Урганч шаҳридаги бўш иш ўринлари
http://ish.mehnat.uz
Маълумотлар кунлик янгилаб борилади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги бўш иш ўрнига танлов эълон қилади
Ушбу вакант лавозимига номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
• олий маълумотга эга бўлган.
• Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
• давлат тилини мукаммал билиши.
• компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши.
Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозими ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Эътибор беринг!
Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.
Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2020 йилнинг 29 октябрдан – 12 ноябргача қабул қилинади.
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Урганч шаҳар ҳокимлигидаги бўш иш ўринлари
Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:
- Урганч шаҳар ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
- Ҳоким ёрдамчиси;
- Урганч шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;
- Урганч шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;
Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари:
- олий маълумотга эга бўлган.
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
- давлат тилини мукаммал билиши.
- зарур касбий ва ташкилотчилик қобилиятига, одоб-аҳлоқ нормалари, раҳбарлик этикасига риоя этадиган фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
- давлат органлари ва ташкилотларида камида 4 йил меҳнат стажига эга бўлган охирги 2 йил давомида бошқарув лавозимларида ёки мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим.
Ҳоким ёрдамчиси:
- олий маълумотга эга бўлган.
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
- давлат тилини мукаммал билиши.
- иш вақтидан самарали фойдалана олиши ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлиши.
Шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича этакчи мутахассиси
- олий маълумотга эга бўлган.
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
- давлат тилини мукаммал билиши.
- компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши
Шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси
- олий маълумотга эга бўлган.
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
- давлат тилини мукаммал билиши.
- компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши
Иш шароитлари:
Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума.
Дам олиш кунлари: шанба, якшанба.
Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача
Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнилардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Эътибор беринг!
- Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида
2 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.
- Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.
Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳокимлигининг расмий сайти
http://urganchshahar.uz/ ҳамда (62) 228-67-37 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.
Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2020 йилнинг 26 августидан – 9 сентябргача қабул қилинади.
Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;
2- босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;
4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Имтиёзли уй-жойлар
2) Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг (кафиллари 1-2-та) молиявий холатини тасдиқлайдиган хужжатлар;
3) ариза берувчининг ушбу Низомнинг 38-банди талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган хужжатлар яъни:
а) ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш (Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастридан маълумотномаси);
б) бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш; (Махалла фуқаролар йиғинидан тавсияномаси (уй-жойга мухтожли ёки кам таъминланганлиги ҳақида));
в) кўп болали оила;
г) она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;
д) ариза берувчиниг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга мухтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
е) оила таркибида биринчи гурух ногирони мавжудлиги;
ж) турар жой майдонининг қонун хужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги
1-хонали квартирани 1-қавати – олдиндан 35% тўланади – 27,346 млн.сўм
1-хонали квартирани 2-қавати – олдиндан 40% тўланади – 31,253 млн.сўм
1-хонали квартирани 3-қавати – олдиндан 30% тўланади – 23,440 млн.сўм
1-хонали квартирани 4-қавати – олдиндан 25% тўланади – 19,533 млн.сўм
1-хонали квартирани 5-қавати – олдиндан 20% тўланади – 15,626 млн.сўм
2-хонали квартира. Ум.майдони 50,2 м2, умумий нархи 142,627 млн.сўм
2-хонали квартирани 1-қавати – олдиндан 35% тўланади – 49,919 млн.сўм
2-хонали квартирани 2-қавати – олдиндан 40% тўланади – 57,051 млн.сўм
2-хонали квартирани 3-қавати – олдиндан 30% тўланади – 42,788 млн.сўм
2-хонали квартирани 4-қавати – олдиндан 25% тўланади – 35,657 млн.сўм
2-хонали квартирани 5-қавати – олдиндан 20% тўланади – 28,525 млн.сўм
3-хонали квартира. Ум.майдони 63,9 м2, умумий нархи 181,551 млн.сўм
3-хонали квартирани 1-қавати – олдиндан 35% тўланади – 63,543 млн.сўм
3-хонали квартирани 2-қавати – олдиндан 40% тўланади – 72,626 млн.сўм
3-хонали квартирани 3-қавати – олдиндан 30% тўланади – 54,465 млн.сўм
3-хонали квартирани 4-қавати – олдиндан 25% тўланади – 45,388 млн.сўм
3-хонали квартирани 5-қавати – олдиндан 20% тўланади – 36,310 млн.сўм
Урганч шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари -комиссия раисининг ўринбосари | А.Ахмедов |
Хоразм вилояти Адлия бошқармаси инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслахатчиси | Т.Алламов |
Урганч шаҳар ИИБ бошлиғи | И.Таджимуратов |
“Ипотека банк” АТИБ Хоразм вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосари | Х.Нодирметов |
Урганч шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри корхонаси бошлиғи | Т.Абдримов |
Урганч шаҳар хокимлиги хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси | З.Салаева |
Маҳалла жамоат фонди Урганч шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари | С.Нуриев |
Урганч шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи | Л.Рузметов |
Урганч шаҳар Архитектура ва қурилиш БХЯТ уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш бўлими бошлиғи | У. Мадрахимов |
Ўзбекистон “Ёшлар иттфоқи” Урганч шаҳар кенгаши раиси | Н. Матяқубов |
“Асака”банк Хоразм вилояти филиали ходими | Б.Жуманиязов |
“Ўзсаноатқурилиш банк” Хоразм вилояти филиали ходими | Б.Атаджанов |
Урганч шаҳар хокимлигининг умумий бўлими мудири – комиссия котиби | М.Хажиев |