ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ҲОКИМНИНГ ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНИ

Мамалакатимизда сўнги 4 йил ичида ёшларга эътибор, уларни ҳар бир соҳада алоҳида қўллаб-қувватлаш  давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, туб ислоҳотлар бошланди. Мисол сифатида 2019 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан учрашувида билдирган фикрлари, берган топшириқлари  ва 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожатномасида келтириб ўтган устувор вазифалар ижроси юзасидан бугун Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев иштиркида Урганч шаҳридаги  вилоят Ёшлар марказида  “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди. 


Учрашув жараёнида юртимизда амалда катта натжалар кўрсатаётган бешта муҳим ташаббус доирасида ташриф буюрган ёшлар учун махсус китоб савдоси ва кўргазмаси, спортга қизиқувчи ёшлар учун шаҳмат ўйинлари ва рассомчилик бўйича расмлар кўргазмаси, чолғу ансамбиллари ташкил этилди.








Шунингдек Ш.Абдуллаев Ёшлар марказидаги Инклюзив таълим маркази аъолари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Тўгарак аъзолари билан суҳбатлашиб, ҳокимлик томонида эсдалик совғаларини ҳам топширди.



Ўтказилган учрашувда асосан, ўрганишлар натижасида Урганч шаҳри махалаларидаги 300 нафари вақтинча ишсиз ёшлар иштирок этиб, уларнинг бандлигини таъминлаш учун алоҳида бўш иш ўринлари ярмаркалари ҳам кун давомида ёшларга хизмат кўрсатди. Шу билан бирга ишсиз ёшлар учун маслахат марказлари томонидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.


“Ҳоким ва ёшлар”  учрашуви доирасида ёшларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш мақсадида, ёрдам тариқасида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев томонидан Урганч шаҳар  13-сон мактаб ўқувчиси Абдуллаев Шаҳзод ногиронлик аравачаси билан таъминланди, Урганч шаҳридаги 3 нафар кам таъминланган  кўп болали ҳамда кам даромадли олилаларга озиқ-овақат махсулотлари етакзиб берилди. 


Урганч шаҳридаги 4-19-28-30-сон мактабларига ҳам ўқувчи ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун 200 дан ортиқ спорт (стол теннис, футбол ва волейбол тўпи, шашка ва шаҳмат) анжомлари билан топширилди.




Тадбир давомида Урганч шаҳар Оила илмий маркази томонидан ажрим ёқасига келиб қолган 2 нафар ёш оилалар шаҳар ҳокими ташаббуси билан яраштирилди.  


     
Ушбу тадбирлар билан бир қаторда “Ҳоким ва ёшлар”  учрашуви доирасида вилоят “Ёшлар маркази” мажлислар залида шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳримиздаги бир қатор фаол ўқувчи-талабалар, вахтинча ишсиз ёшлар ва тадбиркор ёшлар билан ҳам очиқ мулоқат ўтказди. Мулоқат жараёнида ёшлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини эркин баён этишди ва шу ернинг ўзида жавоб олиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этадиган таклифларнибажариш уюзасидан манзили режа ишлаб чиқилди. 









Тадбир давомида фаол иштирок этган ва ижтиоий ҳаётда, ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан берилган энг яҳши таклиф берган ёшларга шаҳар ҳокими томонидан 200 дан ортиқ бадиий китоблар жамланмалари совға қилинди. 



Президентимиз “2020 йил мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда туб бурилиш йили бўлади!” деган эдилар. Ҳар ҳафтада ташкил қилинадиган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари, барча даражадаги ҳокимларнинг ҳар икки ҳафтада бир кунни алоҳида ёшлар муаммоларини ечишга қаратиши ушбу сўзларнинг тасдиғи сифатида кўриш мумкин. 
Кун давомида Урганч шаҳарида ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ёшлар сиёсати доирасидаги ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 07.02.2020 10:30
0
2 839
Тепага чиқиш