“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази
Боғланиш учун:
Тошкент шаҳри, 100015, Ойбек кўчаси, 30
+(998 71) 252-50-26 Боғланиш вақти: 10: 00 - 16: 00
Ишонч телефони: +(998 71) 252-50-27 Боғланиш вақти: 10: 00 - 16: 00
Факс: +(998 71) 252-50-27
Электрон почта: info@egov.uz
+(998 71) 252-50-26 Боғланиш вақти: 10: 00 - 16: 00
Ишонч телефони: +(998 71) 252-50-27 Боғланиш вақти: 10: 00 - 16: 00
Факс: +(998 71) 252-50-27
Электрон почта: info@egov.uz
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳукумат қарорига асосан (16-сентябр 2013-йилнинг № 250 ВМҚ) ташкил этилган бўлиб, асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- жаҳон тенденсиялари ва хорижий давлатлар тажрибасининг таҳлил ва тадқиқоти асосида “Электрон ҳукумат” тизимини кейинчалик ривожлантириш ва такомиллаштиришни стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш;
- “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга оширишнинг меъёрий-методик таъминланишини ташкил қилиш, давлат органларида фойдаланилаётган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва интеграсиялашда келишилган лойиҳалаштириш механизмини кўзда тутадиган “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
- давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, инновацион бизнес жараёнларини бошқариш механизмларини жорий қилиш, такомиллаштириш ва мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, давлат органларининг функсионал ва операцион жараёнлари фаолиятини тизимли қайта ташкиллантириш;
- “Электрон ҳукумат” тизимини самарали татбиқ қилиш учун йўналтирилган таҳлилни ўтказиш ва амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- “Электрон ҳукумат” тизими миқёсида давлат органлари фаолиятидаги ахборот коммуникация технологияларининг самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, тизимли мониторинг ўтказиш, ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолатини баҳолаш, шу жумладан, ахборот технологиялари ва ресурслари самарадорлигини жорий этилганлигини ўрганиш;
- “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга ошириш доирасида йўналтирилган индикаторлар ва кўрсаткичларни аниқлаш, Интерактив давлат хизматларини самарали тақсимланиши ва фойдаланишининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқариш.
Ўзбекистонда Электрон ҳукуматни жорий қилишнинг якуний мақсади, қуйидагилардан иборат: мукаммал давлат бошқаруви электрон аппаратини яратиш, шунингдек, интерактив хизматларини тақдим этилиш имкониятларининг кенглиги, ҳукумат органлари фаолияти ҳисоботларининг бериб борилиши ва ойдинлиги, хизматлардан осон фойдаланиш имкониятлари ва якка тартиблиги, сиёсий жараёнларда фуқароларнинг фаол иштироки ва хабардорлиги, эркин ахборот алмашинуви, аҳоли ва тадбиркорлик фаолияти учун давлат хизматларини тақдим этишда қулай шароитлар яратиш, фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтирилишини қўллаб-қувватлаш, барча сайловчиларни бошқарув жараёнларда ва давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятларини оширишдан иборат.
Ўзбекистонда электрон ҳукумат динамикаси
Ўзбекистон 2030 йилгача БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси ва Бутунжаҳон банкининг Тадбиркорликни юритиш индексида 30та энг ривожланган мамлакатлар сафига кириши керак.
Техника ва ахборот асри сифатида изоҳланаётган айни даврда ривожланган дунё мамлакатлари билан қадам-бақадам бўлиш зарурий талабдир. Бугунги кунда интернет ўз кўлами жиҳатидан жамиятнинг барча соҳа ва жабҳаларига кирган экан, ундан унумли, тўғри ва холисона фойдалана олиш зарур. Кўпгина давлатларда давлат бошқарувининг электрон воситалар орқали амалга оширилаётгани, шу билан бирга, электрон ҳукумат тизимини жорий этилаётгани бунга яққол мисолдир.
Электрон ҳукумат, бу – рақамли технологиялар, интернет ва замонавий оммавий ахборот воситалари асосида давлат хизматларини тақдим қилиш жараёнини, фуқаролар ва бошқарув органларининг ўзаро муносабатларини доимий оптималлаштириш демакдир. Ўзбекистонда ҳам дунёнинг бошқа мамлакатлари каби электрон ҳукуматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган.
Республикамизда электрон ҳукуматнинг асоси 2003 йилда имзоланган «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши билан боғлиқ. Унда ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган, хусусан:
- Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот майдонини яратиш;
- давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, ахборот тизимларини яратиш ва ривожлантириш, уларнинг мувофиқлиги ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.
