ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ЯНГИ ЙИЛ ЯРМАРКАЛАРИГА МАРҲАМАТ

Мамлакатимизда Янги йил байрами муносабати билан барча ҳудудларида бўлгани каби Урганч шаҳрида ҳам аҳоли сергавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Айниқса, Урганч шаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозори олдида ташкил этилган ярмаркада барча турдаги махсулотлар бўлиб, кўплаб қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. Ярмаркада 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига бозорга нисбатан арзонлиги билан манзур бўлмоқда. 
—  Байрам олдидан бундай савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши, аҳолимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлишини таъминлайди. Аҳолига яратилаётган бундай қулайликлар учун Давлатимиз раҳбарига, ташкилотчиларга, ўз маҳсулотларини арзон нархларда сотаётган фермерлар ва тадбиркорларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди "Исломобод" маҳалласида яшовчи Зухра Маткаримова.
Ярмаркаларга маҳсулотларнинг узлуксиз таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўлдирилиб, байрамона безатилган.
Янги йил байрам ярмаркаси 2020 йилнинг 5 январ кунига қадар давом этади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 20.12.2019 04:30
0
3 676

Урганч шаҳри марказида – Янги йил бош арчаси қад ростлади.


Қишнинг совуқ кунлари бошланиши билан, ҳар биримиз янги йил байрамига тайёргарлик бошлаб юборамиз. Албатта бу байрамни арчасиз тасаввур қилиш қийин. Урганч шаҳри марказида ҳам байрам учун ҳар йилгидан ҳам катта ва чиройли янги йил арчаси ўрнатилди. 
Байрам арчаси атрофида болалар учун турли атракционлар келтирилиб ўрнатилди. Маданий дастурлар учун саҳналар ҳозирланди. Ташриф буюрувчилар яқинларига совғалар харид қилиши учун китоб дўкончалари фаолияти ҳам ёлга қўйилди. 
Кўчаларга ранг баранг чироқлар ўрнатилиб, шаҳарга ўзгача байрам кайфиятини улашмоқда.
Барча юртдошларимишни Урганч шаҳри марказида бўлиб ўтадиган байрам тадбирларига таклиф қилиб қоламиз!
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 20.12.2019 03:58
0
1 134
Тепага чиқиш