Даставвал ҳайкал нима ва у жамиятда қандай вазифа бажариши ҳақида тўхталсак. Ҳайкал арабча “катта”, “улуғ шакл” маъноларини билдиради ва тасвирий-амалий санъат намунаси ҳисобланади. Ҳайкаллар бир қарашда шаҳарларнинг кўринишини безаш мақсадида барпо қилинадигандай туюлади, аслида эса улар бирор халқ маданиятининг ривожланиш тимсолини ҳам акс эттиради. Шунингдек, ҳайкаллар ўз даврининг ғоялари ва идеаллари тўғрисида замондошлар ҳамда авлодларни огоҳ қилувчи воситадир.
Ҳайкаллар ҳар доим ўз даврининг эҳтиёжи сифатида барпо қилинган. Ҳайкалнинг барпо қилиниши иқтисодийдан кўра, биринчи навбатда сиёсий, мафкуравий ва эстетик мотивларга асосланади. Яъни, мавжуд жамият учун зарур бўлган мафкуравий ғоялар тарбияси, эстетик ва маънавий юксалиш кўрсаткичи сифатида катта аҳамиятга эга бўлади. Иқтисодий манфаатлар эса иккиламчи фонда ўзини намоён қилиб, мамлакатда туризм соҳасидан келадиган даромадларни ошириш имкониятини вужудга келтиради.
Жаҳон тажрибасига бир назар ташласакда, юқоридаги фикрларимизни асосласак.
Япониянинг Ибараки префектурасидаги Ушикуда жойлашган, 1995 йилда қурилган ва умумий баландлиги 120 метрни ташкил қиладиган Ушику Дайбутсу - дунёдаги энг баланд Будданинг бронза ҳайкали. Ваҳоланки, тарих япон жамияти учун ғоянинг, диннинг нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини ўтган асрларда ҳам исботлаб берган, бугун ҳам гувоҳи бўлмоқдамиз.
Баландлиги 103 метр бўлган, Хитойдаги икки нафар Хитой императорлари - Хуангди ва Яндилар қиёфаси акс эттирилган улкан ҳайкаллар. Ижтимоий муаммолар бугун ҳам етарли бўлган, ўз императорларини улуғлаган Хитойда бундай улкан ҳайкаллар кўп. Аммо Хитой ҳукумати улардан қандай манфаат истайди? Асосий манфаат Хитой цивилизациясини дунё тамаддунидаги ўрнини ҳам ўз халқи қалбига мухрлаш, ҳам бутун дунёга “кўрсатиб” қўйиш эмасми?
Россиядаги Мамай қўрғонида 1967 йил барпо қилинган баландлиги 84 метр бўлган “Она Ватан чорлайди” ҳайкали. Бу монумент Иккинчи жаҳон урушининг иқтисодий оқибатлари халқ турмушида ҳанузгача сақланиб қолган Совет ҳукуматига нима учун керак эди? Кўп миллатли улкан Иттифоқни ягона ғоя остида бирлаштириш учун эмасми?
Мўғулистондаги Чингизхоннинг 2008 йил 4 миллион доллар сарфланиб 40 метр катталикда барпо қилинган отлиқ ҳайкали. Бугун халқаро муносабатларда унчалик фаоллик кўрсатмайдиган Мўғулистондек мамлакат бунча маблағ сарфлаб маҳобатли ҳайкал барпо қилгандан кўра, Улан-Батордан бошқа ҳудудларга ҳам инфратузилмани етказиш масаласини илгари суришса бўлмасмиди?
Энди муддаога ўтсак. Ижтимоий тармоққа жойлаштирилган Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангубердига яна катта маблағ сарфлаб ҳайкал ўрнатилаётгани ҳақидаги видеопост юзасидан ўз фикрларимизни баён қилсак.
Ҳайкалнинг барпо қилиниши биринчидан миллатимизнинг маънавий эҳтиёжи. Иккинчидан, ўз аждодининг номини абадийлаштириш, хотирлаш ва қадрлаш зарурати, ўз ҳаётини душманга қарши курашдек шарафга бахшида қилган инсоннинг хизматлари эътирофидир. Султоннинг ҳукмдорлик рамзи саналган тулпорга қайтиши миллий ғурур ва шараф тарбиясидир.
Нью-Йоркни тасаввур қилганда Озодлик, Парижни ҳаёл қилганда Эйфел, Бразилия ҳақида ўйлаганда Исо ҳайкаллари кўз ўнгимизда гавдалангандек, ушбу ҳайкал Урганч шаҳрининг рамзига айланажак.
Бекзод Абдримов,
Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлими раҳбари