ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Газета ва журналлар

Ушбу саҳифа янгиланмоқда...

Йирик саноат корхоналари

Ушбу саҳифа янгиланмоқда...

Нотариал идоралар

Ушбу саҳифа янгиланмоқда...

Маданият ва истироҳат боғлари

Ушбу саҳифа янгиланмоқда...

Муқаддас қадамжолар

Ушбу саҳифа янгиланмоқда...


Матяқубов Нурбек Райимберганович
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши раиси
Телефон: +99862-223-04-85
Факс: +99862-223-04-85
Э-почта: urgenchcity@umail.uz
Манзил: Урганч шаҳар, Шерозий кучаси 23-уй
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: -



Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши ташкил этилгандан буён амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони, ПҚ-3138-сонли қарорларида кўрсатилган устувор вазифалар бўйича ўз иш фаолиятини 2017 йил 30 июндан бошлаган, ва шу кунгача Урганч шаҳар Кенгаши томонидан қуйидагича ишлар амалга оширилди.
Урганч шаҳрида бугунги кунда жами 145841 нафар аҳоли истиқомат қилади, шундан 81526 нафарини, яъни аҳолининг 56 % ёшлар ташкил этади.
Урганч шаҳрида жами 38 та умумий ўрта таълим мактаблари, 17 та ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ҳамда 3 та олий таълим муассасалари мавжуд.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиши натижасида, жами 10242 нафар сардорлар сайланди. “Камалак” болалар ташкилотига 25 457 нафар болалар аъзо бўлишиб, бугунги кунда 21326 нафардан ортиқ ёшлар иттифоқ аъзолигига қабул қилинди.
2018 йилларда ёшларимиз орасида 5 нафар Жаҳон чемпиони, 18 нафар Осиё чемпионлари бор. 1 нафар “Ёшлар иттифоқи” стипендияси, 1 нафар “Мард ўғлон” Давлат мукофоти, 1 нафар “Келажак бунёдкори” медали соҳиблари бор.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Урганч шахар Кенгаши қошида жами 1 та “Жасорат” клуби фаолияти йўлга қўйилиб, уларда 200 нафарга яқин аъзолар фаолият юритмоқда.
Шу билан биргаликда шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган 127 та корхона, ташкилотлар билан қўшма қарорлар имзоланиб, иттифоқнинг бошланғич ташкилотлари ташкил этилди ҳамда улар билан ишлаш механизми шакллантирилди.
– ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш йўналишида; Ушбу йўналиш ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши томонидан 23 та учрашув, 28 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, ушбу йўналишда 5489 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ТАТУ Урганч филиалида “Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси” мавзусида Наманган вилоятида аскарлар ва уларнинг оналари ўртасида телекўприк ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-3404-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги 01-07/1-2987-сонли тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, бунда 3596 нафардан ортиқ ёшларнинг иштироки таъминланди.
7 маротаба “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилиб, Урганч шаҳрида 750 нафар ёшларнинг иштироки таъминланди, ёшлар томонидан 25 та муаммо ва 80 таклифлар билдирилиб, 15 таси жойида ҳал этилди. Учрашувда йил давомида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган 9 нафар ёшлар тақдирланди.
– демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш боирасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёшлар сафини кенгайтириш йўналишида; Ушбу йўналиш ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши томонидан 10 та учрашув, 174 та тарғибот тадбирлари, очиқ мулоқатлар ўтказилиб, ушбу йўналишда 16530 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
Ёшларни мамлакат миқёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш мақсадида Иттифоқнинг Урганч шаҳар Кенгаши томонидан Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди билан ҳамкорликда 38 маротаба Суд ва ёшлар” туркум учрашувлари ташкил этилди.
Апрел-сентябрь ойларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тарғиботи ойлиги” доирасида 18 банддан иборат комплекс чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, вилоят бўйлаб 174 та давра суҳбати, очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилди.
Амалга оширилаётган барча тадбирлар ОАВ да кенг ёритилмоқда.