Давлат бошқаруви тизимини ахборотлаштириш бўйича «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида» ва «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунлар муҳим аҳамият касб этади. Бу қонунларнинг биринчиси марказий ва жойлардаги ҳукумат бошқарув органларида ахборот тизимлари орқали муассасалар ўртасида ҳужжат алмашиниш масалаларини тартибга солади.
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун электрон ҳукумат соҳасини давлат томонидан тартибга солишни белгилаб беради, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштиради. Қонунда электрон давлат хизматларининг ягона реестрини юритиш шартлари ва электрон давлат хизматларининг сифатини баҳолаш тартиби кўрсатилган. мазкур қонунга мувофиқ давлат бошқарувига тегишли электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- давлат органлари фаолияти самарадорлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулияти ва ижро интизомини кучайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашишни таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш;
- аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда электрон ҳужжат айланиши, давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги ва уларнинг маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви механизмларини шакллантириш ҳисобига давлат бошқарув тизимида «бир дарча» тамойилини жорий этиш.
Бугунги кунга келиб, электрон ҳукуматнинг етарлича мувофиқлаштирилган архитектураси мавжуд. У Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва давлат органларининг алоҳида порталларидан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги 1989-қарори ижросини таъминлаш мақсадида электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари комплекслари ишлаб чиқилиб, ишга туширилди. Бугунги кунда интерактив давлат хизматлари жисмоний ва юридик шахслар, кўчмас мулк, автотранспорт воситаларининг маълумотлар базалари, шунингдек, маълумотномалар ва классификаторларнинг маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда тақдим этилмоқда.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2013 йилда яратилган бўлиб, бугунги кунда 300дан зиёд давлат хизматларидан фойдаланиш имконини беради. 2017 йил май ойида 65та хизматни тақдим этувчи ЯИДХП (мy2.gov.uz)нинг янги талқини ишга туширилди. Унда қуйидаги функциялар жорий этилган:
- фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни марказий маълумотлар базасидан фойдаланиш орқали автоматик тарзда олиш;
- Электрон ҳукумат фойдаланувчиларини аниқлашда Ягона идентификация тизимидан фойдаланиш имконияти;
- жисмоний ва юридик шахслар учун шахсий кабинетларни яратиш имконияти.
Бундан ташқари, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари 50дан ортиқ турдаги фаолиятни лицензиялаш учун ЯИДХП орқали ариза топширишлари мумкин. Хусусан, кўчмас мулк, божхона, солиқ ва архив ишлари йўналишлари шулар жумласидандир. Шу билан бирга, фуқаролик ва хориж паспортлари учун электрон аризаларни расмийлаштириш мумкин.
Фуқаролар орасида фойдаланилаётган электрон ҳукуматнинг бошқа бир қатор лойиҳалари ҳам катта муваффақиятларга эришган. Хусусан, id.gov.uz Ягона идентификация тизими электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда барча электрон ҳукумат тизимида ҳар бир шахс учун битта ҳисоб қайдномасини яратадиган қулай воситадир.
Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) 128 давлат органининг 3517 электрон маълумотлар тўпламига эга. Ушбу электрон ахборот манбаидан фойдаланиш динамикаси кундан-кунга ортиб бормоқда.
Барча ахборот тизимлари комплекслари орасида энг кўп юклаб олинадигани «Лицензия» АТКдир. Унда 130000 лицензия ва рухсатномалар ҳақида маълумотлар жойланган. 44 фаолият тури бўйича лицензия олиш учун ариза топшириш мумкин бўлиб, ушбу аризаларнинг асосий қисми белгиланган муддатда кўриб чиқилади.
Электрон ҳукумат давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг тобора самарали воситасига айланмоқда. Қонунчилик ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими (SOVAZ) бунинг исботидир. У электрон ҳукумат фаолиятининг мамлакат Конституцияси қоидаларига мувофиқлигини тасдиқловчи очиқлик, ошкоралик ва сўз эркинлиги тамойиллари асосида иш олиб боради. SOVAZ порталининг янги талқини 2018 йилда ишга тушиши режалаштирилган бўлиб, унда давлат органлари онлайн тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича овоз беришлари мумкин. Келгусида уни «Электрон парламент» тизими билан интеграциялаш режалаштирилган.
Бугунги кунда электрон ҳукуматни ривожлантириш даражасига кўра дунёдаги мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон мавқеи анча кўтарилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Электрон ҳукумат бўйича (2016) тадқиқотида Ўзбекистон 20 поғона юқори ўринга кўтарилди ва 193 давлат орасида 80-ўринни эгаллади.
