КУН МАВЗУСИ: СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Бугун вилояти Ёшлар марказида Урганч шаҳар сектор раҳбарлари билан ёшлар учрашуви ўтказилди. Унда сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббусини амалга ошириш, ёшлар тадбиркорлиги ва стартапларни ривожлантириш, ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш, ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисоботи тингланди.
Дастлаб, шаҳар ҳокими О.Холбоев сўзга чиқиб, Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, ёшлар сектор раҳбарига ўзларини қийнаётган муаммолар, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сектор раҳбари ҳар бир билдирилган фикр ва мулоҳаза, муаммолар эътибордан четда қолмаслигини алоҳида таъкидлади.
Учрашув давомида сектор раҳбарларининг савол-жавоб тарзида журналист ва блогерлар билан очиқ мулоқот ҳам ташкил этилди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.