Ҳурматли Урганч шаҳар аҳолиси!
Ҳурматли истеъмолчилар! “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК тасарруфидаги 12 та қозонхонада 2021 йилги давлат дастури доирасида модернизация ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.
❗️ 2021-2022 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда аҳолига иссиқлик энергиясини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш мақсадида 2021 йил 6 июлдан бошлаб Урганч шаҳрида жойлашган 9-сон “Трансгаз” иссиқлик марказида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Марказлашган иссиқ сув таъминоти етказиб берилиши модернизация ва реконструкция қилиш ишлари тугагунга қадар тўҳтатилади.
?Юқоридагиларни ҳисобга олиб, “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК аҳолидан ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.
☎️Қўшимча маълумот ва мурожаат учун диспетчерлик хизмати телефон рақамлари: (62)228-73-64, (62)223-15-39.
УРГАНЧ ШАҲРИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА
Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан йил бошидан яни 2021-2023 йилларда Хорази вилояти Урганч шаҳрида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган объектлар манзилли рўйхати шакиллантирилган. Шунга асосан, Урганч шаҳридаги уммумий фойдаланишдаги афтомобил йўллари ҳамда ичқи кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
"Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан Урганч шаҳар 16-сон “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан кесиб ўтган "Халқ сўзи" 6-йўлак кўчасининг 490 метр қисмига асвальт ётқизиш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида шу ҳудудда яшовчи аҳоли учун қулайликлар яратилди.
Шаҳримиз ички йўлларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан бугун халқимиз мамнун. Дахлдорлик ҳисси ошиб бормоқда.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА
Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев томонидан шаҳримиздаги Халқ қабулхонасида ўтказиб келаётган фуқаролар қабулида ҳам ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда.
Қабулларда шаҳримиз аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан шаҳар ҳокимига мурожаат этиб, уларни қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишмоқда. Бугун ташкил этилган қабулда ҳам 62 нафар ҳамшаҳарларимиз шаҳар ҳокимига ўз мурожаатлари билан юзланишди. Фуқаролар томонидан асосан, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар шаҳар ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассалалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги
ахборот хизмати.