ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганчда қор (фоторепортаж)

Бугун, 19-январь куни Урганчда қорли ҳаво кузатилмоқда. 19-январга ўтар тунда бошланган ёмғир тушдан кейин қорга айланди.  Қор қўйнидаги Урганч фотосуратлари:




Сана: 19.01.2019 09:27
0
1 176

Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади. Табрик матни ЎзАда келтирилди.
Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимизнинг муҳтарам фахрийлари!
Қадрли юртдошлар!
Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган сиз, азму шижоатли ҳарбийларимизни шарафлаб, халқимиз, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизматларингиз учун барчангизга чуқур миннатдорлик билдираман.
Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.
Биз сизлар билан — ана шундай ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Айнан сизларнинг ерда ва кўкда, сувда ва қуруқликда олиб бораётган мардона хизматларингиз туфайли осмонимиз мусаффо, болаларимиз, мўътабар оналаримиз, кексаларимиз хотиржам яшамоқда, юртимиз обод, халқимиз ҳаёти фаровон бўлмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, ўз фарзандларини — Қуролли Кучларимизнинг аскар ва офицерларини Альпомишдек ботир, чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаган барча ота-оналарга, ҳарбийларимиз билан ҳаёт қувончи ва ташвишларини доимо баҳам кўриб келаётган уларнинг рафиқалари ва оила аъзоларига катта раҳмат айтишни ўзимнинг бурчим, деб биламан.
Муҳтарам ватандошлар!
Мана шу байрам кунларида барчамиз Ватан, халқ ва армия бири-бирига нақадар яқин ва муштарак эканини ҳар қачонгидан ҳам теран ҳис этмоқдамиз.
Бу борада армия ва халқ бирлигини таъминлашга қаратилган мутлақо янги тузилма — ҳарбий-маъмурий секторлар барча ҳудудларда самарали фаолият юритаётгани ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Ана шундай ислоҳотлар туфайли «Армия ва халқ — бир тану бир жон!» деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради.
Қадрли дўстлар!
Дунё миқёсида халқаро терроризм, экстремизм каби хавф-хатарлар, миллий ва глобал хавфсизликка қарши таҳдидлар тобора ортиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш энг устувор вазифамиз бўлиб қолмоқда.
Давлатимизнинг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича қатъий позициясини ифода этадиган янги Мудофаа доктринаси ишлаб чиқилди. Амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз тезкор ва ихчам, ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба беришга қодир бўлган жанговар кучга айланиб бормоқда.
Барчамиз яхши англаймиз: бу борада ҳар бир ҳарбий хизматчининг профессионал билим ва малакаси, ақлий салоҳияти, руҳий тайёргарлигини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш ўта муҳим аҳамиятга эгадир.
Биз давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга бундан кейин ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Масалан, 2019 йилнинг ўзида ҳарбий хизматчилар учун имтиёзли кредитлар асосида 116 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилади. Ҳарбий хизматчиларнинг 700 дан зиёд фарзандлари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Шунингдек, ҳарбий шаҳарчаларни обод қилиш, уларнинг ҳудудида замонавий инфратузилмалар барпо этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар изчил давом эттирилади.
Халқимизнинг «Билаги зўр бирни енгади, билими зўр — мингни» деган мақолида чуқур маъно бор. Шу нуқтаи назардан, Қуролли Кучларимизни модернизация қилиш, хусусан, ҳарбий таълим соҳасига замонавий билим, илғор хорижий тажрибалар, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича бошлаган ишларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур.
Айни вақтда шахсий таркиб ўртасида миллий ўзликни англаш ва жанговар руҳни, ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳам доимо эътиборимиз марказида бўлиши лозим. Шу мақсадда ёш аскар ва курсантлар учун ҳарбий қасамёд қабул қилишдан аввал «Ўзбекистон тарихи» фани ва «Темур тузуклари» китоби бўйича синов ўтказиш тартибини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ушбу соҳадаги қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этиш, аскар ва офицерларимизнинг замон қаҳрамонлари сифатидаги қиёфасини бадиий асарлар, спектакл ва фильмлар орқали кенг ёритиб бериш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада таниқли олимлар, адиб ва шоирларимиз, ижодкор зиёлилар, маданият намояндалари янада самарали фаолият олиб борадилар, деб ишонч билдираман.
Қадрли юртдошлар!
Мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!
Сизларни ота-оналарингиз, оилаларингиз, бутун халқимиз билан биргаликда кенг нишонлаётган бугунги шону шараф айёми — Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор табриклар эканман, сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман.
Барчангизга эл-юртимизнинг юксак меҳри ва ишончи доимо ёр бўлсин!

Сана: 14.01.2019 08:24
0
1 179

Иқтидорли ёшлар келажак пойдевори



Сана: 13.01.2019 04:28
0
2 044

Урганч шаҳрига виртуал саёҳат



Сана: 13.01.2019 02:51
0
1 597

Урганч шаҳрининг тунги манзаралари



Сана: 13.01.2019 10:13
0
1 588

Урганч шаҳар ҳокимининг тадбиридаги расмий маърузаси

Ушбу саҳифа янгиланмоқда...
Сана: 10.01.2019 12:59
0
1 182

Аҳолининг миллатлар бўйича таркиби

Сана: 04.01.2019 06:41
2
5 977

Аҳолининг жинси ва ёши бўйича таркиби

Сана: 04.01.2019 06:37
0
7 260

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди

Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди.

Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

Статистик маълумотларга кўра, республикада сўнгги уч йил ичида кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ.  Маълумки ис гази (СО) рангсиз,  ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб,  табиий газ,  ёқилғи,  кўмир,  ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади.  Тутун таркибида 3%,  ишланган газда 13%,  портловчи газлар таркибида эса 50-60% гача ис гази бўлади. 

Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда,  автоуловлар турар паркларда,  янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда,  шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар,  ҳаммомларда,  дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин. 
Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади.  Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма -  карбоксигемоглобин ҳосил қилади.  Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб,  гипоксияга,  оғир холатларда эса  - аноксияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин. 
Таҳлилларга кўра,  ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда: 
Фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир,  ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик? 
Ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш? 
Иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш? 
Газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш? 
Хаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш? 
Хавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ,  кўмир,  ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади. 
Юқоридаги сабабларни келиб чиқишига йўл қўйманг.  Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг.
Манба: Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги
Сана: 01.01.2019 07:31
0
3 614
Тепага чиқиш