ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳрида юқори сервисга эга автосалон очилди.


Урганч шаҳрида янги ООО ИП “BOBUR TRANS LOGISTIK” диллерлик корхонаси ўз иш фаолиятини бошлади. 
Мазкур замонавий корхона Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил турдаги автомашиналар савдоси ва сервис хизматларини кўрсатилишига мўлжалланган автосалон сифатида фаолият олиб боради. 
Шунингдек, харидорларга қулайлик яратиш мақсадида барча турдаги тўловларни шу ерда “Infinbank” АКБ филиали орқали амалга ошириш, банк билан ҳамкорликда автомашиналарни кредитга бериш ҳам йўлга қўйилган. 
Яна бир янгилик сифатида иккиламчи савдони ташкил қилиш, эски машиналарни келишилган нархда қабул қилиб, янги машина харид қилиш имконияти бор.
Келажакда “BOBUR TRANS LOGISTIK” диллерлик корхонаси ўз фаолиятини янада кенгайтириб, янги хизмат турларини ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Сана: 03.11.2019 01:26
0
215
Тепага чиқиш