ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Жасорат тимсоли




Даставвал ҳайкал нима ва у жамиятда қандай вазифа бажариши ҳақида тўхталсак. Ҳайкал арабча “катта”, “улуғ шакл” маъноларини билдиради ва тасвирий-амалий санъат намунаси ҳисобланади. Ҳайкаллар бир қарашда шаҳарларнинг кўринишини безаш мақсадида барпо қилинадигандай туюлади, аслида эса улар бирор халқ маданиятининг ривожланиш тимсолини ҳам акс эттиради. Шунингдек, ҳайкаллар ўз даврининг ғоялари ва идеаллари тўғрисида замондошлар ҳамда авлодларни огоҳ қилувчи воситадир. 
Ҳайкаллар ҳар доим ўз даврининг эҳтиёжи сифатида барпо қилинган. Ҳайкалнинг барпо қилиниши иқтисодийдан кўра, биринчи навбатда сиёсий, мафкуравий ва эстетик мотивларга асосланади. Яъни, мавжуд жамият учун зарур бўлган мафкуравий ғоялар тарбияси, эстетик ва маънавий юксалиш кўрсаткичи сифатида катта аҳамиятга эга бўлади. Иқтисодий манфаатлар эса иккиламчи фонда ўзини намоён қилиб, мамлакатда туризм соҳасидан келадиган даромадларни ошириш имкониятини вужудга келтиради.
Жаҳон тажрибасига бир назар ташласакда, юқоридаги фикрларимизни асосласак. 
Япониянинг Ибараки префектурасидаги Ушикуда жойлашган, 1995 йилда қурилган ва умумий баландлиги 120 метрни ташкил қиладиган Ушику Дайбутсу - дунёдаги энг баланд Будданинг бронза ҳайкали. Ваҳоланки, тарих япон жамияти учун ғоянинг, диннинг нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини ўтган асрларда ҳам исботлаб берган, бугун ҳам гувоҳи бўлмоқдамиз.
Баландлиги 103 метр бўлган, Хитойдаги икки нафар Хитой императорлари - Хуангди ва Яндилар қиёфаси акс эттирилган улкан ҳайкаллар. Ижтимоий муаммолар бугун ҳам етарли бўлган, ўз императорларини улуғлаган Хитойда бундай улкан ҳайкаллар кўп. Аммо Хитой ҳукумати улардан қандай манфаат истайди? Асосий манфаат Хитой цивилизациясини дунё тамаддунидаги ўрнини ҳам ўз халқи қалбига мухрлаш, ҳам бутун дунёга “кўрсатиб” қўйиш эмасми?
Россиядаги Мамай қўрғонида 1967 йил барпо қилинган баландлиги 84 метр бўлган “Она Ватан чорлайди” ҳайкали. Бу монумент Иккинчи жаҳон урушининг иқтисодий оқибатлари халқ турмушида ҳанузгача сақланиб қолган Совет ҳукуматига нима учун керак эди? Кўп миллатли улкан Иттифоқни ягона ғоя остида бирлаштириш учун эмасми?
Мўғулистондаги Чингизхоннинг 2008 йил 4 миллион доллар сарфланиб 40 метр катталикда барпо қилинган отлиқ ҳайкали. Бугун халқаро муносабатларда унчалик фаоллик кўрсатмайдиган Мўғулистондек мамлакат бунча маблағ сарфлаб маҳобатли ҳайкал барпо қилгандан кўра, Улан-Батордан бошқа ҳудудларга ҳам инфратузилмани етказиш масаласини илгари суришса бўлмасмиди? 
Энди муддаога ўтсак. Ижтимоий тармоққа жойлаштирилган  Урганч шаҳрида  Жалолиддин Мангубердига яна катта маблағ сарфлаб ҳайкал ўрнатилаётгани ҳақидаги  видеопост юзасидан ўз фикрларимизни баён қилсак. 
Ҳайкалнинг барпо қилиниши биринчидан миллатимизнинг маънавий эҳтиёжи. Иккинчидан, ўз аждодининг номини абадийлаштириш, хотирлаш ва қадрлаш зарурати, ўз ҳаётини душманга қарши курашдек шарафга бахшида қилган инсоннинг хизматлари эътирофидир. Султоннинг ҳукмдорлик рамзи саналган тулпорга қайтиши  миллий ғурур ва  шараф тарбиясидир.
Нью-Йоркни тасаввур қилганда Озодлик, Парижни ҳаёл қилганда Эйфел, Бразилия ҳақида ўйлаганда Исо ҳайкаллари кўз ўнгимизда гавдалангандек, ушбу ҳайкал  Урганч шаҳрининг рамзига  айланажак.
Бекзод Абдримов,
Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлими раҳбари
Сана: 28.04.2021 08:37
0
18 576

Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини

ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6098-сон Фармонига асосан солиқ органларининг янги структураси тасдиқланган бўлиб, янги структурага мувофиқ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлимлари таркибида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” бўлими (шўъба)лари ташкил этилди.

