ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар Депутатлар фаолияти

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари
 Урганч шаҳар Кенгашининг биринчи
 сессиясини чақириш тўғрисида
         Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан
Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :
1.Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 15 январь куни  соат 09-00га  чақирилсин.
         2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1)  2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти.
2) Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.
3) Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.
4) Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.
5) Ташкилий масала.
6). Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.
         3. Сессияга шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, шаҳар ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.
Сана: 08.01.2020 05:30
0
2 374

ЁШЛАР МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Бугунги ўтказилган ярмарка Президентимизнинг  “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади!” сўзларининг амалий тасдиғидир.
Ўтказилган “Ёшлар меҳнат ярмаркаси” Урганч шаҳридан жами 152 та бўш иш ўринларини таклиф қилган ташкилотлар, ўзларида мавжуд 625 та бўш иш ўрни билан қатнашдилар.
Кун давомида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ҳам меҳнат ярмаркасида бўлиб, ёшларни иш билан таъминлаш жараёнлари билан танишиб борди.
Ярмаркада Урганч шаҳридан 205 нафар ёшлар иштирок қилди. Шулардан 73 нафари ишга қабул қилиниб, 109 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 08.01.2020 04:30
0
3 354

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига 2019 йил 22 декабрь куни сайлов ўтказилди. Такрорий сайлов 2020 йил 5 январь куни бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловда 53520 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 62 фоизи қатнашди.

2019 йил 22 декабрь хамда 2020 йил 5 январь кунларида бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20-ва 97 - моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси

                                                                                  

КАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов округларидан сайланган депутатлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин. 

2. Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин. 

3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар сайлов комиссияси котиби М.Якубова зиммасига юклатилсин.


1-МУСТАКИЛЛИК САЙЛОВ ОКРУГИ

Бекчанов Отахон вафаевич-1956 йил. ЎзХДП аъзоси. Урганч шаҳар "Қибла қурилиш материаллари савдо комплекси" МЧЖ бошқаруви раиси. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар Мажнунтол кўчаси 10 уй.

2- МАХТУМКУЛИ САЙЛОВ ОКРУГИ

Байджанов Мақсудбек Исламджанович1977 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали директори. Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 23 даҳа, 5-уй, 20-хонадон.

3- ШОДЛИК САЙЛОВ ОКРУГИ 

Атаева Дилором Абдушариповна-1967 йил. ЎзЛиДеП аъзоси. Урганч шаҳар 7-сон "Шодлик"маҳалла фуқаролар йиғини раисаси. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Шарқ кўчаси, 3-йўлак 13-уй.

4- ЮҚОРИ БОF САЙЛОВ ОКРУГИ 

Жуманиёзов Равшанбек Рахимберганович – 1992 йил. "Адолат" сдп аъзоси. "Ўздаверлойиха" давлат илмий лойиҳалаш институти Хоразм вилоят бўлинмасида мухандис, Хоразм вилояти, Урганч шахар E.Fулом кўчаси 5 уй 5 хонадон. 

5- А.БАХОДИРХОН САЙЛОВ ОКРУГИ

Яхшимуратов Санъатбек Яхшимуратович1983 йил, ЎзЛиДеп аъзоси. "LEADER ACADEMY" нодавлат умумий ўрта таълим мактаби директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 62/4-уй, 6-хонадон.

6-П.МАҲМУД САЙЛОВ ОКРУГИ 

Гайипова Нилуфар Атахановна-1975 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. Урганч шаҳар 3-сон оилавий поликлиникаси раҳбари. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, А.Баҳодирхон 60 уй, 80-хонадон.

7-Й.БОБОЖОНОВ САЙЛОВ ОКРУГИ

Артиков Рашид Хусинович- 1976 йил. ЎзМТДП аъзоси. Акционерлик тижорат "Ипотека банки" Хоразм вилоят филиали бошқарувчиси. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, "Олтин воҳа” кўчаси, 3-берк кўча, 3-уй.

8-ЖАМБУЛ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Жуманиязов Дониёр Ядгорович-1987 йил. ЎзЛиДеП аъзоси. Урганч шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари. Хоразм вилояти, Урганч тумани, Қарамон қишлоғи.

