ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

Урганч шаҳридаги бўш иш ўринлари

Урганч шаҳар ҳокимлигидаги вакансиялар рўйхати

Урганч шаҳар ҳокимлигида ҳозирги вақтда вакансиялар мавжуд эмас.

Шаҳар ҳокими фуқаролар билан учрашди

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев Урганч мусиқа ва санъат ихтисослаштирилган мактаб интернати биносида фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказди. 

Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой,  моддий ёрдам,  бандлик,  ишга қайта тиклаш, кредит олишга кўмаклашиш, тиббий хизмат, йўлларни таъмирлаш каби муаммоларга оид бўлди. 


Йиғилиш давомида бази фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жойида жавоблар олишди.  Жойларда учраётган айрим муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди. 


Сана: 22.01.2019 10:37
0
1 106

Урганчда қор (фоторепортаж)

Бугун, 19-январь куни Урганчда қорли ҳаво кузатилмоқда. 19-январга ўтар тунда бошланган ёмғир тушдан кейин қорга айланди.  Қор қўйнидаги Урганч фотосуратлари:




Сана: 19.01.2019 09:27
0
1 181

Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади. Табрик матни ЎзАда келтирилди.
Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимизнинг муҳтарам фахрийлари!
Қадрли юртдошлар!
Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган сиз, азму шижоатли ҳарбийларимизни шарафлаб, халқимиз, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизматларингиз учун барчангизга чуқур миннатдорлик билдираман.
Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.
Биз сизлар билан — ана шундай ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Айнан сизларнинг ерда ва кўкда, сувда ва қуруқликда олиб бораётган мардона хизматларингиз туфайли осмонимиз мусаффо, болаларимиз, мўътабар оналаримиз, кексаларимиз хотиржам яшамоқда, юртимиз обод, халқимиз ҳаёти фаровон бўлмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, ўз фарзандларини — Қуролли Кучларимизнинг аскар ва офицерларини Альпомишдек ботир, чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаган барча ота-оналарга, ҳарбийларимиз билан ҳаёт қувончи ва ташвишларини доимо баҳам кўриб келаётган уларнинг рафиқалари ва оила аъзоларига катта раҳмат айтишни ўзимнинг бурчим, деб биламан.
Муҳтарам ватандошлар!
Мана шу байрам кунларида барчамиз Ватан, халқ ва армия бири-бирига нақадар яқин ва муштарак эканини ҳар қачонгидан ҳам теран ҳис этмоқдамиз.
Бу борада армия ва халқ бирлигини таъминлашга қаратилган мутлақо янги тузилма — ҳарбий-маъмурий секторлар барча ҳудудларда самарали фаолият юритаётгани ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Ана шундай ислоҳотлар туфайли «Армия ва халқ — бир тану бир жон!» деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради.
Қадрли дўстлар!
Дунё миқёсида халқаро терроризм, экстремизм каби хавф-хатарлар, миллий ва глобал хавфсизликка қарши таҳдидлар тобора ортиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш энг устувор вазифамиз бўлиб қолмоқда.
Давлатимизнинг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича қатъий позициясини ифода этадиган янги Мудофаа доктринаси ишлаб чиқилди. Амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз тезкор ва ихчам, ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба беришга қодир бўлган жанговар кучга айланиб бормоқда.
Барчамиз яхши англаймиз: бу борада ҳар бир ҳарбий хизматчининг профессионал билим ва малакаси, ақлий салоҳияти, руҳий тайёргарлигини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш ўта муҳим аҳамиятга эгадир.
Биз давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга бундан кейин ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Масалан, 2019 йилнинг ўзида ҳарбий хизматчилар учун имтиёзли кредитлар асосида 116 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилади. Ҳарбий хизматчиларнинг 700 дан зиёд фарзандлари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Шунингдек, ҳарбий шаҳарчаларни обод қилиш, уларнинг ҳудудида замонавий инфратузилмалар барпо этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар изчил давом эттирилади.
Халқимизнинг «Билаги зўр бирни енгади, билими зўр — мингни» деган мақолида чуқур маъно бор. Шу нуқтаи назардан, Қуролли Кучларимизни модернизация қилиш, хусусан, ҳарбий таълим соҳасига замонавий билим, илғор хорижий тажрибалар, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича бошлаган ишларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур.
Айни вақтда шахсий таркиб ўртасида миллий ўзликни англаш ва жанговар руҳни, ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳам доимо эътиборимиз марказида бўлиши лозим. Шу мақсадда ёш аскар ва курсантлар учун ҳарбий қасамёд қабул қилишдан аввал «Ўзбекистон тарихи» фани ва «Темур тузуклари» китоби бўйича синов ўтказиш тартибини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ушбу соҳадаги қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этиш, аскар ва офицерларимизнинг замон қаҳрамонлари сифатидаги қиёфасини бадиий асарлар, спектакл ва фильмлар орқали кенг ёритиб бериш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада таниқли олимлар, адиб ва шоирларимиз, ижодкор зиёлилар, маданият намояндалари янада самарали фаолият олиб борадилар, деб ишонч билдираман.
Қадрли юртдошлар!
Мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!
Сизларни ота-оналарингиз, оилаларингиз, бутун халқимиз билан биргаликда кенг нишонлаётган бугунги шону шараф айёми — Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор табриклар эканман, сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман.
Барчангизга эл-юртимизнинг юксак меҳри ва ишончи доимо ёр бўлсин!

