ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Урганч шахри 6-даха 12-уйда истиқомат қилувчи бир гурух фукоралар томонидан “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали Урганч шахар телекоммуникация боғламаси иш фаолиятидан нарозиликини билдириб “You Tube” ижтимоий тармоки оркали “Халкни алдаш яхши эмас, Узтелеком компанияси қачонгача халкни алдайди” мавзули мурожаат қилинган бўлиб, ушбу мурожаат ўрганилиб қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Хоразм вилояти Урганч шахри 6-даха 12-уйда истиқомат қилувчи 4 нафар фуқоро жорий йилнинг 30 март, 2 нафар фуқоро 5 апрель ва 3 нафар фуқоро 7 апрель санасида интернет хизмати бўйича шартнома раймийлаштирган бўлиб, барча 9 та фуқоронинг хонадонида интернет хизматлари 7 апрель куни нормал холатда ишлатиб берилганди.

Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш норматив хужжатга асосан янги уланган абонентга шартнома расмийлаштирилган кундан бошлаб хизмат турига қараб қуйидаги тартибда хизматлар абонент хонадонида ишлатиб берилади:
⚡️ хДСЛ технологияси оркали интернет 3 иш куни ичида;
⚡️ FTTx технологияси оркали интернет 5 иш куни ичида;
⚡️ GPON технологияси оркали интернет 10 иш куни ичида ишлатиб бериш белгиланган.
❗️ Юқоридаги мурожаат бўйича барча абонентлар GPON технологияси буйича шартнома расмийлаштирган бўлиб барча абонентлар интернети 7 апрель куни ишлатиб берилди.



Урганч шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати.
Сана: 09.04.2021 07:44
0
1 000

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш