ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Media-rejada belgilangan vazifalar ijrosi bo'yicha matbuot anjumani

Bugun Urganch shahar hokimligi binosida Urganch shahar hokimligi axborot xizmati tashabbusi bilan "2021 yilda shaharda yangidan amalga oshiriladigan sanoat, xizmat ko'rsatish va qishloq xo'jaligi sohalarini rivojlantirish boʼyicha investitsiya loyihalari" mavzusida matbuot anjumani oʼtkazildi.

Unda Urganch shahar hokimi o'rinbosari - shahar investitsiyalar va tashqi savdo boʼlimi boshligʼi M.Tajibayev ishtirok etib, shahrimizdagi sanoat va ishlab chiqarish sohalarida amalga oshirilayotgan ishlar hususida to'xtalib o'tdi.

Unda tegishli tashkilotlar rahbarlari, ommaviy axborot vositalari vakillari ishtirok etdilar.

Matbuot anjumanida Urganch shahrini 2021-2022 yillarda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturi bo'yicha ma'lumotlar berildi. Xususan, sanoat, xizmat ko'rsatish va qishloq xo'jaligi yoʼnalishlarida qiymati 1,142 trln. so'm boʼlgan 58 ta investitsiya loyihalarini amalga oshirilishi natijasida yangidan 2 174 ta ish o'rinlari yaratilishi belgilangan.

Jumladan, sanoat yo'nalishida - qiymati 573,4 mlrd. so'm bo'lgan 20 ta loyiha amalga oshirilib, 890 ta ish o'rinlari;
qishloq xo'jaligida – qiymati 16,3 mlrd. so'm bo'lgan 6 ta loyiha amalga oshirilib, 45 ta ish o'rinlari;
xizmat koʼrsatish yo'nalishida - qiymati 552,7 mlrd. so'm bo'lgan 32 ta loyiha amalga oshirilib, 1238 ta yangi ish o'rinlari yaratilishi belgilangan.
2021 yil 27 oktabr xolatiga qiymati 108,6 mlrd. so'm bo'lgan 28 ta loyiha amalga oshirilishi natijasida yangidan 422 taga yaqin ish o'rinlari yaratilgan.
Bundan tashqari Davlatimiz Rahbarining 2020 yil dekabr oyida Xorazm viloyatiga tashrifidagi tasdiqlangan Bayon bilan yangi umumiy qiymati 346,8 mlrd. so'mlik 14 ta loyiha amalga oshirilishi va 1415 ishchi o'rin yaratilishi belgilangan. 

Urganch shahar hokimligi axborot xizmat.

Сана: 30.10.2021 12:55
0
2 178

Мурожаат эътиборсиз қолмайди


Президентимизнинг “Фуқаролар давлат  идоралар  учун эмас  давлат идоралари фуқаролар учун хизмат килиши керак” деган сўзларига мамлакатимизда фаолият юритаётган хар бир корхона ва  ташкилотлар дастуриламал сифатида риоя қилиниши керак. Бу борада бизнинг “Худудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалига қарашли «Урганчшаҳаргаз» газ таъминоти бўлимимизда хам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. 
Халқ билан мулоқотлар олиб бориш, учрашувлар ўтказиш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ташкилотимизда ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Бизга фуқаролар томонидан бевосита, шунинг юқори ташкилотлар, халқ қабулхоналари томонидан ҳам бевосита мурожаатлар депутатлик сўровлари келиб тушади. Ҳар бирига ўз  вақтида жавоб берилмоқда. Муаммолар жойига бориб ўрганилиб тезлик билан ҳал қилинмоқда.Ташкилот раҳбарлари ҳудудларга чиқиб учрашувлар ўтказмоқда. Бундан кўзланган мақсад халқни рози қилиш истеъмолчилар талабини қондиришдир.

Ш.Тиллаева,
Фуқаро мурожаатлари билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси.


Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 22 октябрдаги № 222-12-180-Қ/21-сонли қарори

Сана: 23.10.2021 04:57
0
1 246

Хоразм вилоятида 2021-2022 йилларда 26 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади


Бугун, Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси биносида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги “Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 630-сон қарорни мазмун мохиятини  тушунтириш мақсадида ташувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. 

Қарорга мувофиқ, 2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг чекка ҳудудларидаги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 26 та янги автобус йўналишлари ташкил этилиши режалатирилаётганлиги бўйича маълумот берилди. 

Бундан ташқари, норентабель йўналишлар бўйича тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан субсидия ажратилиши ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкларининг янгилаш парамертлари доирасида автобус ва микроавтобус хариди учун ажратиладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача таъминланиши, бироқ, 8 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилиши хамда ташувчиларга ажратилган кредит фоиз ставкасининг 5 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилиши ташувчиларга тўлиқ тушунтирилди.

Учрашув давомида, ташувчиларнинг савол ва таклифлари эшитилди. 

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

Urganch shahar hokimining 2021 yil 11 oktabrdagi № 207-12-180-Q/21-sonli qarori

Сана: 12.10.2021 04:30
0
2 991

Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоевнинг 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам табриги


Ассалому алайкум қадрли, меҳнати элда азиз, эзгулик бунёдкори бўлган ҳурматли устозлар!

Аввало, барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман. Ҳар йили республикамизда кенг нишонланадиган 1 Октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами таълим соҳасининг фидойи,заҳматкаш инсонларига нисбатан давлатимиз ва халқимизнинг чексиз ҳурмат ва эҳтироми намунасидир.
Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамиз азиз ўқитувчиларимизнинг таълимини олганмиз. Биз бу билан фахрланамиз.
Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган ибора бор. Кимки ўз ҳаётида бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, бу унинг ўз устозидан олган таълими натижасидир,албатта.
Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларни ҳар қанча эъзозласак, шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олийжаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.
Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг  "Сизларнинг ёшларимиз  қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди", —деган сўзлари Сизнинг машаққатли ва шарафли меҳнатингизнинг юксак эътирофидир.
Бугунги улуғ айём кунида Сизларнинг ёш авлодга билим беришдек заҳматли меҳнатингиз учун  самимий миннатдорчилик  билдиришни ўзимнинг муқаддас бурчим деб биламан.
Давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” дея сиз азиз устоз ва мураббийларга катта ишонч билдирган эканлар, демак, мамлакатимизнинг эртанги истиқболи, шубҳасиз, Сизнинг қўлингиздадир.
Фарзандларимизга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар сирларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш, маънавий-аҳлоқий қадриятларимизни асраб-авайлаш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил хизмат қилишингизга  ишончимиз комил. 
Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз-фарзандларимиздан бизнинг кўнглимиз хотиржам. Сиз бераётган таълим уларнинг ҳаёт йўлларини ёритиб, халқнинг корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишишига хизмат қилади.
Сизларни яна бир бор 1 Октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан  табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз  устозлар!

Сана: 01.10.2021 03:59
0
528
Тепага чиқиш