ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳри бўйлаб байрам тадбирлари давом этмоқда...

Бугун Урганч шаҳри марказидаги “Амир Темур” истироҳат боғида 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан халқ сайли бўлиб ўтди.
Сайлда Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус доирасида спорт, китоб, рассомчилик, работатехника бўйича кўргазмалар ҳамда концерт дастури намойиш этилди.
Шаҳримизда ўтказилаётган бундай тадбирлардан шуни билиш мумкин-ки, келажак авлодни тарбияловчи устозларимиз доимо Ўзбекистон ардоғида.
Сана: 29.09.2019 07:58
0
2 505

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб спортнинг бокс тури бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

“Ўқитувчи ва мураббийлар  куни” муносабати билан спортнинг бокс тури  бўйича 2002-2003 ва 2004-2005 йилларда туғилган ўсмир йигит-қизлар ўртасида Урганч шаҳар ҳокими соврини учун Хоразм вилояти чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда  воҳамизнинг барча туман-шаҳарларидан 200 нафарга яқин ёш “чарм қўлқоп” усталари ғолиблик учун рингга кўтарилиб, муросасиз баҳс олиб боришди. Бундай чемпионатлар ёш спортчиларнинг маҳорати ортиб боришига амалий мактаб бўлади.

Сана: 29.09.2019 07:30
0
1 164

Устоз ва мураббийлар - Келажак яратувчилари!


Ўз устида тинимсиз ишлаш, фарзандларимизни янгича тафаккур, юксак инсоний туйғулар билан ошно этиш, уларда мустақил ва ижодий фикрлаш қобилятини узлуксиз ривожлантириб боришни ўзининг фукаролик бурчи деб билувчи инсонлар аввало устоз ва мураббийлардир.
Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган байрам дастури ташкил этилди. Унда Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев сўзга чиқиб сана муносабати билан тантана иштироқчиларига байрам табригини ўқиб эшиттирди. Таълим соҳасида кўп йиллик меҳнати билан намуна бўлаётган устозлар бугунги яратилаётган шароитлардан миннатдор еканликларини такидлашди. Ундан сўнг Урганч шаҳрининг бир гуруҳ фаол устоз ва мураббийлар Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар ҳокимининг фахрий ёрликлари билан тақдирландилар.
Шунингдек Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ташаббуси билан 7-8-9 синфларда ўтказилган "Ал-Хоразмий издошлари" математика фан олимпиядаси ғолибларига телевизор, китоб жамланмаси ва қимматбаҳо совғалар топрилилди.
Тадбир иштироқчиларига байрам дастурхони ҳам ёзилиб элимиз ардоғидаги санъат вакиллари томонидан куй-қўшиқлар тараннум этилди. 
Бу каби байрам тадбирлари Урганч шаҳри бўйлаб ҳали давом этади.
Сана: 29.09.2019 06:51
0
1 999

Урганч шаҳар ҳокими сайёр қабулда


Барча даражадаги мутассадиларнинг аҳоли дардини эшитиш, қувонч-у ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади. Урганч ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Урганч шаҳар ҳокими  Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули ҳам ана шу мақсадда бўлиб ўтди.
Қабулда шаҳар аҳолисини қийнаётган уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш турли соҳаларга оид масалалар мурожатларнинг асосий қисмини ташкил қилди. Аҳоли мурожатлари  68 та бўлиб, олдинги қабулдагилардан 19 тага камайган. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.
Сайёр қабулдан сўнг Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги ташрифи Урганч Марказий деҳқон бозори бўлди. Ташриф жараёнида бозорлардаги нарх наволар ва уларга аҳоли муносабатларини тинглади. Ш.Абдуллаев Урганч Марказий деҳқон бозоридаги тадбиркорлар билан ҳам суҳбатлашиб, юртдошларимизга бу борада арзон ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Шаҳримиз аҳолиси билан бундай мулоқотлар давом этади. 
Сана: 26.09.2019 04:30
0
2 833

Урганч шаҳар ҳокимининг 2019 йил 24 сентябрдаги №2460қ-сонли қарори

Сана: 25.09.2019 05:15
0
1 157

Урганч шаҳрида “Китоб Нур” китоб дўкони ўз фаолиятини бошлади.


Бугун Урганч шаҳрида “Китоб Нур” китоб дўкони ўз фаолиятини бошлади. Очилиш маросимида Урганч шаҳар ҳокимлиги маъсуллари, вилоят ташкилот вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок қилишди. 
“Китоб Нур”  китоб дўкони аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда ҳам кўмакчи бўлади.
Сана: 25.09.2019 02:30
0
5 780

Урганч шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига янги номзод тайинланди.



Кеча Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши раиси Нурбек Матякубов Урганч шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.


Сана: 25.09.2019 11:00
0
2 234

930 ўринли мактаб биноси қурилиш ишлари бошланди

26 август куни Хоразм вилояти Урганч туман "Чондирқиёт" махалласи ҳудудида 930 ўринли мактабга таъмал тоши қўйилди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров, Урганч шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ф.Каримов ва бошқа мутасадди ташкилот ва идора вакиллари қатнашдилар.















Сана: 15.09.2019 12:07
0
1 879

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.
4-сентябрь куни Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали биносида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Учрашувда шаҳар аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва тиббиёт сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.
Жойларда ўтказилаётган бундай мулоқот ва сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани одамларда давлатга, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.











Сана: 11.09.2019 12:15
0
2 463

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.
Кеча, 29-август куни Урганч шаҳар 2-сон Академик лицейи биносида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Учрашувда шаҳар аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва тиббиёт сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.
Жойларда ўтказилаётган бундай мулоқот ва сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани одамларда давлатга, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.


Сана: 11.09.2019 09:10
0
1 601
Тепага чиқиш