9- САХОВАТ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Авезов Шавкат Султонович-1961 йил. ЎзХДП аъзоси. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчаси 12, пр2.

10- ГУЛЗОР САЙЛОВ ОКРУГИ 

Абдуллаев Равшан Бабажонович- 1961 йил, ЎзМТДП аъзоси. Тошкент Тиббиёт академияси Урганч филиали педиатрия факультети декани ҳамда факультет ва госпитал терапия кафедраси профессори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри Ёшлик кўчаси,3-массив,33-уй.

11- А.ҚОДИРИЙ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Адамбаев Кахрамон Азадович – 1983 йил. ЎзХДП аъзоси. "Ўзтекс груд" раҳбари. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, А. Беруний кўчаси, 4-йўлак, 5-уй, 2-хонадон.

12- ЯНГИ ОБОД САЙЛОВ ОКРУГИ

Худайберганов Ғулом Уринович- 1962 йил. ЎзМТДП аъзоси. Урганч шахар 2-сон оилавий поликлиника бош шифокори, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри Проектная кўчаси 171-уй.

13-БОБУР САЙЛОВ ОКРУГИ

Курбонов Фарход Рахимович- 1963 йил. ЎзХДП аъзоси. Хоразм вилояти тиш даволаш поликлиникаси бош шифокори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 21-уй, 42-хонадон

14-БЎСТОН САЙЛОВ ОКРУГИ 

Рахмонов Фарҳад Пўлатович-1963 йил. ЎзМТДП аъзоси. Урганч шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактаби директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Рўзмат Гоипов кўчаси 2-уй 1-хона,

15-ФУРҚАТ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Мадримов Мадрахимбой Юсупович- 1970 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. "Ўзбекистон почтаси" АЖ Хоразм вилояти филиали директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Н.Кубро кўчаси, 72-уй, 1-хона.

16-ЯНГИ ҲАЁТ САЙЛОВ ОКРУГИ

Атаева Сайёра Пўлатовна- 1971 йил. ЎзМТДП аъзоси. Урганч шахар давлат санитария - эпидемиология назорати маркази бўлинмаси мудираси. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Хонқа кўча, 69 Б-уй.

17-ДЎСТЛИК САЙЛОВ ОКРУГИ

Абдуллаева Муборак Саъдуллаевна- 1959 йил. ЎзМТДП аъзоси Урганч шаҳар 1-сон оилавий поликлиникаси бош шифокори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, 4 кичик даха 7/24.

18- ТЕМИР ЙЎЛЧИ САЙЛОВ ОКРУГИ

Шарипов Шерзод Мақсуд ўғли — 1993 йил. ЎзХДП аъзоси. Хоразм вилояти маданият бошқармаси таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси. Хоразм вилояти, Урганч тумани, Ш.Ниязметов кўчаси, 8-уй.

19-АЗ-ЗАМАХНАРИЙ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Халимов Шухрат Закирович – 1974 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. "Урганч Бахмал" масулияти чекланган жамиятининг кузатув кенгаши раиси, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Алпомиш кўчаси, 11/3 уй, 4 хонадон. 

20-Х.ОЛИМЖОН САЙЛОВ ОКРУГИ 

Жуманиёзова Муборак Тохировна - 1967 йил. ЎзЛиДеП аъзоси. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 6-сон мактаб директори, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Мевазор кўчаси, 40-уй.

21-НАВБАХОР САЙЛОВ ОКРУГИ

Ражапов Шавкат Зарипбаевич — 1984 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. Урганч шаҳридаги 32-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўча,75 уй 20 хонадон.

22- ИСТИҚЛОЛ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Кенжаев Қаҳрамон Рустамович -1969 йил. ЎзЛиДеП аъзоси. Урганч тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежи директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Истиқлол кўчаси, 41а-уй.

23- КЎХНА ҚАЛЪА САЙЛОВ ОКРУГИ

Бабажанов Равшанбек Рустамович-1972 йил. "Адолат” СДП аъзоси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси бошлиғи. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар Бинокор кўчаси 23а уй.

24-МАЪРИФАТЧИ САЙЛОВ ОКРУГИ

Сабуров Омонбой Рахимович- 1991 йил. ЎзЛиДеП аъзоси. "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Урганч шаҳар филиали раҳбари, Хоразм вилояти координатори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, “Олтин воҳа" кўчаси, 1 йўлак 10 уй. 