         

     Натижада Давлат солиқ идоралари тизимида “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили остида тадбиркорлик субъектларига кенг кўламли амалий ёрдамлар бериб келинмоқда. Жумладан Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 7 январдаги 10-сонли буйруғига асосан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида шўъба ҳодимларига янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига солиқ режимини танлашда маслаҳат бериш, тадбиркор томонидан амалий ёрдам сўралганда дастлабки буғалтерия ҳисобини юритишга, ҳисоботларини топширишга кўмаклашиш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ва бошка мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш бўйича бир қанча вазифалар белгиланган.

Мазкур тамойил бугунги кунда Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб улгурган.


Ушбу тамойил асосида инспекциянинг “ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш ” бўлими “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ” шўбаси ходимлари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг буғалтерия ҳисобини юритиш ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этишда аниқланган камчиликларни тузатишлар киритишда ёрдам кўрсатилиши натижасида 2021 йилнинг  1-чораги давомида 312 та субъектларга солиқ ҳисоботлари юборилишида ва хатоликлари братараф этилишида амалий ёрдамлар берилди.

Жумладан тадбиркорларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сон қарори юзасидан шаҳар худудида жойлашган   фойдаланилмасдан бўш турган объект сифатида эътироф этилиб оширилган ставкаларда қўлланилган солиқлар ҳисобланиб турган 3 та тадбиркорлик субъектларига шаҳар ДСИ  томонидан  объектлари ишга туширилишида амалий ёрдамлар ва маслаҳатлар берилиб, охирги 12 ой давомида ундирилган 172 404,2 минг сўм солиқ суммалари тадбиркорларнинг иҳтиёрларига қайтариб берилди.

Ҳусусан янгилик ўрнида шуни айтиш жоизки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ” ПҚ-5087   сонли қарорига мувофиқ бизнес юритиш шарт-шароитларни янада яхшилаш,тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳатларни изчил давом эттириш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш кўшимча чора тадбирлари юзасидан тадбиркорлик субъектларига кенг кўламли тушинтириш ишлари олиб борилиб амалий ёрдамлар берилмоқда.  

Шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари тизимида давом этаётган ислоҳатларда фаол қатнашиб, шаффофликни таъминлаган ҳолда солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори сифатида уларнинг интизомли солиқ тўловчи бўлиб қолишлари учун барча шароитларни яратиб беришда изчил давом этадилар.  

Шу ўринда , ҳурматли тадбиркорлар ва иш билармонлар ! 

Тадбиркорлик фаолиятини юритишда қийинчиликларга дуч келсангиз Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўбасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:+99897420-97-44; +998962225-05-37

Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори !


Э.ОТАЖОНОВ, 
Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ” шўбаси бошлиғи.


Сана: 27.04.2021 05:39
0
10 501

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Урганч шахри 6-даха 12-уйда истиқомат қилувчи бир гурух фукоралар томонидан “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали Урганч шахар телекоммуникация боғламаси иш фаолиятидан нарозиликини билдириб “You Tube” ижтимоий тармоки оркали “Халкни алдаш яхши эмас, Узтелеком компанияси қачонгача халкни алдайди” мавзули мурожаат қилинган бўлиб, ушбу мурожаат ўрганилиб қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Хоразм вилояти Урганч шахри 6-даха 12-уйда истиқомат қилувчи 
4 нафар фуқоро жорий йилнинг 30 март, 2 нафар фуқоро 5 апрель ва 3 нафар фуқоро 7 апрель санасида интернет хизмати бўйича шартнома раймийлаштирган бўлиб, барча 9 та фуқоронинг хонадонида интернет хизматлари 7 апрель куни нормал холатда ишлатиб берилганди.


Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш норматив хужжатга асосан янги уланган абонентга шартнома расмийлаштирилган кундан бошлаб хизмат турига қараб қуйидаги тартибда хизматлар абонент хонадонида ишлатиб берилади:
⚡️ хДСЛ технологияси оркали интернет 3 иш куни ичида;
⚡️ FTTx технологияси оркали интернет 5 иш куни ичида;
⚡️ GPON технологияси оркали интернет 10 иш куни ичида ишлатиб бериш белгиланган.
❗️ Юқоридаги мурожаат бўйича барча абонентлар GPON технологияси буйича шартнома расмийлаштирган бўлиб барча абонентлар интернети 7 апрель куни ишлатиб берилди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

Сана: 09.04.2021 07:44
0
1 241

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқда "Хоразмнинг Урганч шаҳар Ашхабод маҳалласида жой ўрни берилди, аммо, қарор берилмади" номли видеомурожаат тарқалди.


Мазкур мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу мурожаатда келтирилган фуқароларнинг мурожаатлари тўлиқ қаноатлантирилган бўлиб, ҳар бир мурожаатчи ҳақида алоҳида маълумот бериб ўтмоқчимиз. 


1. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан хонадон мулкдори Курязов Сатимбай ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шахар хокимининг 2019 йил 05-октябрдаги № 2501қ-сонли қарорига асосан Урганч шаҳар 182-кварталдан ажратилган ер майдонидан умумий ер майдони 400,00 кв.мдан иборат  285 ва 286-ер участкаси ажратиб берилганлиги ва 02.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 300 714 000 (Уч юз миллион етти юз ўн тўрт минг) сўм қилиб берилганлигини ва талаби   тўлиқ қаноатлантирилганлигини билдирамиз.

2. Мурожаатчи Маткаримов Қадам, у ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шахар хокимининг 2019 йил 16-сентябрдаги №2255қ-сонли қарорига асосан Урганч шаҳар 182-кварталдан умумий ер майдони 200,00 кв.мдан иборат 15-ер участкаси фуқаро Маткаримов Қадам номига ажратиб берилганлигии ҳамда 200,00 кв.мдан иборат 16-ер участкаси Маткаримов Мурод номига ажратиб берилганлиги ва 03.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 160 230 000 (Бир юз олтмиш миллион икки юз ўттиз минг) сўм қилиб берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлигини билдирамиз. 

3.Кейинги мурожаатчи Сапаев Козибай ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шахар хокимининг 2019 йил 25-ноябрдаги №2919қ-сонли қарорига асосан   Урганч шаҳар 182-кварталдан умумий ер майдони 600,00 кв.мдан иборат 270,271 ва  272-ер участкалари ажратиб берилганлиги ва 02.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 209 405 000 ( Икки юз тўққиз миллион тўрт юз беш минг) сўм берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлини билдирамиз.

4. Бекмурадов Мадиёр, Авезова Жамила ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан Урганч тумани “Чандирқиёт” массивидан кўшимча равишда янгиланган намунавий лойихалар асосида қурилган 200 кв.метирлик 1 (Бир) каватли уй-жойдан битта 3 (Уч) хонали уйни қуриб битказилган холда топширилганлиги ва 01.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 160 000 000 ( Бир юз олтмиш миллон) берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлини билдирамиз. 

5. Мурожаатчи Рахимова Зулайхо Раззакбергенова ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан Урганч тумани “Чандирқиёт” массивидан кўшимча равишда янгиланган намунавий лойихалар асосида қурилган 200 кв.метирлик 1 (Бир) каватли уй-жойдан битта 3 (Уч) хонали уйни қуриб битказилган холда топширилганлиги ва 02.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 85 960 000 ( Саксон беш миллион тўққиз юз олтмиш минг) сўм берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлини билдирамиз.

6. Навбатдаги мурожаатчи Рузметова Анабиби ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил 28 июлда келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 ноябрдаги 2802қ-сонли қарорига асосан Урганч шаҳар 182-кварталдан умумий ер майдони 400,00 кв.мдан иборат 568 ва 569-ер участкаси ажратиб берилганлиги ва умумий ер майдони 200,0 кв.метр бўлган 567-ер участкаси Урганч шаҳар "Ашxобод" кўчаси 458-уйда доимий пропискада турувчи фуқаро Рузметов Жуманазар Юсупович номига ажратиб берилган.
 Шунингдек, 2019 йил 3 августда тузилган қўшимча келишув шартномасига асосан, компенсация пулини тўлиқ яъни 120 051 000 ( Бир юз йигирма миллион эллик бир минг) сўм қилиб берилиб, мулк эгаси фуқаро Рузметова Анабибини талаби тўлиқ қаноатлантирилган.

Урганч шаҳар "Ашхобод" кўчаси 458-уйда рўйхатда турувчи (аслида ушбу манзилда яшамаган) фуқаро Рўзметова Уғулжан Сапарбаевна ушбу манзилда рўйхатда бўлганлиги сабабли ўғилларига 400,0 кв.метр ер майдони ажратишни сўраган. Фуқаро У.Рузметовага турар жой мулкдори Рузметова Анабиби билан тўлиқ   ҳисоб-китоб қилинганлиги тушунтирилган. Лекин шунга қарамасдан фуқаро У.Рузметова томонидан ўз бошимчалик билан Урганч шаҳар янги "Ашхобод" маҳалласи ҳудудида 400,0 кв.м ер майдонида пойдевор ишлари бажарилганлиги аниқланди.

Гувоҳи бўлганингиздек, ушбу фуқаролар ўзларига берилган ер майдонлари ва пул маблағларидан қаноатланмай, қўшимча ер майдони берилишини талаб қилмоқда, хатто баъзиларида ноқонуний холатлар аниқланган. Аммо, ер барча учун баробар ўз вақтида тақсимланиб берилган. Бу бўйича куни кеча Урганч шаҳар ҳокимлигида мазкур мурожаатчилар иштирокида шаҳар ҳокими ва масъул ходимлар томонидан сиёсий маълумотлар берилиб, қайта тушунтирилди.

Сана: 02.04.2021 09:34
0
4 364
Тепага чиқиш