Миллий электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг муҳим натижаси сифатида, Ўзбекистон 2030 йилгача БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси ва Бутунжаҳон банкининг Тадбиркорликни юритиш индексида 30та энг ривожланган мамлакатлар сафига кириши керак. Шу мақсадда, келгусида ақлли технологиялардан фойдаланган ҳолда электрон ҳукуматни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича электрон ҳукумат хизматларини тўлиқ интеграциялаш кўзда тутилмоқда.
Тадқиқотнинг яна бир муҳим кўрсаткичи БМТнинг фуқаролар, корхоналар ва давлат ҳокимияти органлари ўртасида мулоқот қилиш учун АКТдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолайдиган индекс (E-Participation Index) ҳисобланади. Ўзбекистон 2014 йилда 71-ўринда бўлган бўлса, 2016 йилда 47та поғонага кўтарилиб, рейтингда 24-ўринни эгаллади. Сўров натижаларига кўра, алоқа порталлари (e-kommunal.uz), Очиқ маълумотлар портали (data.gоv.uz) ва қонун ҳужжатларини муҳокама қилиш порталининг (regulation.gov.uz) ишга туширилиши жамоатчилик билан очиқлик, ошкоралик ва самарали мулоқотни таъминлашнинг асосий омили бўлди.
Юртимизда электрон ҳукумат тизими кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Унинг асосий вазифаси эса аҳоли учун ҳақиқатда фойдали бўлган халқнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда давлат хизматларини тақдим этиш тартибини доимо такомиллаштириб бориш, хусусан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон хизматлар кўрсатиш бўйича интерактив фаолиятни таъминлашдир.
Наргиза АЗИМОВА,
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази ахборот хизмати раҳбари
Манба: www.xabar.uzУрганч шаҳрида фаолият кўрсатаётган ресторан ва кафелар рўйхати
№ | Умумий овкатланиш корхонаси номи | Номи | Манзили | Тел рақами |
---|---|---|---|---|
1 | "Dilnura Ruxshona" МЧЖ | Мехмон Кафе (Лаваш Центр) | П. Маҳмуд кўчаси, 4/1-уй | +998622280158 |
2 | "Bahor Turizm Servis" МЧЖ | Бохор Ресторан | Хонқа кўчаси, 11-уй | - |
3 | "Tavallud" ХИЧТФ | Таваллуд | П. Маҳмуд кўчаси, 27-уй | +998622261773 |
4 | "Дилафруз Таомлари" ХК | Дилафруз Кафе | 3-даха ҳудуди | +998622293285 +998622233285 |
5 | "Hодир Original" ХК | Нодир Оригинал | Хонқа кўчаси | +998622255203 |
6 | "Urganch Tavallud" ХК | Урганч Ресторан | Ал-Хоразмий кўчаси, 36-уй | - |
7 | "Xamdam-Baxrom" ХК | Мандарин Кафе | Шерозий 1-берк кўчаси, 1-уй | - |
8 | "Sarchashma Orom" МЧЖ | Боувлинг Ресторан | Амударё кўчаси, 3 г-уй | +998622256398 |
9 | "Shafran Plus" МЧЖ | Шафран Кафе | Фирдавсий кўчаси, 4-уй, 2-йўлак | +998625653778 |
10 | "Zamira Zahriddin" ХК | Кализей Тунги Кулуб | Тошкент кўчаси 22-уй | +998622256212 |
11 | "Xorazm Taomlari" ХК | Хоразм Таомлари Кафе | Ўзбекистон кучаси 2-уй | +998622912627 |
12 | "Garmoniya Vkusa" ХК | Ария Кафе | Шовот канали бўйи | +998622268402 |
13 | "Ultra Sanoat Savdo Servis" ХК | Мир Кафе | Камолат кўчаси, 7-йўлак, 66-уй | - |
14 | "Bekbergan Savdo" МЧЖ | Бек Кафе | Ал-Хоразмий кўчаси, 50 а-уй | - |
15 | "Xorazm Baliq Taomlari" ХК | Хоразм Балиқ Таомлари | Ал-Хоразмий кўчаси, 90-уй | - |
16 | "Abdull-Azad" МЧЖ | Белиссимо Ресторан | Тонг кўчаси, 5-уй | - |
17 | "Otaxon Jannat Diyori" ХК | Жаннат Балиқ Хона | Саноатчилар кўчаси, 9/2-уй | - |
18 | "Sharq Afrosiyob" МЧЖ | Жўжжи Шошлик | Бухоро кўчаси, 12-уй | +998622255133 |
19 | "Bisyor Taomlari" Ок | Бисёр Кафе | Пройектная 168-а-квартал, 89-уй | - |
20 | "Xorazm Kul Kabobi" ХК | Кул Кабоб | Ал-Хоразмий кўчаси, 93-уй | - |
21 | "Sirojbek Sulaymon" Ок | Сурож Кафе | Тинчлик кўчаси, 47/4-уй | - |
22 | "Aquapark-Okean" ХК | Океан Балиқхона | Й.Бобожанов кўчаси, 25-уй, 11-хона | - |
23 | "Khorezm Grand Lux" ХК | Карат Кафе | Камолат кўчаси, 4-йўлак, 5-уй | - |
24 | "Karvon Urganch" ХК | Карвон Ресторан | Фирдавсий кўчаси, 3-йўлак, 40-уй | - |
25 | "Sava" Хичтф | Бобур Ресторан | Амударё кўчаси, 2а-уй | - |
26 | "Шириh Севара" ХК | Ширин Севара | А. Баходирхон кучаси 80-уй | +998622264641 |
27 | "Kompleks Zufar" Ок | Ўзбегим Кафе | П. Махмуд кўчаси, 8-уй, 5-хона | +998622266111 |
28 | "Отабек Севиhч Савдо" ХК | Бистро Кафе | Р. Бекниёзов кучаси 27-уй | +998622264753 |
29 | "РАЖАБ БАККОЛ" ХК | Ражаб Боққол | Фаязов кучаси 28а-уй | +998622233954 |
30 | "JASUR MOBILE" ХК | Зархал Кафе | Ал-Хоразмий кўчаси, 76-уй | - |
31 | "URGANCH MAFTUNA MUXLISA" ОК | Мафтуна Кафе | Ал-Хоразмий кўчаси, 67-уй | - |
32 | "TO'MARIS FOOD" ХК | Тўмарис Мажмуа | Янги Урганч кўчаси, 9/3-уй | - |
33 | "SARDOR TAOMLARI" ХК | Сардор Таомлари | 4-даҳа, 28-уй, 33-хона | - |
34 | "Карим Зиёда" МЧЖ | Тошкент Ресторан | П. Махмуд кўча 48/1-уй | - |
35 | "Хамкор ресторан" ХК | Хамкор Бизнес Сентр Ресторани | Зарафшон кўча 1 уй | - |
36 | "Искандар Хизмат" ОК | Лион Кафе | П. Махмуд кўча 228-уй | - |
37 | "EXCLUSIVE MEAL" X/K | Милион Кафе | П. Махмуд кўча 220А-уй | - |
38 | "ЮСУФ МУХАММАД СУЛАЙМОНБЕГИ" ОК | Юсуф Сулаймон | П. Махмуд кўчаси | - |
39 | "Боги Эрам Хоразм" МЧЖ | Боғиэрам | Аеропорт кўча | - |
Посмотреть онлайн файл: urganch_shahridagi_restoran_va_kafelar.docx
Бўш турган давлат мулк объектлари
№ | Объектнинг номланиши | Жойлашган жойи | Махалла номи | эгаллаган майдони, га | бино-иншоотлар майдони, м2 | Эгалик тури | Бино эгасининг номи (кадастр буйича) |
---|---|---|---|---|---|---|---|
A | B | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
1 | Спорт мажмуаси | Урганч шаҳар, Анна Герман кучаси | 10-махалла | 0,10 | 300 | Давлат мулки | Хоразм вилоят ИИБ «Диномо» жамияти |
2 | СобиҚ бокс мажмуаси | Урганч шаҳар, К.Атаниезов кучаси | 11-махалла | 0,35 | 881 | Давлат мулки | Сув спорт турига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби |
3 | Собиқ поликлиника биноси | Урганч шахар, Амударё кўчаси 9 уй | 18-махалла | 0,17 | 421 | Давлат мулки | Урганч ш. хокимлиги хузуридаги хўжалик хисобидаги «хизмат кўрсатиш бўлими» |
4 | 2 қаватли бино | Урганч шаҳри, Амударё кўчаси | 18-махалла | 0,15 | 422 | Давлат мулки | Урганч шахар Хокимлиги хузуридаги хўжалик бўлими |
5 | 37-сонли болалар боғчаси ҳудудидаги қозонхона биноси | Урганч шаҳар Ал-Беруний кўчаси | 17-маххалла | 0,01 | 80 | Давлат мулки | «Хоразм иссиқлик манбаи» ДУК |
6 | Собиқ қозонхона биноси | Ургенч шаҳар 4-микрорайон | 29-махалла | 0,00 | 45 | Давлат мулки | «Хоразм иссиқлик манбаи» ДУК |
7 | «СХТ» ҳудудидаги қозонхона биноси | Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси | 28-махалла | 0,01 | 67 | Давлат мулки | Хоразм Иссиклик манбаи ДУК |
8 | «Хор СМУ» ҳудудидаги Қозонхона биноси | Урганч шаҳар, Хонка кўчаси | 28-махалла | 0,03 | 248 | Давлат мулки | Хоразм Иссиклик Манбаи ДУК |
9 | 12-сон мактаб ҳудудидаги қозонхона биноси | Урганч шаҳар,А.Қодирий кўчаси 2 уй | 9-махалла | 0,05 | 100 | Давлат мулки | |
