Новости
Абдуллаев Сардор Аминбаевич
4-сектор раҳбари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Фаолияти / Биография
Телефон: +99862 223-11-00 Факс: +99862 223-11-14
Э-почта: -
Манзил: -
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида
Фаолияти / Биография
Телефон: +99862 223-11-00 Факс: +99862 223-11-14
Э-почта: -
Манзил: -
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида
Ахборот хизмати
Худайберганов Баходир Рашидович
2019 йил 25 сентябрдан
Урганч шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари
АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:
- фуқароларни маҳаллий давлат бошқарув идорасининг фаолияти, дастурлари ва тадбирлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди;
- вилоятдаги оммавий ахборот воситаларига тезкор ахборот етказади;
- марказий, вилоят ва маҳаллий ОАВ билан алоқа ўрнатади ҳамда уни мустаҳкамлаб боради;
- ҳоким ва ҳокимлик бошқа ходимларининг аҳоли билан учрашувларини ОАВда ёритади;
- ҳоким ва ҳокимликнинг бошқа мансабдор шахсларини телевидение, радио орқали чиқишларини, жонли мулоқотларини ташкил қилади;
- телевидение, матбуот ва радио орқали PR-компаниялар ташкил этади ва уларни ўтказади;
- фуқароларнинг ҳокимлик фаолияти хусусида фикрини аниқлаш учун сўровлар ўтказади ва унинг натижалари ҳақида ҳокимга ахборот беради;
- фуқароларнинг фикри, шикоят ва таклифларини таҳлил қилади ва мавжуд тенденция тўғрисида раҳбариятга ахборот беради;
- вилоят, шаҳар, туман ёки улардан ташқаридаги ҳамжамиятлар учун фойдали бўлган алоқалар ўрнатади;
- интернет, телефон, СМС ва бошқа воситалар ёрдамида аҳолининг ҳокимият фаолияти, у кўрсатаётган давлат хизматлари тўғрисидаги саволларига тезкорлик билан жавоб қайтаради.
Умумий маълумот
Урганч шаҳри ҳақида
умумий маълумот

Шаҳар ташкил топган сана | - | 1939 йил |
Ҳудуди (ер майдони) | - | 3447.37 га |
Чегара узунлиги | - | 37 км |
- Урганч тумани билан | - | 37 км |
Аҳоли сони (01.01.2018й.) | - | 140649 киши |
шундан, | ||
- аёллар сони | - | 72815 киши |
жамига нисбатан % ҳисобида | - | 51.7% |
- эркаклар сони | - | 67834 киши |
жамига нисбатан % ҳисобида | - | 48.3 % |
Аҳоли зичлиги (1 кв.км.га) | - | ______ киши |
Маҳалла фуқаролар йиғинлари | - | 38 та |
Хонадонлар сони | - | 34360 нафар |
Оилалар сони | - | 43299 нафар |
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди

Ис газидан эҳтиёт бўлинг!
Статистик маълумотларга кўра, республикада сўнгги уч йил ичида кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ. Маълумки ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50-60% гача ис гази бўлади.

Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.
Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипоксияга, оғир холатларда эса - аноксияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
Фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик?
Ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш?
Иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш?
Газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш?
Хаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш?
Хавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.
Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Юқоридаги сабабларни келиб чиқишига йўл қўйманг. Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг.
Манба: Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги
Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Ибодуллаевич Абдуллаевнинг шаҳар аҳолисига Янги йил табриги

Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Ибодуллаевич Абдуллаевнинг шаҳар аҳолисига Янги йил табриги
Қадрли элдошлар!
Сиз-у биз орзиқиб кутаётган 2019 йил тобора яқинлашмоқда.
Мўътабар нуронийларимизни, меҳрибон отахон ва онахонларимизни, сингилларимиз ва опаларимизни, умидли ёшларимизни, барча ҳамшаҳарларимизни янги ва қутлуғ йил билан самимий табриклайман. Ҳар бир кунингиз хайрли, баракали бўлсин. Тани сихатлик, бахт ва қувончларга тўлиқ кунларингиз тинч ва осойишта ўтаверсин.
Якунланаётган 2018 йил юртимиз ҳаётида унутилмас воқеаларга, улкан ютуқ ва марраларга бой бўлди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг саъий ҳаракатлари билан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида, аҳоли кундалик тумушида туб ўзгаришлар ясалди. Жонажон Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва эътибори янада ошди. Фуқароларимизнинг манфаатлари ҳимоя қилиниб, уларнинг янада бахтли яшаши, эмин-эркин умргузаронлик қилишлари учун зарур шарт- шароитлар яратиб берилди.
Шифокор-у педагоглар, олим-у ёзувчилар, оналар ва болалар, юрт келажаги бўлган ёшлар манфаатлари ҳар қачонгидан ҳам қаттиқ ҳимоя қилинди. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз тараққиёти стратегияси ғоятда самарали бўлиб, янги-янги ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилди.
Азиз дўстлар!
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан кириб келаётган 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилди. Шубҳасиз, бунинг негизида албатта фаровон ҳаёт, инсон манфаатлари турганлигини англаш қийин эмас. Президентимиз таъбири билан айтганда, мамлакатимизга инвестициялар кириб келиши ва кенг татбиқ этилиши билан юртимиз янада фаровон бўлади, ижтимоий масалаларимиз ҳам ўз ечимини топади. Ҳаммаларингизни шу эзгу ва хайрли мақсад йўлида жипслашиб, юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти учун меҳнат қилишга чорлайман.
Ҳурматли юртдошлар!
Сизларни мана шу қувончли дамларда яна бир бор Янги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод қиламан. Жондан азиз элдошларимни, оиласи даврасида янги йилни кутиб олаётган барча урганчликларни гўзал ва бетакрор айём- янги йилнинг кириб келиши билан табриклайман.
Янги-2019 йилнинг қадамлари қутлуғ келсин! Энг катта бахт-оилавий тотувлик, оғзибирчилик, фарзандлар, набиралар камолини кўриш насиб қилсин. Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Манзил
Манзилимиз:
- Урганч шаҳар. А.Баходирхон кўчаси, 220100
- info@urganchshahar.uz
Ишонч телефони:
- Телефон: +99862 228-67-44
- Иш вақти: 900–1800, Тушлик: 1300-1400
- Регламент
- Мурожаатлар статистикаси
Ягона телефон:
- Телефон: +99862 228-67-67
- Иш вақти: 900–1800, Тушлик: 1300-1400
- Регламент