2018 йил 15-17-апрель куни Урганч шаҳридаги 3-сонли болалар ва санъат мактабида “Ёшлар - келажак бунёдкори!” шиори остидаги “Ёшлар фестиваллари” ни шаҳар босқичи ўтказилди. Фестивалда 1000 дан зиёд ёшлар иштирок қилди.
30 июнь – “Ёшлар куни”ни муносабати билан “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остида ёшлар фестиваллари шаҳарда турли лойиҳа ва тадбирлар ташкил қилинмоқда.
– ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш йўналишида; 2018 йилда эса ёшлар бандлиги бўйича ҳамда ёшларни бандлигини таъминлашга қаратилган 7 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, 1876 дан ортиқ ёшлар иштироки таъминланди ва 221 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди.
Биргина Урганч шаҳрида 4 та сектор кесимида ўтказилган сайёр меҳнат ярмаркаларида 1089 та корхона ва ташкилотлар, ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан 3215 та иш ўринлари билан қатнашдилар. Ўтказилган сайёр меҳнат ярмаркаларида 1256 нафар фуқаролар (шундан, 1123 нафар ёшлар) ярмаркаларга жалб этилиб, 825 нафар фуқаролар (шундан, 90 нафар ёшлар) доимий ишга жойлаштирилди.
2018 йил 4 май куни уюшмаган ёшлар ҳафталиги доирасида ҳам бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди 70 нафар ёшлар йўлланма олишди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши қошидаги намунавий “Бизнес клуб” тўгараги фаолияти йўлга қўйилди. Урганч шаҳридаги 52 та таълим муассасаларида ўқув-семинар трейнинглар ўтказилди 1356 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар тадбиркорлик фаолияти бўйича билим ва кўникмага эга бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли қарорига мувофиқ Хоразм вилояти ҳокимининг 2018 йил 2 июлда 464қ-сонли қарори қабул қилиниб, шаҳар ҳокимининг шу асосида қарорлари қабул қилинган.
 “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурининг шаҳар ижросини мувофиқлаштириб бориш мақсадида ҳокимлар раҳбарлигидаги штаблар ва Ишчи гуруҳлари ташкил этилди.
Шаҳардаги 38 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий йилнинг 10 июлидан 1 августига қадар уйма-уй юриш орқали жами 36764 нафар 14-30 ёшдаги аҳоли билан учрашиб, бевосита суҳбат ўтказиш орқали анкета сўровномалари тўлдириб чиқилиб тегишли чоралар кўриб борилди.
" Ёшлар келажагимиз" Давлат дастури доирасида Хоразм вилоятида лойиҳаларнинг ижросини таъминлаш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилди. Манзилли рўйхатга асосан шахар бўйича жами 16 та лойиҳага 5434 млрд.сўм ажратилган. Шу билан биргаликда шаҳарда Давлат Дастурни тўлиқ амалга ошириш бўйича йўл ҳариталари ишлаб чиқилган.
Давлат дастури доирасида Урганч шаҳрида “co-working” маркази қурилиши учун шаҳар ҳокимининг 2018 йил 23 июлдаги 1897қ-сон қарорига мувофиқ Пахлавон Маҳмуд кўчасидан 400 м2 ер майдони ажратилиб, ҳозирда лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилиб, қурулиш ишлари бошлаб юборилган.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш Маркази шаҳар бўлинмаси томонидан кенгашига ажратилган ўрта-махсус касб-ҳунар коллежларида, шунингдек фойдаланилмасдан бўш турган биноларда “Ёшлар тадбиркорлик кластерлари” ташкил этиб келинмоқда. Урганч шаҳар бўйича ҳозирги кунга қадар жами 5 та  тадбиркорларга жой берилиб ёшлар тадбиркорлик кластерлари ташкил қилинган.
“Ёшлар маркази” мунтазам равишда фаолият олиб бормоқда. Республика ёшлар маркази Хоразм вилояти Урганч шаҳар бўлинмасида ҳозирда 5 та тўгарак фаолият юритмокда. Хозирда Республика ёшлар маркази Урганч шаҳар бўлинмасида инглиз тили, тикувчилик, пайвандлаш, рус тили, тўқувчилик ўқув тўгараклари бўйича ўқитилиб, ўргатилиб келинмоқда. Республика ёшлар маркази Урганч шаҳар бўлинмасида 2018 йил давомида жами 1237 нафар ёшлар тўгаракларга жалб қилинган бўлиб, шундан 408 нафари ўғил, 829 нафари қиз болалар тўгаракларга жалб қилинган. Ёшлар марказида таълим олаётган тўгарак аъзоларининг 124 нафар уюшмаган ёшлар, 130 нафар касб -ҳунар коллеж ўқувчилари, 983 нафар ўрта таълим мактаб ўқувчилари, 73 нафар олий маьлумотли, 49 кам таъминланганлар, 41 нафар боқувчисини йўқотганлар, 14 нафар ногиронлар, 53 нафар ёш оила аъзосидир.
Тўгаракларда асосан уюшмаган ёшлар, кам таъминланган оила фарзандлари, ногирон ва туғма нуқсонлари бор бўлган болалар, профилактик хисобда турган болалар, тарбияси оғир ёш ўсмирлардир.
