Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳар ахолиси билан учрашди
Тошкент тиббиёт академияси Урганч шаҳар филиали катта мажлислар залида (Урганч шаҳар Ал-Хоразмий 28 уй) Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг шаҳар ахолиси билан учрашуви бўлиб ўтди.












Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Муҳтарам Президентимиз томонидан Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш хусусан, ишсиз фуқаролар, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келганлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юритлари битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа сифатида белгиланган.

Меҳнат ярмаркасига вилоятимиздаги 807 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 4371 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмаркага жами 2007 нафар ишсиз фуқаролар ва касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар қатнашиб, шундан 1141 нафар ёшлар, 388 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 1026 нафар аёллар ташкил қилди.
Ярмарка давомида жами 820 нафар ишсиз фуқаролар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Доимий ишга жойлашиш учун жами 259 нафар ишсиз фуқаролар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шундан, 144 нафари ёшлар, 26 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 119 нафари аёллар ҳисобланади.
Қолган 1187 нафар фуқароларга меҳнат конунчилиги ва ҳуқуқига доир маслаҳатлар берилди.
Манба: Хоразм вилояти ҳокимлиги