ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ЖИНОЯТЧИЛИКГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ

Урганч шаҳридаги “Истиқлол” ва “Олимпиа” маҳаллаларида ўтган йилда содир этилган жиноятлар таҳлили ҳамда маҳаллаларда жиноятларни олдини олиш, ободонлаштириш ва маҳаллаларнинг фаровонлиги таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролари билан учрашув бўлиб ўтди.


Унда Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев бугунги кунда ёшларни ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ота-оналардан ёшлар тарбиясига бефарқ бўлмасликни, жиноятларни олдини олишда ҳамма биргаликда ҳаракат қилиш кераклигини айтиб ўтди. Бу борада маҳалла фуқороларининг фикрларни тинглади.
 

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Маҳмуджон Умурзоқов бундай жиноятларни олдини олишда ҳамма жипс бўлиб, бир-бировни қўллаб-қувватлаб, 2020 йилда маҳаллада имом-хатиблар билан биргаликда тарғибот ишларини олиб бориш, чет давлатга ишлаш учун кетган оилалар билан алоҳида иш олиб бориш, ҳар бир ишда тизимли ишлаш лозимлигини билдирди.


“ - Юртимизнинг тинчлиги учун яратганга шукур айтиш, маҳаллада одамларнинг бир-бирлари билан аҳил бўлиб яшаши, тилимизнинг тўғри бўлиши, амалимизни яхши бўлиши, ёшларни яхшиликка етаклаш, оилада ота-онанинг фарзандларига ўрнак бўлиши, яхши ишда ҳамма бирдам бўлиши, маҳалланинг тинчлигини сақлашда, ватанимиз равнақи учун курашишда, юртимиздаги ёшларни терроризм ва экстремизм ўчоғига тушиб қолмасликлари учун ҳаммани огоҳликка, эркинликдан тўғри ҳулоса чиқаришга чақириш зарур” - дейди  Ўзбекистон Мусулмонлари вилоят вакили Х.Абдуллаев.


Шундан сўнг маҳаллаларда тез-тез жиноятчиликни, гиёхвандликни олдини олиш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш кучайтирилиши бўйича келишиб олинди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 21.02.2020 03:30
0
1 292
Тепага чиқиш