Ёшларни китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши томонидан 220 та тарғибот акциялари, давра суҳбатлари, учрашувлар, кўрик танловлар ташкил этилиб, унда 38 914 нафар ўқувчи ёшлар қамраб олинган.
Урганч шаҳарида китоб ярмаркалари, янги асарлар тақдимотлари ташкил қилиниб, 368 нафар ёшларнинг иштироки таъминланди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимларида февраль ойи “Буюк аждодларимиз меросини ўрганиш!” ойлиги ташкил қилинди. Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ҳамда шох ва шоир Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносиб ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, барча таълим муассасаларда, корхона ташкилотларда иқтидорли ёшлар, сардорлар иштирокида 40 дан ортиқ тарғибот тадбир (буюк шоирнинг сурати акс этган хаштеглар орқали)лари ҳамда 45 дан ортиқ бадий кечалар юқори савияда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилди. Жами: 700 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
25-30 май кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида “Ёшлар ўртасида маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш ҳафталиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, шаҳар Кенгаши чора-тадбирлар режасида белгиланган “Ёш китобхон” танлови бўйича, “Мен севиб ўқиган китоб” мавзуси бўйича, “Сиз севган қахрамон” лойиҳаси бўйича, “Биз келажакга ишонамиз” форуми каби лойиҳалар бўйича танлов, акция ва тадбирлар юқори савияда ташкил қилиниб, 1400 нафардан ортиқ ёшлар иштирок қилди.
2018 йил май ойида “Ёш китобхон” Республика танловига иштирок этиш учун 5500 нафар ёшлар ариза топшириб, 86 балл ва ундан юқори балл тўплаган ёшларнинг 20 нафари танловнинг шаҳар босқичида қатнашди. 2018 йил 8 август куни ТАТУ Урганч филиали кутубхонасида ўтказилган “Ёш китобхон” танловида 10-14 ёш тоифасидан 1-ўринни 1-сон мактаб ўқувчиси Ғафуров Камронбек Хаким ўғли, 15-19 ёш тоифаси бўйича 1-ўринни 7-сон мактаб ўқувчиси Очилова Мафтуна, 20-30 ёш тоифаси бўйича 1-ўринни УрДУ толиби Отабаев Акбарлар эгаллашиб, танловнинг вилоят босқичида 20-30 ёш тоифаси бўйича Отабаев Акбар 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Урганч шаҳрида ДЕО оқимига мансуб бўлганлар 117 нафар бўлиб, уларнинг фарзанлари сони 111 нафарни ташкил қилади. Шулардан 51 нафари ўзлари таълим олаётган муассасасидаги тўгаракларга жалб қилинган. 9 сентябрь куни 15 нафар ДЭОга мансуб оилалар фарзандларининг вилоят Ёшлар марказига ташрифи уюштирилиб, улар марказда ёшлар учун яратилган кенг кўламли шарт-шароитлар билан танишдилар. Уларга Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалари тарқатилди.
Ўтган хисобот даврида ҳамкор ташкилотлар ҳудуддаги олий таълим, касб ҳунар таълими ва халқ таълими бошқармасига қарашли таълим муассасалари ва маҳаллаларда “Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Диний экстремизм ва терроризм - ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида 180 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб уларга 21890 нафардан ортиқ ёшлар жалб қилинди. Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, руҳшунослар ва соғлиқни сақлаш тизимининг таъллуқли мутахассислари, шаҳар ИИБ, шаҳар маҳаллалар кенгаши билан ҳамкорликда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.“Одам савдоси-давр муаммоси”, “Ёшларни диний экстремиз, терроризм ва одам савдосининг салбий таъсирларидан ҳимоялаш”, “Огоҳлик давр талаби”, “Жиноят ва жазо”, “Менинг ва оиламнинг хавфсизлаги”, “Жахолатга карши маърифат”, “Жиноят ва жазо”, “Биз қуллика қаршимиз”, “Менинг ва оилам хафвсизлиги менинг қўлимда” мавзуларида ҳозирги вақтда жамиятимиз учун хавф туғдираётган диний экстремизм ва терроризмнинг келиб чиқиши ва унинг аянчли оқибатлари тўғрисида 1 та тарғибот поездлари, 37 та акциялари, давра сухбатлари ўтказилиб, 8945 нафар иштирокчиларга 12560 та буклет ва китоблар тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг 2018 йил 3 мартдаги 03/1-467-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14 мартида Хоразм телерадиоканали “Мулоқот” кўрсатуви орқали “Тўйларимиз ҳақида ўйларимиз” мавзусида Ёшлар иттифоқи фаоллари ва нуронийлар иштирокида телекўрсатувларда бошланғич ташкилот етакчилари ўз фикрлари билан иштирок этишди.
