ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев томонидан шаҳримиздаги Халқ қабулхонасида ўтказиб келаётган фуқаролар қабулида ҳам ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда.


Қабулларда шаҳримиз аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан шаҳар ҳокимига мурожаат этиб, уларни қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишмоқда.




Бугун ташкил этилган қабулда ҳам 62 нафар ҳамшаҳарларимиз шаҳар ҳокимига ўз мурожаатлари билан юзланишди. Фуқаролар томонидан асосан, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар шаҳар ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассалалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги
ахборот хизмати.
Сана: 01.07.2021 06:21
0
2 633
Тепага чиқиш