Урганч шаҳрида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Айни кунларда “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Урганч шаҳрининг деярли барча хонадонларидаги эски электр ҳисоблагичлари замонавийларига алмаштириш ишлари якунланиш арафасида.
Янги турдаги ҳисоблагичларнинг ўрнатилаётганлиги истеъмолчилар томонидан ижобий эътироф этилмоқда, бу эса ўз навбатида, жамият ишчи-ходимларининг ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам тинмай меҳнат қилишга ундамоқда.
Замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнларида жамият ходимлари истеъмолчиларга бундай янги турдаги ҳисоблагичларнинг афзалликлари ҳақида тўлиқ маълумотлар ҳам берилмоқда. Бундан ташқари қишнинг изғирин кунларида электр энергияси, иситиш печларидан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида ҳам огоҳлантириб, юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳақида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.
Албатта бу сай ҳаракатлар халқимиз ҳаёт тарзини яхшиланишига ҳизмат қилади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.