Ушбу тадбирлар якка тарибда ҳар бир хонадонга кириб ёш оилалардаги муаммолар ва нотинч оилалар ўрганилди. 38 та махаллаларда 76 та тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди, унда 2145 та оилалар ўрганилди. 110 нафар ёшлардан иборат гурухлар тузилди.
Шаҳардаги барча таълим муассасалар ва маҳаллаларда “Ҳар бир аёл тиббий хизматдан фойдалиниш ҳуқуқига эга”, “Соғлом ҳаёт-соғлом келажак асоси”,Одоб аҳлок вакийиниш маданияти”, ”Келинг, маданиятли ва маърифатли бўлайлик”, “Соғлом авлод –келажагимиз пойдевори”, “Қизлар ўртасида эрта туғруқни олдини олиш”,“Ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти”, “Эрта турмуш ва унинг салбий оқибатлари”, “Эрта ниқохни олдини олиш”,“Қизлар орасида кийиниш маданияти”, “Қиз боланинг ўзини тутиш одоби”каби мавзуларида 80 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи-ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Темурбеклар” ҳарбий спорт ўйини 2018 йил 16 май куни Урганч Олимпия заҳиралари коллежида ўтказилди. 1500 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишди;
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшларини спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, дастлабки ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга Ватанпарвар, масъулиятли, қийин ва экстримал вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини эгаллаган баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида “Бургут” ҳарбий спорт мусобақаси жорий йилнинг 23 февраль куни “Ёшлик” массивида ўтказилди. Мусобақада 155 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок таъминланди.
“Ёшлар шахмат-тахтаси” анънавий республика очиқ турнирининг шаҳар босқичи 2018 йил 24 февраль куни 29-сон умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Жами 250 нафар ўқувчилар қамраб олинди.
“Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасини шаҳар босқичини 2018 йил 30 март куни “Темурбеклар” мактабида касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, 110 нафар ёшлар иштирок этди.
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил қилиниб келинаётган “Биз чемпион” шиори остида йўл тўсиғидан ўтишда жамоалар ва индивидуал иштирокчилар ўртасидаги анъанавий “Мега спорт” мусобақасининг Урганч шаҳар босқичи жорий йилнинг 17 март куни Урганч шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”да бўлиб ўтди. Мусобақанинг мазкур босқичларида 1000 нафарга яқин талаба ёшлар иштирок этишди.
Урганч шаҳар миққиёсида “Youth day” югуриш марафонлари ташкил қилиниб, 1000 нафар ёшларнинг иштироки таъминланди.
2018 йил 10 апрелдаги 02-01/38-сонли фармойишига асосан, 2018 йил 15 апрелдан 10 майгача Урганч шаҳридаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт ўйинлари доирасида эркин ва юнон рум кураш, мини футбол, шахмат мусобақалари юқори савияда ўтказилди. 560 нафар ёшлар иштирок этди. Урганч шаҳридаги 3 та олий таълим муассасалари талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Универсиада – 2018” спорт мусобақалари жорий йилнинг 17 май куни Урганч давлат университетида шаҳар босқичи ўтказилди. Мусобоқада 34 жамоадан 450 нафар ёшлар иштирок этди.
2018 йил 4 июндаги 02-01/54 сонли фармойишига асосан, 2018 йил 12 июнь куни “Футболчи”, “Мусаввир” оромгоҳларига 20 нафарига йўлланма олиб берилди.
2018 йил 31 май куни вилоят "Баркамол авлод маркази"да "Ёшлар чекишга қаршимиз" лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳада 240 нафар ёшлар иштирок қилди. 26 июнь куни Урганч ахборот ва технологиялари касб-ҳунар коллежида иншолар танлови ва расмлар танлови ўтказилди. 38 нафар ёшлар қатнашди.
2018 йил 9 ноябрдаги 02-01/82-сонли фармойишига асосан, “1 декабрь – Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан расмлар ва иншолар танлови ўтказилди. 100 нафар ёшлар қамраб олинди.
2018 йил октябрь – декабрь ойиларида Урганч шаҳридаги уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари бўйича “Ёшлар спорти кунлари” турнирлари юқори савияда ўтказилди. 800 нафар ёшлар қамраб олинди.
– ёш оилалар, хусусан, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратишга қаратилган мақсадли ишларни ташкил этиш йўналишида;
Урганч шаҳар Кенгаши томонидан имконияти чекланган ногирон ёшлар билан ишлаш бўйича 2018 йил давомида 22 та тадбир ўтказилиб 698 нафар ёшларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.