10 | Омборхона ва автоустахона бинолари | Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси 123-уй | 19-махалла | 1,19 | 1 738 | Давлат мулки | Хоразмвилоят ўрмон хўжалиги |
11 | Вилоят қон қуйиш маркази ҳудудидаги бино | Урганч шаҳар Ж.Мангуберди кўчаси | 9-махалла | 0,01 | 94 | Давлат мулки | Кон қуйиш маркази |
12 | Бино ва иншоатлар | Урганч шаҳар Амударё кўчаси 1/4-уй | 35-махалла | 3,90 | 4 829 | Давлат мулки | Хоразм Траллейбус Бошкармаси ДК |
Мурожаат учун: +99862-228-67-66
Посмотреть онлайн файл: bsh-binolar.xls
Аҳолининг миллатлар бўйича таркиби
Аҳолининг жинси ва ёши бўйича таркиби
Вапаев Мирза Садуллаевич
2-сектор раҳбари, Урганч шаҳар прокурори
Мажбуриятлар / Биография
Телефон: +99862 228-67-67
Факс: +99862 228-67-67
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Урганч шаҳар прокуротураси биносида
Мажбуриятлар / Биография
Телефон: +99862 228-67-67
Факс: +99862 228-67-67
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Урганч шаҳар прокуротураси биносида
Шарипов Ғулом Машарифович
Шарипов Ғулом Машарифович
3-сектор раҳбари, Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
Фаолияти / Биография
Телефон: +99862 228-67-67 Факс: +99862 228-67-67
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Урганч шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биносида
3-сектор раҳбари, Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
Фаолияти / Биография
Телефон: +99862 228-67-67 Факс: +99862 228-67-67
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Урганч шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биносида
Бекчанов Ғайрат Шарипович
4-сектор раҳбари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Фаолияти / Биография
Телефон: +99862 223-11-00 Факс: +99862 223-11-14
Э-почта: -
Манзил: -
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида
Фаолияти / Биография
Телефон: +99862 223-11-00 Факс: +99862 223-11-14
Э-почта: -
Манзил: -
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида
Ахборот хизмати
Худайберганов Баходир Рашидович
2019 йил 25 сентябрдан
Урганч шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари
АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:
- фуқароларни маҳаллий давлат бошқарув идорасининг фаолияти, дастурлари ва тадбирлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди;
- вилоятдаги оммавий ахборот воситаларига тезкор ахборот етказади;
- марказий, вилоят ва маҳаллий ОАВ билан алоқа ўрнатади ҳамда уни мустаҳкамлаб боради;
- ҳоким ва ҳокимлик бошқа ходимларининг аҳоли билан учрашувларини ОАВда ёритади;
- ҳоким ва ҳокимликнинг бошқа мансабдор шахсларини телевидение, радио орқали чиқишларини, жонли мулоқотларини ташкил қилади;
- телевидение, матбуот ва радио орқали PR-компаниялар ташкил этади ва уларни ўтказади;
- фуқароларнинг ҳокимлик фаолияти хусусида фикрини аниқлаш учун сўровлар ўтказади ва унинг натижалари ҳақида ҳокимга ахборот беради;
- фуқароларнинг фикри, шикоят ва таклифларини таҳлил қилади ва мавжуд тенденция тўғрисида раҳбариятга ахборот беради;
- вилоят, шаҳар, туман ёки улардан ташқаридаги ҳамжамиятлар учун фойдали бўлган алоқалар ўрнатади;
- интернет, телефон, СМС ва бошқа воситалар ёрдамида аҳолининг ҳокимият фаолияти, у кўрсатаётган давлат хизматлари тўғрисидаги саволларига тезкорлик билан жавоб қайтаради.