ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Сабуров Омонбой Рахимович

Партиявийлиги: Ўз.ЛиДеП
Доимий комиссияга аъзолиги: Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш,  иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари
Иш жойи ва лавозими: “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Урганч шаҳар филиали раҳаби Хоразм вилояти координатори
Туғилган йили ва жойи: 1991 йил, Урганч шаҳар
Маълумоти: Олий, 2017 й.Урганч давлат университети, озиқ-овқат технологияси
Фаолияти 

Сана: 05.01.2020 05:53
0
531

Дўсчанов Умар Эгамбердиевич

Партиявийлиги: Ўз.МТДП
Доимий комиссияга аъзолиги: Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари
Иш жойи ва лавозими: Урганч давлат университети табиий фанлар факультети маънавий ва маърифий
ишлар бўйича декан ўринбосари

Туғилган йили ва жойи: 1984 йил, Хонқа тумани
Маълумоти: Олий, 2006 й. Тошкент давлат Аграр университети биоэкология
Фаолияти
Сана: 05.01.2020 05:44
0
523

Балтаев Рустамбай Исмаилович

Партиявийлиги: Адолат СДП
Доимий комиссияга аъзолиги: Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари 
Иш жойи ва лавозими: Ўзбекистон “Адолат” СДП Урганч шахар Кенгаши  раиси
Туғилган йили ва жойи: 1963 йил, Янгиариқ тумани
Маълумоти: Олий, 2000 й. Ўрта махсус, 1987 й. Бухоро кооператив техникуми
Фаолияти 
Сана: 05.01.2020 05:35
0
522

Матсапаев Азамат Алишерович

Партиявийлиги: Ўз.ЛиДеП 
Доимий комиссияга аъзолиги: Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда экология масалалари
Иш жойи ва лавозими: “Бунёд йўловчи ташиш” маъсулият чекланган жамияти, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича бошқарув раиси ўринбосари
Туғилган йили ва жойи: 1989 йил, Урганч шаҳри
Маълумоти: Олий, 2017 й. Урганч давлат университети, иқтисодиёт
Фаолияти
Сана: 05.01.2020 05:22
0
507

Аниязов Зийнат Богибекович

Партиявийлиги: ЎзЛиДеП
Доимий комиссияга аъзолиги: Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда экология масалалари
Иш жойи ва лавозими: «Хоразм худудий электр тармоклари" акциядорлик жамияти «Урганч шахар электр таъминоти корхонаси» раҳбари
Туғилган йили ва жойи: 1986 йил, Хонқа тумани
Маълумоти: Тугалланмаган олий, 2019 й.Урганч давлат университети, озиқ-овқат технологияси
Фаолияти
Сана: 05.01.2020 05:14
0
977

Шухрат Абдуллаевнинг шаҳар аҳолисига байрам табрики


Қадрли элдошлар!
Барчамиз орзиқиб кутаётган 2020 йил кириб келмоқда.
Мўътабар отахон ва онахонларимизни, сингилларимиз ва опаларимизни,  умидли ёшларимизни, барча ҳамшаҳарларимизни кириб келаётган янги йилбилан самимий табриклайман. Ҳар бир кунингиз хайрли, баракали бўлсин. Сихат-саломатлик, бахт ва қувончларга тўлиқ кунларингиз тинч  ва осойишта ўтаверсин. 
Поёнига етиб бораётган  2019 йилюртимиз ҳаётида  унутилмас воқеаларга,  улкан ютуқ ва марраларга бой  бўлди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг саъий ҳаракатлари билан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида, аҳоли кундалик тумушида туб ўзгаришлар ясалди. Жонажон Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва эътибори янада ошди.Фуқароларимизнинг манфаатлари ҳимоя қилиниб, уларнинг янада бахтли яшаши, эмин-эркин умргузаронликқилишлари учун зарур шарт - шароитлар яратиб берилди.
Шифокор-у педагоглар, олим-у ёзувчилар, оналар ва болалар, юрт келажаги бўлган  ёшлар манфаатлари ҳар қачонгидан ҳам қаттиқ ҳимоя қилинди. Бир сўз билан айтганда,  мамлакатимиз тараққиёти стратегияси ғоятда самарали бўлиб,янги-янги ислоҳотлар ҳаётгататбиқ этилди.
Азиз дўстлар!
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан  кириб келаётган 2020 йилда ҳам кўплаб амалий ишларни бажариш олдимизда қўйган катта мақсадларимимздан бири. Шубҳасиз, бунинг негизида албатта фаровон ҳаёт, инсон манфаатлари турганлигини англаш қийин эмас. Президентимиз таъбири билан айтганда, мамлакатимизга иқтисодиётини янада яхшилаш, инвестициялар кириб келиши ва кенг татбиқ этилиши билан юртимиз янада фаровон бўлади, ижтимоий масалаларимиз ҳам ўз ечимини топади.
Ҳаммаларингизни шу эзгу ва хайрли мақсад йўлидажипслашиб,   юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти учун меҳнат қилишга чорлайман.
Ҳурматли юртдошлар!
Сизларни мана шу қувончли кунларда яна бир борЯнги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод қиламан. Жондан азиз элдошларимни, оиласи даврасида янги йилни кутиб олаётган барча урганчликларни  гўзал ва бетакрор айём - янги йилнинг кириб келиши билан табриклайман.
Янги-2020 йилнинг қадами  қутлуғ келсин!  Энг катта бахт-оилавий тотувлик, оғзибирчилик, фарзандлар,  набиралар камолини кўриш насиб қилсин.  Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Шухрат АБДУЛЛАЕВ,
Урганч шаҳар ҳокими.
Сана: 01.01.2020 01:30
0
1 378
Тепага чиқиш