32-сон, 93-сон, 96-сон мактаб интернатлардаги ҳамда вилоят сил касалликлари диспансери қошидаги мактаб интернатидаги имконияти чекланган 500 нафардан зиёд болаларнинг холидан хабар олиниб, ўқув қуроллари, китоблар совға қилинди.
Уйда якка тартибда таълим олаётган ёшларни қўллаб қуватлаш мақсадида 9 нафар ёшларга Улар Урганч шаҳар Зарипова Муниса, Артиқова Мадина, Ражобова Насиба, Махмудов Шохрух, Ўразбоева Хуршида, Қурбонбоева Сарвинозлар уй шароитида ўқиётганлиги учун уларга Кенгаш томонидан ўқув қуроллари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатилди. Бекчанова Динора Хасан қизига эса ўткир Лейқоз касаллиги билан оғриганлиги сабабли ота-онасининг мурожаатига асосан дори-дармон билан унинг соғайиши учун ёрдам кўрсатилди. Юриш имконияти чекланган Худайназаров Шоҳрухга эса ногиронлик аравачаси билан таъминланди, бундан ташқари кам таъминланган ва чин етим бўлган болаларни рағбатлантириш ва уларни қўллаб қўвватлаш мақсадида 95 нафар ёшлар Самарқанд, Бухоро, Хива тарихий шаҳардарга саёхати уюштирилди. Жорий йил май ойида “Уюшмаган ёшлар ҳафталиги доирасида” ҳам 56 нафар имконияти чекланган ёшларга қимматбахо совғалар спорт анжомлари билан таъминланди. 4 нафар болаларни суннат тўйлари, 2 нафар ёш оилаларга тўй совғалари берилди. 3 нафар кам таъминланган оила фарзандларига мактаб формалари, 7 нафар ёшларга қишқи кийим олиб берилди.
Қурилиш коллеж ўқувчиси Давлатназарова Моҳинур, 11- сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Қурязова Динара, 1-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Султанов Адҳам, 23-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Собиров Шахриёр, 7-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Қадамбаев Асадбек, 12-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Рахимов Иззатбек, Урганч Туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Назаров Жалоладдин Умид ўғилларига қишки кийим, Абдуллаев Рамон Шавкатовични отаси Абдуллаев Шавкатни Тошкент шаҳридаги “VEDANTA MEDICAL” МЧЖ клиникасига кўзини кўрсатиш ҳамда Меҳрибонлик уйида тарбияланган Аннаев Исроилни никоҳ тўйи муносабати билан маиший техника олиб берилди.
Урганч шаҳрида 4 қаватли 1 та 32 хонадонли “Ёшлар уйи” қурилиши якунланиб ёш оилаларга топширилди.
– ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш ишларида фаол иштирок этиш йўналишида; “Хоразм вилояти жиноятчиликлардан холи худудга айлантирамиз” шиори остида акция, “Вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш” мақсадида учрашув, маҳаллалардаги ёшлар ўртасида “Биз ёшлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қаршимиз!” мавзусида 2018 йилда ҳозиргача 186 та учрашувлар, давра сухбатлари, 77 та рейдлар ўтказилиб, уларда 6750 нафар ёшлар жалб этилди.
Урганч шаҳар ҳудудида жойлашган таълим муассасаларида ўқувчи ёшларнинг назоратсиз қолиши ва содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган, тунги вақтларда интернет-кафе ва компьютер клубларида вақт ўтказаётган вояга етмаганларни аниқлаш, уларни ўқишга қайтариш ва давоматини яхшилаш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар, муассасаларида 45 маротаба ўқувчи рейдлари ўтказилди. Рейд жараёнида ўқувчиларнинг телефонлари ҳам назоратдан ўтказилди ва телефондан дарс давомида ишлатмаслик тўғрисида тилҳат олинди, бундан ташқари шу кунгача ҳар сешанба ва пайшанба кунлари Урганч шаҳар бозорлари, интернет кулубларида 32 та профилактика тадбирлар ўтказилиб 160 дан ортиқ уқувчилар дарс вақтида юрганлиги аниқланди вауларнинг ота-оналари, ўқитувчилари билан суҳбатлашилди. Бугунги кунгача вояга етамаганлар ўртасида 13 нафар хисобда турган ўқувчилар билан мунтазам шуғулланилиб, ёшлар марказидаги тўгаракларга жалб қилинди. Шунингдек, жамоатчи ёшлар отряди ва ИИБ ходимлари билан биргаликда тунги вақтда қоровсиз, назоратсиз, бемақсад юрган 800 нафардан ортиқ шахслар ички ишлар идораларига олиб келиниб, профилактик сухбатлар ўтказилди. Шаҳардаги барча таълим муассасаларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, профилактика қилиш ишлари юзасидан “Сиз конунни биласизми”, “Ҳуқуқ билимдонлари”мавзусидаги кўрик танловлар, конунчиликка оид 45 та, “Конституция бахтимиз комусимиз” мавзусида 106 та маънавий-маърифий тадбирлар, “Суд ва ёшлар” ушрашуви ўтказилди.