25- БАЙНАЛМИНАЛЧИ САЙЛОВ ОКРУГИ

Рўзметова Ширин Мавлонбердиевна1979 йил. ЎзХДП аъзоси Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Истиқлол кўчаси, 14-уй

26- ОЛИМПИЯ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Дўсчанов Умар Эгамбердиевич-1984 йил. ЎзМТДП аъзоси. Урганч давлат университети табиий фанлар факультети маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари. Тупроқшунослик кафедраси ўқитувчиси. Хоразм вилояти, Хонқа тумани, Мустақиллик маҳалласи, 42 уй.

27- ТУРКИСТОН САЙЛОВ ОКРУГИ

Матсапаев Азамат Алишерович 1989 йил. ЎзЛиДепаъзоси. "Бунёд йўловчи ташиш" маъсулияти чекланган жамияти иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича бошқарув раиси ўринбосари, Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Ал-Беруний кўчаси, 187-уй, 6-хонадон.

28- МАЪНАВИЯТ САЙЛОВ ОКРУГИ

Балтаев Рустамбой Исмаилович — 1963 йил. "Адолат” СДП аъзоси. Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси Хоразм вилоят бўлими раиси. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри фаровонлик кўчаси 21 уй.

29-НАВРЎЗ САЙЛОВ ОКРУГИ

Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич-1967 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. Урганч шаҳар ҳокими. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар Ёшлик кўчаси 30/4, 5 хонадон.

30- ФИДОКОР САЙЛОВ ОКРУГИ

Аниязов Зийнат Богибекович-1986 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. "Хоразм худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти. "Урганч шахар электр таъминоти корхонаси" раҳбари. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси 28 уй 23 хонадон.


Урганч шаҳар сайлов комиссияси раиси

О.САИДОВ.

Урганч шаҳри, 

2020 йил 7 январь.

Сана: 07.01.2020 06:28
0
2 933

ФЕСТИВАЛДА 1000 НАФАРГА ЯҚИН ЁШЛАР ИШТИРОК ЭТДИ

Бугун Урганч шаҳар марказида жойлашган "Авесто" боғининг майдонида  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги байрами муносабати “Ҳарбий ватанпарварлик фестивали” ўтказилди.
Мазкур фестивалда:
- ҳарбий оркестр ижросида ватанпарварлик куй-қўшиқлари;
- саф чиқишлари;
- ҳарбий қисм аскарларининг жанговар чиқишлари;
- ҳарбий қурол аслаҳалар намойиши ташкил қининди.
Фестивал жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Айниқса, фестивалда иштирок этган 1000 нафарга яқин ёшларнинг ҳарбийликка қизиқиши яна бир бор ошди, десак хато бўлмайди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 06.01.2020 04:30
0
1 143

