Исаков Артур Адамович
2023 йил 7 ноябрдан:
Урганч шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш
ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
Туғилган йили: Туғилган жойи:
03.02.1987 Хоразм вилояти, Урганч тумани
Миллати: Партиявийлиги:
ўзбек йўқ
Маълумоти: Тамомлаган:
олий 2013 й. Урганч давлат университети (кундузги)
Маълумоти бўйича мутахассислиги: миллий истиқлол ғояси, хуқуқ ва маънавият асослари
Илмий даражаси: Илмий унвони:
йўқ йўқ
Қайси чет тилларини билади:
рус тили
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
йўқ
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
йўқ
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2009-2013 йй. - Урганч давлат университети талабаси
2013-2014 йй. - Урганч тумани 36-сонли мактаб ўқитувчиси
2014-2017 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Урганч туман Кенгаши раиси
2017-2018 йй. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши тадбиркорлик, фермерликни ривожлантириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими мудири
2018-2019 йй. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши ёшлар тадбиркорлиги туризмни ривожлантириш бўлими мудири
2019-2020 йй. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши бандликка кўмаклашиш ва меҳнат муносабатлари бўлими бошлиғи
2020-2021 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси Ёшларга оид дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мутахассиси
2021-2022 йй. - Урганч шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси
2022-2023 йй. - Урганч шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари
2023-2023 йй. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши аппарти ташкилий-кадрлар ва юридик хизмат бўлим бошлиғи
2023 й. - ҳ.в. - Урганч шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
Ёшлар сиёсати соҳасида:
ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, ҳусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш оилаларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
мажбурий умумий ўрта ва ўрта маҳсус умумтаълим мактабларда, шу жумладан, ихтисослаштирилган мактаблар, санъат ва маданият мактаб-интернатлари, олимпия заҳиралари мактаб-интернатлари хамда академик лицейларда узлуксиз, 11 йиллик муддатдан сўнг касб-хунар коллежларига ўқишга қабул қилиш ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликга (касбга) эта бўлиш учуй 6 ойдан 2 йилгача бўлган ўқитиш муддатларида амалга оширилиши бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни ҳудудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;
олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш
кўрсаткичларининг худудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эта бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро хамкорликдаги ишларини мувофиклаштириш;
аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жахон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;
таълим тизимининг барча боскичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулохазалари ва таклифларини инобатга олган холда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусика санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;
ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий тахдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
ёшларни мустақил хаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиклаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;
уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва хал қилиш учун уларнинг эхтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳукуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;
ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва руёбга чиқариш;
ёш оилаларни маънавий ва моддий жихатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.
Ижтимой ривожлантириш соҳасида:
аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва менъат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай
ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш хамда сифат жихатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
аҳолининг ижтимоий эхтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;
соғликни сақлаш тизимини ислоҳ килиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салохиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;
оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, хар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар
профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ камраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият хаётида тулақонли катнашишлари учуй зарур шарт-шароитлар яратиш;
аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали иҳтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эхтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;
аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича
тадбирларни амалга ошириш;
спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айникса энг чекка ҳудудларида халкаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;
аҳолининг турмуш маданиятини, хаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва х,ордик чикариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт сохдлари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта хаётимизни асраш ва мустахкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиклаштириш.
Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:
аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари ахамиятининг тарғибот ва ташвикотини ташкил қилиш;
аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-хуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;
аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллеқтуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;
ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
ҳудудда жиноятчилик ва хуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда конунга ҳурмат, ҳукуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ, қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;
аҳоли орасида меҳр-окибат, меҳр-шафкат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойлардаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган,
шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-аҳлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва ҳусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учуй давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг минтақавий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳодимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳукукий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳодимлари малакасини ошириш ўкув қурслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни таъминлаш;
фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни ҳоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;
мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чикиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;
оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ҳалқ депутатлари шаҳар Кенгашига унинг сўровларига асосан ўз соҳаси бўйича ҳисобот бериш;
тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда
1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш хақида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофик кўриб чиқиш;
конун хужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
2. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Урганч шаҳар Кенгаши;
шаҳар ёшлар масалалари бўйича идоралараро Кенгаши;
шаҳар маънавият ва маърифат Кенгаши;
фавкулодда эпидемияга қарши курашиш шаҳар комиссияси
шаҳар болалар спортини ривожлантириш васийлик ва ҳомийлик Кенгаши;
шаҳар ОИТС касаллигини олдини олиш бўйича комиссияси;
маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси;
сил касаллигига қарши курашиш дастурини амалга ошириш бўйича шаҳар комиссияси;
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили туғрисида”ги Қонунини амалга ошириш шаҳар комиссияси;
шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Идоралараро вояга етмаганлар
ишлари бўйича комиссияси;
наркотик моддаларни назорат қилиш минтакдвий комиссияси;
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар худудий комиссияси;
Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси шаҳар филиали Хомийлик кенгаши;
болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссияси.
Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари қуйидаги шаҳар комиссияларига раҳбарлик қилади:
Шаҳарда оммавий тадбирларни ўтказиш ва назорат қилиш комиссияси;
Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўргатиш бўйича ўкув қурсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича шаҳар комиссияси;
Ташқи рекламани жойлаштириш бўйича комиссия;
3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корҳоналарнинг шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиклаштириб боради:
Ўзбекистон ёшлар иттифоки Урганч шаҳар Кенгаши;
шаҳар халқ таълими бўлими;
шаҳар мактабгача таълим бўлими;
Урганч Давлат университети;
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали;
Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиали;
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси;
шаҳар санитария-эпидемиология назорати маркази;
шаҳар маданият бошкармаси;
шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув қурси;
Республика Маънавият ва маърифат маркази Урганч шаҳар бўлими;
“Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими;
“Урганч оқшоми” газетаси бирлашган таҳририяти.
Телефон: +99862 228-66-48
Факс: +99862 228-67-67
Э-почта: Nura.best@mail.ru
Манзил: Урганч шахар. А.Баходирхон кўчаси 186-уй, 220100
Фукароларни кабул килиш кунлари:
хафтанинг душанба-жума кунлари соат 08:00 дан 11:00 гача Урганч шахар хокимлиги биносининг 307-хонасида (3 кават)