2018 йилда 5 нафар махсус профилактик хисобда турган ёшлар ИИБ хисобидан ёшлар иттифоқи тавсияномаси билан чиқарилди, 3 нафар ёшлар суд залида иттифоқ кафиллиги асосида соғлом мухитга қайтарилди. 69 нафар ДЕО оила фарзандлари мунтазам равишда ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган тадбирларда фаол иштирок қилиб, тақдирланиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2018 йил 27 июлда ўтказилган жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалаларига бағишланган видеоселектордаги вазифалар ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, суицид ҳолатларини барвақт олдини олиш, шунингдек ёшларни сиёсий, ҳуқуқий билимларини юксалтириш мақсадида “БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” шиори остида тарғибот декадасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ Урганч шаҳар Кенгаши томонидан жорий йилнинг 20 ноябрь куни Содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида шаҳар миқёсида “Тунги рейд” ташкил этилди ва ушбу рейдга Урганч шаҳар Кенгаши “Жасорат клуби” азоларидан иборат 100 нафар кўнгиллилар Урганч шахар ИИБ биносида сафланиб шу ердан тунги рейдларни ташкил этиш учун ИИБ пост потрул ва Миллий гвардия ходимлари билан Фидокор ёшлар гурухларга бўлиниб тунги рейдларни амалга оширдилар, тунги вақтларда асосан махаллаларда Жамоатчилик назорат масканлари, тунги клублар, кўнгил очар масканларда рейд тадбирлар бўлиб ўтди. Рейд давомида аниқланган вояга етмаган шаҳсларга тегишли чоралар кўрилиб, улурда тилхат олинди ва ота-оналари ёнига қайтарилди ва улар билан тегишли ишлар амалга оширилиди тунги рейдлар 10 кундан буён давом этиб келмоқда, шу кунгача 1000 дан ортиқ “Фидокор ёшлар” тунги рейдларга жалб этилиб тунги вақтларда хуқубузарликларни олдини олишда ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар, хозирда хам рейд тадбирлар давом этмоқда.
– мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этадиган, халқ манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, ишбилармон, ҳалол ва фидойи ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, захирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш йўналишида; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти биройлик ўқув қурсларига 2018 йилда 2 та БТ етакчилари малака ошириб қайтдилар. Урганч ахборот ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи бошланғич ташкилот етакчиси Муминова Тўхтажон Уринбоевна, Урганч шаҳридаги 9-сон умумий ўрта таълим мактаби бошланғич ташкилот етакчиси Султонова Ниёзжон Эргашбай қизлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги "Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти"да малака оширилди.
2017 йилда 5 нафар шаҳар Кенгаши ёшлар етакчилари йуқори лавозимларга кўтарилган бўлса. 2018 йилда 18 нафар бошланғич ташкилот етакчиси турли ташкилотлардаги масъул лавозимларга тавсия қилинган.
– давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ёшларга оид фаолиятни ташкил этишда ғоявий-услубий жиҳатдан кўмак бериш йўналишида; 2018 йилдан ҳозиргача 127 та корхона ва ташкилотларда бошланғич ташкилотлари очилиб ёшлар иттифоқи фаолияти йўлга қўйилди. Уларга услубий кўмак бериш мақсадида бошланғич ташкилотларнинг етакчилари билан ҳар икки ойда бир марта йиғилишлар ўтказилиб уларга иттифоқ томонидан амалга оширилаётган ислохотлар, ёшларга оид давлат сиёсати дастурининг бажарилиши ҳолати муҳокама қилинади. Бошланғич ташкилот етакчилари учун телеграм ижтимоий тармоғида алоҳида канал ишга туширилган бўлиб, уларга ғоявий-услубий ёрдам бериб келинмоқда.
– ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш, натижаси бўйича таъсирчан чоралар кўриш йўналишида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони ва 2017 йил 18 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 3138-сонли Президент қарорларидан келиб чиққан ҳолда шаҳарда 127 та корхона, ташкилотларда иттифоқнинг бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари (шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, суд органлари, ташкилот ва муассасалар) раҳбарлари иштирокида ҳар ойда 1 марта давра-суҳбати, очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Сана: 09.01.2019 08:53
0
21 210