Сана: 14.01.2019 08:24
0
1 187

Маълумотдан фойдаланиш шартлари

Урганч шаҳар ҳокимлиги расмий веб-сайти (кейинчалик веб-сайт) жойлаштирилган маълумотлардан нусха олиш (оммавий ахборот воситаларида у ёки бу маълумотлардан ёки хабарлардан цитата келтириш) ушбу маълумотнинг манбаси кўрсатилган ҳолда рухсат этилади.
Бевосита веб-сайтда жойлаштирилган маълумотлар, агар ахборотлар, ахборотлаштириш ва ахборотни сақлаш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан бошқа шартлар ўрнатилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган маълумотлар очиқ ҳолда берилиши мумкин бўлган маълумотлар турига кириб, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тижорат мақсадида фойдаланиладиган объект сифатида қараш мумкин эмас.
Веб-сайтдан ташқаридаги ахборот ресурсларининг гиперҳаволаларига ўтилганда, интернет-фойдаланувчи веб-сайтдан чиқиб кетади. Веб-сайт, ташқи ахборот ресурсларида жойлаштирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва долзарблигига, уларнинг таркибидаги маълумотларни янгилаш даврийлигига жавоб бермайди.
Ўзларининг ахборот ресурсларида веб-сайтга (шу жумладан, каталог элементлари, бўлимлар, график баннерлар ва б.) ўтадиган гиперҳаволани жойлаштириш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахслар, мажбурий равишда Урганч шаҳар ҳокимлиги маъмуриятининг розилигини олишлари лозим.
Ўзларининг ахборот ресурсларида веб-сайтга ўтадиган гиперҳаволани жойлаштирган ахборот ресурсларининг эгалари:
  • Веб-сайтига ўтадиган гиперҳавола бериш билан боғлиқ ноҳаққоний маълумотларни беришлари;
  • Веб-сайтга ўтадиган гиперҳавола берилган ресурсларида веб-сайтнинг мақсади ва иш фаолияти тамойилларига мос келмайдиган маълумотларни жойлаштиришлари мумкин эмас.
Веб-сайтда жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланиш ёки ушбу хабарноманинг шартлари билан боғлиқ саволларингизни Урганч шаҳар ҳокимлиги масъулларига юборишингиз мумкин.

