ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 14 февралдаги №290қ-сонли қарори


"Шаҳардаги транспорт воситаларини мажбурий 

техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида" 


Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда)17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2003 йилдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1. Урганч шаҳар ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалартегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Шаҳарда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг
 “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта - жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

иккинчи марта - жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 январдан 31 августгача ўтказилсин.

4. Шаҳарда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
 1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали
 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, шаҳар мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борувчи ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

7.Мазкур қарор “Урганч оқшоми” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Ушбу қарор қабул қилиниши билан Урганч шаҳар ҳокмининг 2019 йил 15 февраль кунги 229қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.  

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Шамуратов зиммасига юклансин.



                                    Урганч шаҳар ҳокими в.в.б                                        З.Ахмедов
 


 Урганч шаҳри, 
 2020 йил 14 февраль










Урганч шаҳар ҳокимининг

2020 йил  “14” февралдаги

“290қ” – сонли қарорига

1-илова



Урганч шаҳрида 2020 йилда транспорт воситаларни техник
 кўригин
и ўтказишни ташкил этувчи комиссия

Т  А  Р  К  И  Б  И



Комиссия раиси:

Д.Садуллаев

-

Урганч шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи катта лейтенант

Комиссия раиси ўринбосари:

Ж.Ваисов

-

Урганч шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ катта инспектори




Комиссия аъзолари:

К.Бекбоев

-

Урганч шаҳар мудофаа ишлар бўлими бошлиғи




Д.Явбасаров

-

Шаҳар ҳокимлигининг мутахассиси

А.Машарипов

-

Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Урганч шаҳар ўқув спорт техника клуби раҳбари

С.Пирназаров

-

Урганч шаҳар Давлат солиқ инспенкцияси ходими

И.Бекчанов

-

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бош мутахассиси





Сана: 14.02.2020 05:24
0
1 455
Тепага чиқиш