Кўп бериладиган саволларга жавоблар

“Очиқлик индекси” рейтинги эълон қилинди

Маълумки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилган. Ушбу кенгаш экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиб, баҳолаш натижаларини ҳар йили икки маротаба эълон қилиб боради. 


2018 йилнинг 19 сентябрида “Тараққиёт стратегияси” марказида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” бўйича навбатдаги рейтинги эълон қилинди.
«Очиқлик индекси» рейтинги 59та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органини, жумладан, 22та вазирлик, 11 қўмита, 7 агентлик, марказлар, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасини қамраб олган. 
Ушбу рейтингдаги учликни Адлия вазирлиги (88,12 балл), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (75,85 балл) ҳамда Марказий банк (66,75 балл) эгаллади. Илк рейтингда 12-ўринда бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлиги (64,30 балл) тўртинчи ўринда, илк рейтингда биринчи ўринда бўлган Давлат солиқ қўмитаси (63,56 балл) эса бешинчи ўринда жойлашган.
Энг охирги ўринларни эса Ўзбекистон республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (26,90 балл билан 43-ўрин), Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (26,00 балл билан 44-ўрин) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (15,83 балл билан 45-ўрин) банд этган.
Ҳокимиятлар миқёсида эса Тошкент шаҳри ҳокимлиги яққол етакчи - 72,07 балл билан биринчи ўрин. Вилоятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги 65,82 балл билан биринчи ўринда, кейинги ўринларни 65,42 балл билан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, 56,30 балл билан Тошкент вилояти ҳокимлиги эгаллаган. Рўйхатнинг қуйи қисмида эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (45,68 балл), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (44,86 балл) ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги (41,34 балл) ўрин олган.

