ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини

ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6098-сон Фармонига асосан солиқ органларининг янги структураси тасдиқланган бўлиб, янги структурага мувофиқ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлимлари таркибида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” бўлими (шўъба)лари ташкил этилди.

         

     Натижада Давлат солиқ идоралари тизимида “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили остида тадбиркорлик субъектларига кенг кўламли амалий ёрдамлар бериб келинмоқда. Жумладан Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 7 январдаги 10-сонли буйруғига асосан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида шўъба ҳодимларига янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига солиқ режимини танлашда маслаҳат бериш, тадбиркор томонидан амалий ёрдам сўралганда дастлабки буғалтерия ҳисобини юритишга, ҳисоботларини топширишга кўмаклашиш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ва бошка мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш бўйича бир қанча вазифалар белгиланган.

Мазкур тамойил бугунги кунда Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб улгурган.


Ушбу тамойил асосида инспекциянинг “ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш ” бўлими “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ” шўбаси ходимлари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг буғалтерия ҳисобини юритиш ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этишда аниқланган камчиликларни тузатишлар киритишда ёрдам кўрсатилиши натижасида 2021 йилнинг  1-чораги давомида 312 та субъектларга солиқ ҳисоботлари юборилишида ва хатоликлари братараф этилишида амалий ёрдамлар берилди.

Жумладан тадбиркорларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сон қарори юзасидан шаҳар худудида жойлашган   фойдаланилмасдан бўш турган объект сифатида эътироф этилиб оширилган ставкаларда қўлланилган солиқлар ҳисобланиб турган 3 та тадбиркорлик субъектларига шаҳар ДСИ  томонидан  объектлари ишга туширилишида амалий ёрдамлар ва маслаҳатлар берилиб, охирги 12 ой давомида ундирилган 172 404,2 минг сўм солиқ суммалари тадбиркорларнинг иҳтиёрларига қайтариб берилди.

Ҳусусан янгилик ўрнида шуни айтиш жоизки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ” ПҚ-5087   сонли қарорига мувофиқ бизнес юритиш шарт-шароитларни янада яхшилаш,тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳатларни изчил давом эттириш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш кўшимча чора тадбирлари юзасидан тадбиркорлик субъектларига кенг кўламли тушинтириш ишлари олиб борилиб амалий ёрдамлар берилмоқда.  

Шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари тизимида давом этаётган ислоҳатларда фаол қатнашиб, шаффофликни таъминлаган ҳолда солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори сифатида уларнинг интизомли солиқ тўловчи бўлиб қолишлари учун барча шароитларни яратиб беришда изчил давом этадилар.  

Шу ўринда , ҳурматли тадбиркорлар ва иш билармонлар ! 

Тадбиркорлик фаолиятини юритишда қийинчиликларга дуч келсангиз Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўбасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:+99897420-97-44; +998962225-05-37

Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори !


Э.ОТАЖОНОВ, 
Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ” шўбаси бошлиғи.


Сана: 27.04.2021 05:39
0
10 359
Тепага чиқиш