ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Медиация – бу !!!


Судьяларнинг иш ҳажмини камайтириш орқали судлов самарадорлиги ва сифатини оширишнинг муҳим усулларидан бири фуқаролик-ҳуқуқий низоларни судга қадар ҳал этишнинг муқобил усулларини ривожлантиришдир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 79-бандида судгача фуқаролик ва хўжалик низоларини ҳал этишнинг асосий тушунчалари, мақсадлари, вазифалари, механизмларини белгиловчи “Яраштирув жараёнлари (медиация) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш белгилангани бежиз эмас.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал этиш механизмини белгиловчи медиация, яъни махсус воситачи – медиатор иштирокида низолашувчи тарафларни суддан ташқари тартибда яраштириш усуллари ривожланган хорижий давлатлар тажрибасида узоқ йиллардан бери қўлланиб келинади. Бу борада хорижий давлатлар қонунчилик тажрибаси ҳақида тўхталишдан аввал, низодаги тарафларни яраштиришга қаратилган миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз, мамлакатимиз ҳудудида муқаддам амалда бўлган тартиб-таомиллар тўғрисида сўз юритмоқчимиз.

Маълумки, мамлакатимизда қадимдан тарафлар ўртасида юзага келган турли келишмовчилик ва низоларни ўзаро муроса йўли билан ҳал этишга эътибор бериб келинган Муқаддам келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишнинг асосий турларидан бири воситачилик (медиация) ҳисобланган.

Медиациянинг мақсади – низолашувчи тарафларнинг низоларини мустақил, ўзаро фойдали шартлар асосида ҳал этиш имкониятини топишга кўмаклашишдан иборат бўлиб, унинг асосий тамойилларига ихтиёрийлик, тарафларнинг тенглиги, бетарафлик, медиаторнинг холислиги, махфийлик кабилар киради. Медиация жараёни музокаралардан иборат бўлиб унинг муваффақияти нафақат тарафларнинг келишмовчиликларини ҳал этишга бўлган иродаси ва интилиши, балки медиаторнинг тажрибаси ва маҳоратига ҳам боғлиқдир.

Медиация тушунчасига тўхталадиган бўлсак, у лотинча “mediare” сўзидан олинган бўлиб, “воситачилик қилиш”деган маънони англатади. Шу сабабли халқаро муомаларда медиация “воситачилик”, “яраштириш мақсадида аралашув” маъноларида қўлланади ва юридик адабиётларда медиация ва воситачилик тушунчалари бир хил маънога эга. 2018 йил 3 июлда “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган.

Қонунинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек, якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб сиқадиган низоларга, медиация қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади.

Қонунинг мақсади Ўзбекистон Республикасида низоларни тартибга солишнинг муқобил усулларини ривожлантириш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишдан, Ўзбекистон Республикасининг суд тизимига тушадиган босимни камайтиришдан иборат.

Қонун фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан – тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда келиб чиқадиган низоларга шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий, ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга, медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Қонун жамоат манфатларига ҳамда медиацияда иштирок этмаётган учунчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундан ташқари, қонун билан медиаторнинг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмаслиги белгиланган.

Профессионал асосдаги медиаторнинг фаолияти ҳақ эвазига ёки текин амалга оширилиши мумкин. Нопрофессионал асосдаги медиаторнинг фаолияти текин амалга оширилади.

Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алохида хонага киргунга қадар, ҳакамлик судида кўриш жараёнида қўлланилиши ҳам мумкин.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.

Демак, медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиш учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилишдир.


Урганч туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси Н.Матякубова

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш

Мамлакатимизда,  коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар — фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг ёхуд давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчилари,коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этиш — тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ёхуд коррупцияга оид жиноятларни содир этганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам кўрсатганлар, шунингдек коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашиш — коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш ва уни фош этишда аҳамиятга эга бўлган далиллар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш ёки бундай тоифадаги жиноятларни тергов қилиш ёхуд тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда бевосита кўмаклашганлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида 829-сонли Қарорига асосан бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома ёки эсдалик совғалари билан рағбатлантирилиши белгиланган. 


Д.Таджиева,
Урганч туманлараро иқтисодий

суди архив мудири.                                                    

SHAHRIMIZ MAHALLA RAISLARIGA SEMINAR TASHKIL ETILDI


O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi “2022-2026 yillarga mo'ljallangan "Yangi O'zbekistonning taraqqiyot strategiyasi" to'g'risida”gi 60-sonli farmoni belgilangan mahalladan turib barcha davlat oranlariga murojaat qilish, mahallabay ishlash va ortiqcha qogʼozbozlikni oldini olish, hamda, inson qadrini ulugʼlash maqsadida fuqarolar tomonidan yo'naltirilgan murojaatlarni tez va sifatli hal etish tizimini joriy etish maqsadida integratsiyalangan “e-murojaat.uz” elektron dasturlari ishlab chiqilgan.


Mazkur qaror va farmonlar ijrosini taʼminlash maqsadida, Raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi va Urganch shahar “Ishga marhamat” monomarkazi tomonidan shahardagi mahalla fuqarolar yigʼini raislariga o'quv-amaliy seminar o'tkazildi.

Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.
Сана: 20.06.2022 04:16
0
871

УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ 2022 ЙИЛ МАЙ ОЙИ ЯКУНИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ


Дарҳақиқат, бугунги кунда “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида вилоят солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, сайёр солиқ маслаҳатлари кўрсатиш тизимли равишда йўлга қўйилган.

Масалан, биргина май ойи давомида Урганч шаҳрида 84 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 82 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, май ойида олиб борилган ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 64 та субъектнинг 279.3 млн.сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди .  Бундан ташқари солиқ қарздорлиги мавжуд 579 та корхоналарнинг 84.5 млн.сўм ортиқча маблағлари қарздорлик қисмига ўтказилди.

Таъкидлаш ўринлики, жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида май ойининг ўзида 296 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Энг муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.

Айниқса, турли сабаблар билан фаолияти вақтинча тўхтаб қолган тадбиркорлик субектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини тиклаш борасида жорий йилнинг май ойи давомида самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, ана шундай 54 та ЯТТнинг фаолияти тикланди ва янгидан 106 та фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг май ойи якуни билан Урганч шаҳримизда 698 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. 

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингиз қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз.

Фуқароларнинг хир бир мурожаати назорат остида.


         «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали «Урганчшаҳаргаз» газ таъминоти бўлимида жисмоний ва юридик шахслардан бўлимимизга келиб тушган хар мурожаат тўлиқ назоратга олиниб борилмоқда.
         Бугунги кунда мурожаатларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12-январдаги №22-сонли қарорининг 88-бандига  асосан табиий газ тўловлари билан боғлик бўлган мурожаатлардан иборат.
         Мурожаатларнинг сони ошиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида  “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида “Урганчшаҳаргаз” бўлими раҳбар ва маъсул ходимлари томонидан Урганч шаҳар махаллаларида фуқаролар билан  учрашиб сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
          Сайёр қабулларда ўз муддатида табиий газ тўловларини хисоб-китоб қилиб боришлари тўғрисида хуқуқий маълумот берилмоқда. Ўтказилган сайёр қабулларда фуқароларимизга газ таъминотида бирор бир таклиф ёки муаммолари бўлса биринчи навбатда “Урганчшаҳаргаз” газ таъминоти бўлимининг (62)223-37-68, (62)223-36-07  рақамли “Ишонч” телефонлари орқали чиқиб хар қандай муаммо ва мурожаатлари ўз ўрнида ижобий хал қилиниши тўғрисида тушунтириш олиб борилмоқда. Бўлимимизнинг “Ишонч” телефони 24 соат кеча-кундуз узулуксиз ишлаб турганлиги айтиб ўтилди.
         Бундан ташқари  “Урганчшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан табиий газ истеъмолчиларининг хонадонларига Ўзбекистон Республикаси Президентинингг 24.09.2020 йилда №4840-сонли қарорига асосан “Остен” русумли ақлли электрон газ хисоблагичлари хамда химоя қутилари босқичма-босқич бепул ўрнатилиб берилмокда.
Истеъмолчилар   мобил телефон рақамларига табиий газ учун олдиндан тўловлари тўғрисида юборилган СМС хабарномага жиддий эътибор қаратсалар  хонадонларига табиий газ етказиб беришдаги узилишларни олдини олишлари тўғрисида тушунтирилмоқда.

Ш.Тиллаева,
«Урганчшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими
“Мурожаатлар билан   ишлаш бўлими” етакчи мутахассиси.
Тепага чиқиш