ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Кузатувчиларнинг кайфияти аъло даражада.

Урганч шаҳрида бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларида  Хорижий (Халқаро) кузатувчилар ҳам сайлов участкаларида бўлиб, жараёнларни кузатишмоқда.
Сана: 22.12.2019 03:30
0
833

Урганч шаҳар ҳокимининг 2019 йил 18 декабрдаги №43-150қ-сонли қарори

Сана: 22.12.2019 11:30
0
375

Урганч шаҳар ҳокими сайловда овоз берди


Бугун 22 декабрь Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига ўтказилаётган сайловларда ҳар бир фуқаро ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи танлаган номзодлар учун овоз бермоқда.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ҳам эрта тонгдан Урганч шаҳридаги 22-сайлов участкасига келиб, ўзи муносиб кўрган номзодга овоз берди.

Сана: 22.12.2019 09:30
0
1 148

ЯНГИ ЙИЛ ЯРМАРКАЛАРИГА МАРҲАМАТ

Мамлакатимизда Янги йил байрами муносабати билан барча ҳудудларида бўлгани каби Урганч шаҳрида ҳам аҳоли сергавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Айниқса, Урганч шаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозори олдида ташкил этилган ярмаркада барча турдаги махсулотлар бўлиб, кўплаб қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. Ярмаркада 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига бозорга нисбатан арзонлиги билан манзур бўлмоқда. 
—  Байрам олдидан бундай савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши, аҳолимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлишини таъминлайди. Аҳолига яратилаётган бундай қулайликлар учун Давлатимиз раҳбарига, ташкилотчиларга, ўз маҳсулотларини арзон нархларда сотаётган фермерлар ва тадбиркорларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди "Исломобод" маҳалласида яшовчи Зухра Маткаримова.
Ярмаркаларга маҳсулотларнинг узлуксиз таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўлдирилиб, байрамона безатилган.
Янги йил байрам ярмаркаси 2020 йилнинг 5 январ кунига қадар давом этади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 20.12.2019 04:30
0
2 574

Урганч шаҳри марказида – Янги йил бош арчаси қад ростлади.


Қишнинг совуқ кунлари бошланиши билан, ҳар биримиз янги йил байрамига тайёргарлик бошлаб юборамиз. Албатта бу байрамни арчасиз тасаввур қилиш қийин. Урганч шаҳри марказида ҳам байрам учун ҳар йилгидан ҳам катта ва чиройли янги йил арчаси ўрнатилди. 
Байрам арчаси атрофида болалар учун турли атракционлар келтирилиб ўрнатилди. Маданий дастурлар учун саҳналар ҳозирланди. Ташриф буюрувчилар яқинларига совғалар харид қилиши учун китоб дўкончалари фаолияти ҳам ёлга қўйилди. 
Кўчаларга ранг баранг чироқлар ўрнатилиб, шаҳарга ўзгача байрам кайфиятини улашмоқда.
Барча юртдошларимишни Урганч шаҳри марказида бўлиб ўтадиган байрам тадбирларига таклиф қилиб қоламиз!
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 20.12.2019 03:58
0
602

Сайёр қабул.



Урганч шаҳридаги 22-сонли умумтаълим мактаб биносида шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда 21 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. 
Аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларнинг 9 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 7 таси ўрганилиб ҳал қилиш учун назоратга олинди ва 5 таси жойида ижобий ҳал қилинди.

Ҳокимнинг навбатдаги очиқ мулоқоти "Исломобод" маҳалласида бўлди.

Урганч шаҳар ҳокими аҳоли билан юзма-юз сухбатлашиш, муаммоларини ўрганиш, маҳалла аҳолиси учун яратилган қулайликларни ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказди.
Бундан бир йил олдин аҳоли маҳалла ҳудудидаги муаммолар билан шаҳар ҳокимлигига мурожат қилган  бўлса,  ўтган вақт мобайнида  ёмғир ёғса юриб бўмайдиган, ёзнинг иссиғида чанг-тўзонга тўла кўчаларга шебен ётқизилиб тамирланди. Маҳаллада кўплаб ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 
Айниқса арзонлаштирилган озиқ овқат бозорчаси ва гўшт дўкони ташкил қилиниши аҳолига жуда қулайлик яратди.  бозорчадаги махсулотлар арзон ва ҳар куни янгидан келтирилади. Гўштнинг нархи 36 000 минг сўмдан сифатли  маҳсулотлар халқимизга етказилмоқда. Бундан албатта маҳаллада истиқомат қилаётган фуқаролар мамнун. 
Очиқ мулоқотда Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев кам таъминланган оила аъзоларига ва имконияти чекланган фуқароларга байрам совғаларини ҳам тақдим қилди.
Шунингдек маҳалла аҳолисининг ҳам фаоллиги сезиларли даражада ортмоқда. Махалла жонкуяри, аёлларга ўрнак бўлган Зухра Маткаримова  маҳалладошларининг доим яхши-ёмон кунларида бирга бўладиган намунали аёллардан бири. Айниқса бу йилги пахта йиғим – терим ишларида маҳалласидаги кўнгилли 60 нафар аёллар билан фаол қатнашиб хирмонга ўз ҳиссасини ҳам қўшди. Очиқ мулоқотда Ш.Абдуллаев Зухра Маткаримовага жамоат ишларидаги фаоллиги учун вилоят хокимининг эсталик совғасини шахсан ўзи топширди. Мехнат қилган одам албатта роҳатини кўради. 
Аҳоли билан очиқ мулоқотлар жойларда яна давом этади..
Бизни кузатишда давом этинг!
Сана: 17.12.2019 07:30
0
569

“Наврўз” ва “Зиёкорлар” маҳаллаларида очиқ мулоқот ўтказилди.