УРГАНЧ ШАҲАР ДЕЛЕГАТЛАРИ ТОШКЕНТДА ЯНГИ ОЧИЛГАН ИККИТА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги мактабида ёшлар билан учрашув ўтказди. 
Ушбу учрашув видео селектор тарзида бўлиб ўтиб, ўсиб келаётганёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиб, Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз, 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади,- дея таъкидлаган еди муҳтарам Президентимиз.
Шу муносабат билан 2020 йил 2-4-январь кунлари Урганч шаҳар ҳокимлиги (ташаббуси билан) ходимлари, имом хатиб, умумтаълим мактаб директорлари, фахрий ўқитувчилар ва ёшлардан иборат делегация Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейига, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологияларигаихтисослаштирилган мактабларига саёҳат уюштиришди.
Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида ижод мактаби ва музей барпо этилиб, боққа кираверишда буюк ёзувчи ҳайкали ўрнатилган.
Ушбу делегацияси дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги фармойиши билан ташкил этилган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўрди.
Бу ерда ўғил-қизларнинг таълим-тарбия олиши учун ҳамма шароит яратилган. Хоналар кенг, ёруғ, шинам ва қулай. Фан кабинетлари замонавий технологиялар ва ўқув анжомлари билан таъминланган. Кутубхона адабий асарлар, бадиий адабиётларга бой. Очиқ ва ёпиқ спорт залларида болалар спорт тўгаракларига қатнашиши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун барча қулайликлар мавжуд еканлигини кўригимиз мумкин.
Ижод мактабида “Қодирий издошлари”, “Ёш қаламкашлар”, “Ёш журналистлар” каби тўгараклар, “Ифодали ўқиш”, “Нотиқлик санъати” бўйича қўшимча дарслар ташкил этилган.
Шундан сўнг делегатция  аъзолари Тошкент шаҳридаги яна бир янги таълим маскани — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан ҳам танишдилар.
Делегация бу ерда ўқувчи иқтидорини намоён қилиш учун яратилган бутун бир мажмуа: замонавий жиҳозланган ўқув хоналари, илғор педтехнология ва инновацион методлардан фойдаланган ҳолда дарсларнинг олиб борилиши, дарсдан ташқари пайтда бола иқтидорини ривожлантириш учун йўлга қўйилган тизим, ўқувчилар турар жойларида кенг имкониятлар яратилганлигига гувоҳ бўлишди.
Бундай мактаблар аҳборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда, математика, физика, информатика ва чет тили фанларининг чуқур ўзлаштирилишига эришиш, ўқувчиларни дастурлаш асослари, маълумотлар базасини шакллантириш, ахборот ва медиа ҳамда интеллектуал маданиятни мактаб давридан бошлаб  шакллантиришга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтсак, барча умумтаълим мактаблари ушбу ўқув даргоҳларидан маънавиятни, маърифатни акс эттиршни ўрганиши мумкин. Чунки бу ерда таҳсил олаётган болалар нафақат маънавиятли, балки ўз ватанини юракдан севувчи истеъдод эгалари бўлиб тарбияланмоқда.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 06.01.2020 12:33
0
4 550

Холбоев Ойбек Мадаминович

Партиявийлиги: ЎзЛиДеП
Доимий комиссияга аъзолиги: -
Иш жойи ва лавозими:

Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокими

Туғилган йили ва жойи: 1974 йил, Шовот тумани
Маълумоти: Олий, 1996 й. Урганч давлат университети (кундузги)
Сана: 05.01.2020 11:28
0
4 943

Бекчанов Отахон Вафаевич

Партиявийлиги: Ўз.ХДП 
Доимий комиссияга аъзолигимаҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари 
Иш жойи ва лавозимиУрганч шаҳар “Кибла курилиш материаллари савдо комплекси” МЧЖ бошқарув раиси
Туғилган йили ва жойи: 1956 йил, Боғот тумани
Маълумоти: Олий, 2002 й. Бухоро кимё технология инситути 
2003 й.  Бухоро озиқ–овқат ва енгил саноат инситути (сиртки)

Фаолияти
Сана: 05.01.2020 11:26
0
1 334

Атаева Диларам Абдушариповна

Партиявийлиги: ЎзЛиДеП
Доимий комиссияга аъзолиги: маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари
Иш жойи ва лавозими: Урганч шаҳар 7-сон «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
Туғилган йили ва жойи: 1967 йил, Қўшкўпир туман
Маълумоти: Олий, 1991 й. Тошкент политехника университети
Фаолияти
Сана: 05.01.2020 11:25
0
1 271

Байджанов Максудбек Исламджанович

Партиявийлиги: ЎзЛиДеП
Доимий комиссияга аъзолигиИжтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари
Иш жойи ва лавозими: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали директори
Туғилган йили ва жойи: 1977 йил, Урганч шаҳар
Маълумоти1995 й. Тошкент давлат университети (олий маълумот)
Сана: 05.01.2020 11:20
0
1 777

Жуманиязов Равшанбек Рахимберган ўғли

Партиявийлиги: Адолат СДП
Доимий комиссияга аъзолиги: Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги ва аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда экология масалалари 
Иш жойи ва лавозими: “Ўздаверлойиха” давлат илмий лойиҳалаш институти Хоразм вилоят
 бўлинмасида мухандис 

Туғилган йили ва жойи: 1992 йил Урганч шаҳар
Маълумоти: 2016 й. Тошкент ирригация ва мелиорация  институти (кундузги) 
Фаолияти
Сана: 05.01.2020 11:14
0
1 732
Тепага чиқиш