ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Конституция – бахтимиз қомуси


Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуасидир. Уни билиб ва амал қилиб яшаш инсоннинг кундалик турмуши ва оилавий фаровонлигининг калитидир. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, хусусан Конституциямизнинг муҳим жиҳатларини ёшларимизга болалигидан бошлаб ўргатиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан биридир.
Бу йил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги  барча ҳудудларда кенг нишонланмоқда. 
Бугун Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида сана муносабати билан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан байрам дастури ўтказилди. 
Байрам иштироқчиларга Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаевнинг табригини ҳоким ўринбосари Нурбек Матякубов ўқиб эшиттирди ва Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида маълумот берди. 
Шундан сўнг Конституциямизнинг 27 йиллиги  муносабати билан ўқувчилар ўртасида ўтказилган кўрик-танлов ғолибларига ҳамда фидокорона меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларга Урганч шаҳар ҳокимининг фахрий ёрликлари топширилди.
Маданий дастурда эса иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган Конституциясимизнинг моддалари, жамиятда ёшларнинг бурж ва мажбуриятлари акс эттирган чиқишлари тадбир иштироқчиларини хурсанд қилди. 
Сана: 06.12.2019 04:00
0
2 667
Тепага чиқиш