларимиз.

I. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка

жалб этиш ва касб-ҳунарга ўргатиш йўналишида:

1. Бандликка кўмалашиш маркази томонидан 338 нафар ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали меҳнат бозорида талаб мавжуд бўлган касбларга қисқа муддатли (3-6 ойлик) ўқув курсларида ўқитишни ташкил этиш.

2. Ҳар ойда камида бир маротаба мавжуд бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш орқали 1369 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш.

3. Бандликка кўмалашиш маркази томонидан 107 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар учун субсидиялар ажратиш, 253 нафарига ишсизлик нафақаси тайинлаш.

4. 576 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва сертификат олган ёшларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ишларини тизимли ташкил этиш.

5. Тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тадбиркорлик субъектларида “Тадбиркор билан бир кун” лойиҳаси доирасида мотивацион тадбирлар, учрашувлар ташкил этиш.

6. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида маҳсулотлар тайёрлаш жараёнлари билан ёшларни таништириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида “Бизнесга саёҳат” лойиҳасини ташкил этиш.

7. Тижорат банкларида “Ёшлар учун очиқ эшиклар куни” ўтказиш; Бунда, кредит сўраб мурожаат қилган ёшларга кредит ажратиш тартиби ҳамда лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида тушунчалар бериш.

8. Ёшларга кўмаклашиш ва уларнинг таклиф-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар ҳафтада бир маротаба “Ҳоким ва ёшлар”, “Раҳбар ва ёшлар”, “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашувларини ташкил этиб бориш.

II. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида:

1. Ўғил болалар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича, қиз болалар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича маҳаллалар ўртасида “Сектор раҳбарлари кубоги” мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиб бориш.

2. Умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, кураш, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказиш.

3. Аҳолининг барча қатламлари (ёшлар, нуронийлар) ўртасида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш тадбирларини ташкил этиш.

4. Шаҳардаги ҳар битта таълим муассасасида уюшмаган ёшлар учун спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш.

5. Таълим муассасаларида “Беш ташаббус - беш имконият” танловини ташкил этиш.

6. Шаҳардаги маданият марказлари ҳамда умумтаълим мактаблари қошида “Ёшлар театр студияси” фаолиятини йўлга қўйиш ва концерт дастурларини барча маҳаллаларда ташкил этишдан иборат.

Азиз ёшлар! 

 Давлатимиз раҳбари бошчилигида биз ҳам сиз каби ёшларнинг куч ғайратига азм-у шижоатига суянамиз.

Бугун биз сизларга ҳар тмомнлама ёрдам беришга ва барча саволларингизга жавоб беришга тайёрмиз!

Сана: 12.02.2021 04:30
0
1 904

“Ҳар бир тадбирколар – ёшларга мададкор” дастурида Урганч шаҳри етакчилик қилмоқда


Урганч шаҳрида 2020 йил 25 декабрь куни давлат Раҳбари томонидан ўтказилган “Ўзбекистон ёшлар форуми”да маъқулланган “Ҳар бир тадбирколар – ёшларга мададкор” тамойили асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Шу мақсадда, Урганч шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси қошидаги нодавлат таълим муассасаси “Xorazm Biznes-Maktabi” ўқув маркази, Микрокредитбанк  АТБ Хоразм вилояти филиали, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида  “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ўтказилди. 
 Ўқув курсида шаҳримиздан жами 92 нафар тадбиркорликка хоҳиши бор ёшлар  ўқиб сертификат олдилар. Ушбу ёшлар учун 207.0 млн.сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Ҳозирда 66 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бепул таҳсил олмоқда.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 11.02.2021 07:04
0
3 930
Тепага чиқиш