Телефон: +99862-228-67-67/44
Факс: +99862-228-67-67
Сана: 13.01.2019 05:18
0
107 885

Иқтидорли ёшлар келажак пойдевори



Сана: 13.01.2019 04:28
0
2 049

Урганч шаҳрига виртуал саёҳат



Сана: 13.01.2019 02:51
0
1 603

Урганч шаҳрининг тунги манзаралари



Сана: 13.01.2019 10:13
0
1 591

Урганч халқаро аеропорти


“Урганч” халқаро Аеропорти Давлат Унитар корхонаси 1923 йил октябрда “Хива” аеростанцияси номи остида ўз фаолиятини бошлаган ва у дастлаб Хива шаҳрида жойлашган.
Совет ҳукумати даврида Хива аеродроми ўз вазифасига унчалик жавоб бера олмаган ва шунинг учун ўша вақтда янги аеродром қуриш зарурияти туғилди.
1926 йил 13- майдай Шарқий – Бухоро – Хива авайўналиши бошлиғининг 640 сонли кўрсатмаси бўйича “Хива” аеростанцияси янги Урганчга кўчирилган.
1927 йил кузда Ижроия Қўмитаси округи томонидан аеродром қурилиши учун 10 000 рубл миқдорида пул ажратилган ва тезда эксплуатацияга топширилган.
1968 йилда учиш қўниш йўлаги узунлиги 2000 метрли асфалт билан қопланган сунъий йўлакка алмаштирилган.
1975 йилда учиш қўниш йўлагини ТУ-154 ҳаво кемасини қабул қилиш учун 2700 метрга кенгайтирилган.
1997 йилда учиш қўниш йўлаги, перрон ва айланиш йўлаклари бутунлай қайта таъмирланган. Соатига 300 та йўловчини қабул қилиш ва кузатиш учун мўлжалланган янги йўловчилар терминали қурилган.
Аеродром замонавий радио-електрон ускуналар билан жиҳозланган ва у барча турдаги самолётларни қабул қилиш имкониятига эга.
Бугун кунда эски аеровокзал биносида замонавий андозаларга жавоб берадиган янги учиш зали барпо этиш мақсадида қайта та`мирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Аеропорт ўзбекистоннинг шимолида Хива музей шаҳридан 25км узоқликда жойлашган, бутун дунёдан сайёҳлар гуруҳини қабул қилади ва кеча-кундуз ишлайди.
Аеропортдан МДҲ мамлакатларидан Москва, Санкт Петербург, Ҳорижий мамлакатлардан Италия, Франсия, Германия ва Австрияга ҳалқаро рейслар амалгам оширилмоқда. “С7 Сибир” ва “Россия” ОАО авиакомпаниялари билан узоқ муддатли шартномалар тузилган.

ВАЗИФАЛАР

“Урганч” Халқаро аеропортининг асосий вазифалари бевосита қуйидагилардан иборат:
  • Йўловчиларни ташишни бажариш географиясини кенгайтириш учун катта имкониятлар яратиш;
  • Парвозлар қулайлиги ва ҳавфзизлигини юқори даражада таъминлаш;

ХИЗМАТЛАР

“Урганч” Халқаро аеропортининг хизматлари қуйидагилардан иборат:
  • йўловчиларни ерда хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича аеропорт фаолияти;
  • багажлар билан ишлаш;
  • парвозларни аеродромда қабул қилиш ва ҳаво кемаларини ёнилғи мойлаш махсулотлари ва махсус суюқликлар билан таъминлаш.

Директори:
Курязов Худайберган Бардийевич
Тел: +99862 224-59-52.
Фуқароларни қабул қилиш вақти
Пайшанба 08:00 - 11:00.

“Урганч” Халқаро аеропорти ДУК билан боғланиш учун рақамлар

Почта манзили: 220100, Ўзбекистон, Хоразм вилояти Урганч шаҳар,
Аеропорт қабулхонаси : +99862 7803236, факс : +99862 2264266
Электрон манзили: urgench.airport@uzairways.com
Молиявий иқтисодий бўлим: тел +99862 7803256
Электрон манзили: fes.ugc@uzairways.com
Ташувларни ташкил қилиш хизмати : +99862 7803283
Электрон манзили: sop.ugc@uzairways.com
ходимлар билан ишлаш бўлими: тел +99862 7803277
Ҳарбийлаштирилган қўриқчилик хизмати: тел +99862 7803243
Аеропортнинг маълумот бюроси телефони: +99862 226 2425
Тепага чиқиш