Бугун “Наврўз” ва “Зиёкорлар” маҳалласида фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш, мурожаатларини эшитиш мақсадида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев иштироқ этди ва олдинги ўтказилган сайёр  қабуллардаги билдирилган мурожаатларнинг тегишли ташкилотлар томонидан қай тариқа бажарилганлигини билан танишди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларини билдириб, ижросини ўз назоратига олди. Учрашув давомида уйма-уй юриб аниқланган 50 нафар эҳтиёжманд, кам таъминланган ногиронлиги бор оилаларга дори дормонлар тарқатилди. Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан “Наврўз маҳалласи Олтин воҳа 1-йўлак 35-уйда яшовчи I-гуруҳ ногирони Абдукаримов Эгамберганга ногиронлик араваси ажратилди.
Абдукаримов Эгамберган кўрсатилган эътибордан, ёрдамдан маънун эканлигини билдириб қўлларини дуога очиб, халқ дардини эшатаётган, муаммоларини хал қилишга бел боҳлаган барча инсонларга соғ-саломатлик ва юртиимз тинчлиги мустаҳкам бўлишини  тилаб дуо қилди.
Урганч шаҳрида бундай аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ҳаётдан  рози қилиш йўлидаги савобли ишлар давом этади.
Сана: 15.12.2019 05:30
0
1 053

Урганч шаҳри марказида “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида акция ўтказилди​.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларга бир ҳафта қолди. Бугун Урганч шаҳри марказида “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида акцияси бўлиб ўтди.
“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” миллий акциясини ўтказишдан асосий мақсад фуқароларнинг эътиборини муҳим сиёсий жараёнларга қаратиш, хабардорлигини ошириш, мамлакатдаги ўзларишларга даҳлдорлик ҳиссини кучайтириш, уларнинг фаол фуқаролик позицияларини намойиш этишга чорлаш ҳисобланади. Акцияда шаҳар аҳолиси, турли соҳа вакиллари ва фаол ёшлар иштирок қилди. 
Акцияда сайловга тайёргарлик жараёнлари ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида фойдали маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, санъаткорлар, зиёлилар, спортчилар билан учрашувлар, мусиқий дастурлар ва турли викториналар ўтказилди. Энг асосийси, сайловлар ҳақида барча маълумотлар содда ва тушунарли тилда аҳолига етказилди.
Ўзбекистондаги сайлов жараёнлари нафақат мамлакат ҳудудида, балки халқаро майдонда ҳам катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.
Шулар қаторида тадбирни самарали ва тезкор ёритиш мақсадида ОАВ вакиллари ва блогерлар ҳам жалб қилинган.
Сайловларда кўрсатилган номзодлардан бирига овоз бериш орқали биз келгуси йўналишларимизни белгилаймиз. Умумий келажагимизни қуришда ҳар биримизнинг овозимиз муҳим. Сайловларда қатнашиш орқали, ўзимизнинг дунёқарашимиз, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигимиз, фуқаролик позициямизни намойиш этамиз ҳамда конституцион ҳуқуқимиздан фойдаланамиз.
Ҳақиқддан ҳам бу йилги сайловлар янги Сайлов кодексига мувофиқ юқори савияда ташкил этилмоқда. Бу эса Ҳаракатлар стратегиясида акс эттирилган прогрессив демократик ғояларнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлмоқда. Кўп партиявийлик, сиёсий плюрализм, фикрлар хилма-хиллиги, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари жамият ҳаётида тобора кенг жорий этилмоқда.
Сана: 14.12.2019 03:30
0
743

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда “Ҳомиладор аёлларга “Витрум” дориси нега берилмаяпти?” номли мақола тарқалганди.
Ушбу ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан тезкор ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида Урганч шаҳрида яшовчи хомиладор аёлларга «Пренатал – витрум» препаратлари ҳудудлардаги Оилавий поликлиникалар томонидан бепул берилиб келинган. Жорий йил давомида хомиладор аёлларга «Витрум пренатал» препарати билан таъминлашда узилишлар кузатилмаган. Урганч шаҳрида ҳисобга олинган хомиладорлар учун 2019 йил давомида 2550 нафар хомиладор аёлларга «Пренатал – витрум» препарати тарқатилган. Шундан, 1-сон оилавий поликлиникада – 769 нафар, 2-сон оилавий поликлиника – 781 нафар, 3-сон оилавий поликлиникада 1000 нафар хомиладорларга тарқатилган. Келгуси 2020 йил учун 20000 конвалюта «Пренатал – витрум» препаратига эҳтиёжи аниқланган ва ҳарид қилиниши белгиланган. 
Мақолада танқид остига олинган “Урганч шаҳри туғруқхонасида хожатхона пуллик қилиб қўйилган” дея келтирилган ҳолат бўйича шуни маълум қиламиз. 
Бугунги кунгача Урганч шаҳри хомиладор аёлларидаги туғриқлар вилоят перинатал марказида амалга оширилмоқда. Урганч шаҳридаги 90 ўринга мўлжалланган туғруқхона янгидан қурулди  ва 2020 йилдан ўз фаолиятини бошлайди. Вилоят перинатал марказидаги хожатхона пуллик хизмат кўрсатиши билан боғлиқ масала вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан ўрганилди ва пуллик хизмат тўхтатилди. 
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 13.12.2019 08:52
0
1 252
Тепага чиқиш