ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳридаги бўш иш ўринлари

Урганч шаҳридаги бўш иш ўринлари рўйхатини кўриш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:
http://ish.mehnat.uz
Маълумотлар кунлик янгилаб борилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги бўш иш ўрнига танлов эълон қилади

Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда Урганч шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича етакчи мутахассиси лавозимига танлов эълон қилади.

Ушбу вакант лавозимига номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
 
• олий маълумотга эга бўлган.
• Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
• давлат тилини мукаммал билиши.
• компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши.


Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозими ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Эътибор беринг!
 
Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2020 йилнинг 29 октябрдан – 12 ноябргача қабул қилинади.
 
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Урганч шаҳар ҳокимлигидаги бўш иш ўринлари


Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

  • Урганч шаҳар ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
  • Ҳоким ёрдамчиси;
  • Урганч шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;
  • Урганч шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;

Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари:

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • зарур касбий ва ташкилотчилик қобилиятига, одоб-аҳлоқ нормалари, раҳбарлик этикасига риоя этадиган фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
  • давлат органлари ва ташкилотларида камида 4 йил меҳнат стажига эга бўлган охирги 2 йил давомида бошқарув лавозимларида ёки мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим.

 Ҳоким ёрдамчиси:

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • иш вақтидан самарали фойдалана олиши ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлиши. 

Шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича этакчи мутахассиси 

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши

Шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши

Иш шароитлари:

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. 

Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. 

Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача


Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнилардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


 Эътибор беринг!

  • Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида
     2 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.


  • Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.


Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳокимлигининг расмий сайти
 http://urganchshahar.uz/ ҳамда (62) 228-67-37  телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 26 августидан – 9 сентябргача қабул қилинади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2- босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Имтиёзли уй-жойлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660 сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги “2017-2020 йилларда, шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3350-сонли ҳамда “2018 йилда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қурилиш дастурларни амалга ошириш механизимларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3863-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Низом” талабларига асосан уй-жой олиш бўйича қуйидаги:

1) Ариза: (аризани нусхаси)
2) Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг (кафиллари 1-2-та) молиявий холатини тасдиқлайдиган хужжатлар;
3) ариза берувчининг ушбу Низомнинг 38-банди талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган хужжатлар яъни:
а) ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш (Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастридан маълумотномаси);
б) бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш; (Махалла фуқаролар йиғинидан тавсияномаси (уй-жойга мухтожли ёки кам таъминланганлиги ҳақида));
в) кўп болали оила;
г) она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;
д) ариза берувчиниг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга мухтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
е) оила таркибида биринчи гурух ногирони мавжудлиги;
ж) турар жой майдонининг қонун хужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги 

тегишли хужжатларни тўплаб қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жойлардан уй-жой ажратилиши учун шаҳар хокимлиги хузуридаги махсус комиссияга тақдим қилишингиз кераклигини маълум қилади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 январ 2017 йилдаги №14-сонли қарори ва вилоят хокимнинг 20 январ 2017 йилдаги № 27 – сонли қарори ҳамда бу юзадан шаҳар хокимининг 26 январ 2017 йилдаги 165-сонли қарорларига асосан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жойлар наҳрлари (01.01.2019 ҳолатига)

1-хонали квартира. Ум.майдони 28 м2, умумий нархи 78,132 млн.сўм 
1-хонали квартирани 1-қавати – олдиндан 35% тўланади – 27,346 млн.сўм
1-хонали квартирани 2-қавати – олдиндан 40% тўланади – 31,253 млн.сўм
1-хонали квартирани 3-қавати – олдиндан 30% тўланади – 23,440 млн.сўм
1-хонали квартирани 4-қавати – олдиндан 25% тўланади – 19,533 млн.сўм
1-хонали квартирани 5-қавати – олдиндан 20% тўланади – 15,626 млн.сўм

2-хонали квартира. Ум.майдони 50,2 м2, умумий нархи 142,627 млн.сўм 
2-хонали квартирани 1-қавати – олдиндан 35% тўланади – 49,919 млн.сўм
2-хонали квартирани 2-қавати – олдиндан 40% тўланади – 57,051 млн.сўм
2-хонали квартирани 3-қавати – олдиндан 30% тўланади – 42,788 млн.сўм
2-хонали квартирани 4-қавати – олдиндан 25% тўланади – 35,657 млн.сўм
2-хонали квартирани 5-қавати – олдиндан 20% тўланади – 28,525 млн.сўм

3-хонали квартира. Ум.майдони 63,9 м2, умумий нархи 181,551 млн.сўм 
3-хонали квартирани 1-қавати – олдиндан 35% тўланади – 63,543 млн.сўм
3-хонали квартирани 2-қавати – олдиндан 40% тўланади – 72,626 млн.сўм
3-хонали квартирани 3-қавати – олдиндан 30% тўланади – 54,465 млн.сўм
3-хонали квартирани 4-қавати – олдиндан 25% тўланади – 45,388 млн.сўм
3-хонали квартирани 5-қавати – олдиндан 20% тўланади – 36,310 млн.сўм




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 январ 2017 йилдаги №14-сонли қарори ва вилоят хокимнинг 20 январ 2017 йилдаги № 27 – сонли қарори ҳамда бу юзадан шаҳар хокимининг 26 январ 2017 йилдаги 165-сонли қарорларига асосан
шаҳар худудий комиссия таркиби

Урганч шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари
-комиссия раисининг ўринбосари
А.Ахмедов
Хоразм вилояти Адлия бошқармаси инсон
хуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслахатчиси
Т.Алламов
Урганч шаҳар ИИБ бошлиғиИ.Таджимуратов
“Ипотека банк” АТИБ Хоразм вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосариХ.Нодирметов
Урганч шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри корхонаси бошлиғиТ.Абдримов
Урганч шаҳар хокимлиги хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассисиЗ.Салаева
Маҳалла жамоат фонди Урганч шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосариС.Нуриев
Урганч шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғиЛ.Рузметов
Урганч шаҳар Архитектура ва қурилиш БХЯТ уй-жой
қурилишини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг
ўтказиш бўлими бошлиғи
У. Мадрахимов
Ўзбекистон “Ёшлар иттфоқи” Урганч шаҳар кенгаши раисиН. Матяқубов
“Асака”банк Хоразм вилояти филиали ходимиБ.Жуманиязов
“Ўзсаноатқурилиш банк” Хоразм вилояти филиали ходимиБ.Атаджанов
Урганч шаҳар хокимлигининг умумий бўлими мудири – комиссия котибиМ.Хажиев

Мурожаат учун: +99862 228-67-44

Урганч шаҳридаги бўш иш ўринлари

Урганч шаҳар ҳокимлигидаги вакансиялар рўйхати

Урганч шаҳар ҳокимлигида ҳозирги вақтда вакансиялар мавжуд эмас.

Тадбиркорлик ва бизнес

Маълумот янгиланмоқда...

Давлат хизматлари маркази хизматлари

Маълумот янгиланмоқда...

Шаҳар халқ қабулхонаси

Маълумот янгиланмоқда...

Ижтимоий сўровнома

Маълумот янгиланмоқда...
Тепага чиқиш