Манба: uza.uz
Сана: 08.01.2019 08:47
0
4 089

Ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар





Электрон ҳукумат архитектураси


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013- йил 27- июндаги ПҚ-1989-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш бўйича қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
“Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда лойиҳалар рўйхати Комплекс дастури тасдиқланган.
Комплекс дастур – Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган 22 та лойиҳа ва 6 та тадбирларни ўз ичига олади.
Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантиришнинг Комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ташкил қилинган.
Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича графиклар ишлаб чиқилган. Мазкур графикларда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:
  • Лойиҳани амалга ошириш консепсиясини ишлаб чиқиш.
  • Дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.
  • Дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китобларни экспертизадан ўтказиш.
  • Техник топшириқ ишлаб чиқиш.
  • Лойиҳани амалга оширувчини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш.
  • Лойиҳани амалга оширишдан иборатдир.
“Электрон ҳукумат” тизимини жорий қилишнинг истиқболли режалари доирасида 2014-2016- йилларда идоралараро интеграциялашган платформани яратиш лойиҳаси амалга оширилади. Бу платформа барча давлат органлари ахборот тизимларини бирлаштиради, аҳолига маълумот олиш, ариза топшириш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш бўйича идоралар ўртасида маълумот алмашишга хизмат қилади.

Давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ахборот алмашинувлари, мулоқотлари, шунингдек бир қатор давлат хизматларини кўрсатиш 2013 йилда ишга туширилган Ягона портал орқали амалга оширилмоқда.
Дастурга мувофиқ, “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификация қилиш мақсадида очиқ калитлар базасида Ягоан идентификация тизимини яратиш лойиҳасини ташкил қилиш кўзда тутилган.
Жисмоний ва юридик шахслар, транспорт, кадастр, кўчмас мулк, маълумот ва классификаторлар жам қилинган миллий маълумотлар базаси ва рейестри, ахборот тизимларини ривожлантириш “Электрон ҳукумат”ни самарали этишнинг муҳим босқичи ҳисобланади.
Шундан сўнг, аҳоли ва тадбиркорларга давлат органлари хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш, давлат органларига ўз фаолиятларини оптималлаштириш, самарадорлигини ошириш имконияти яратилади.
2013-2020- йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастури Ўзбекистонда ахборот жамиятини янада ривожлантириш, мамлакатнинг жаҳон ахборот маконига янада интеграциялашувида янгидан-янги имкониятларнинг яратилишида муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда Электрон ҳукуматни жорий қилишнинг якуний мақсади қуйидагилардан иборат ҳамда у мукаммал давлат бошқаруви электрон аппаратини яратиш ҳисобланади: 
  • интерактив хизматларини тақдим этилиш имкониятларининҳ кенглиги;
  • ҳукумат органлари фаолияти ҳисоботларининг бериб борилиши ва ойдинлиги;
  • хизматлардан осон фойдаланиш имнкониятлари ва якка тартиблиги;
  • сиёсий жараёнларда фуқароларнинг фаол иштироки ва хабардорлиги; эркин ахборот алмашуви;
  • аҳоли ва тадбиркорлик фаолияти учун давлат хизматларини тақдим этишда қулай шароитлар яратиш; фуқароларни ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтирилишини қўллаб-қувватлаш;
  • барча сайловчиларни бошқарув жараёнларда ва давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятларини оширишдан иборат. &нбсп; &нбсп;
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг&нбсп; асосий вазифалари қуйида келтирилган: 
  • Жаҳон тенденсиялари ва хорижий давлатлар тажрибасининг таҳлил ва тадқиқоти асосида “Электрон ҳукумат” тизимини кейинчалик ривожлантириш ва такомиллаштиришни стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга оширишнинг меъёрий-методик таъминланишини ташкил қилиш, давлат органларида фойдаланилаётган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва интеграсиялашда келишилган лойиҳалаштириш механизмини кўзда тутадиган “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
  • Давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, инновацион бизнес жараёнларини бошқариш механизмларини жорий қилиш, такомиллаштириш ва оптимизациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш, давлат органларининг функсионал ва операцион жараёнлари фаолиятини тизимли қайта ташкиллантириш;
  • “Электрон ҳукумат” тизимини самарали татбиқ қилиш учун йўналтирилган таҳлилни ўтказиш ва амалдаги меъёрий- ҳуқуқий базаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими миқёсида давлат органлари фаолиятидаги ахборот коммуникация технологияларининг самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, тизимли мониторинг ўтказиш, ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолатини баҳолаш, шу жумладан, ахборот технологиялари ва ресурслари самарадорлигини жорий этилганлигини ўрганиш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга ошириш доирасида йўналтирилган индикаторлар ва кўрсаткичларни аниқлаш, Интерактив давлат хизматларини самарали тақсимланиши ва фойдаланишининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқариш.
Тепага чиқиш