“Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб спортнинг бокс тури бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.
“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан спортнинг бокс тури бўйича 2002-2003 ва 2004-2005 йилларда туғилган ўсмир йигит-қизлар ўртасида Урганч шаҳар ҳокими соврини учун Хоразм вилояти чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда воҳамизнинг барча туман-шаҳарларидан 200 нафарга яқин ёш “чарм қўлқоп” усталари ғолиблик учун рингга кўтарилиб, муросасиз баҳс олиб боришди. Бундай чемпионатлар ёш спортчиларнинг маҳорати ортиб боришига амалий мактаб бўлади.