ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИДА ЁШЛАР УЧУН “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”
Бугунги кунда ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, галдаги устувор вазифалардан бири хисобланади.
Айни шу мақсадда куни кеча Миллий гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармасида “Огохий” номидаги 21 сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни ташкиллаштирилди. Вилоят Қўриқлаш бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ўқувчиларга бугунги кунда Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари, ходимларнинг хизмат олиб бориш жараёни хамда сохага кириб келаётган янги технологиялар хақида батафсил тушунчалар берилди. Хусусан ўқувчилар Бошқарма мониторинг маркази ва тезкор харакатланувчи гурух ходимларининг фаолияти билан хам яқиндан танишдилар. Хизмат итлари хақидаги маълумотлар эса ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шу билан биргаликда тадбир иштирокчилари хозирги вақтда Қўриқлаш бошқармаси томонидан кенг тарғиб қилинаётган спортнинг “Камондан отиш” тури бўйича ташкиллаштирилган машғулотларда хам катнашиш имкониятига эга бўлдилар. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга юзланиб, хизмат билан боғлиқ бўлган маълумотларни билиб олдилар. Мазкур тадбир иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди.