УРГАНЧ ШАҲРИДА ЯНГИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ИШГА ТУШДИ
Урганч шаҳрида қурилиб фойдаланишга топширилган давлат хизматлари маркази бугундан ўз фаолиятини бошлайди.
Янги иншоотда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун барча қулайликлар мавжуд бўлиб, инвесторлар учун хизмат кўрсатиш хонаси, кутиш зали, болалар майдончаси, кафе, кутубхона белгиланган иш вақтида аҳоли хизматига шай. Бундан ташқари замонавий ресепшн, электрон навбат, маълумот олиш учун монитор, онлайн хизмат олиш учун инфакиоск, мобил телефонларнинг қувват олиш қурилмаси, банк кассаси, нақд пул ечиш учун банкомат, бир вақтнинг ўзида қабул ойналари фуқароларга хизмат кўрсатади.
Урганч шаҳар аҳолиси учун фойдаланишга топширилган марказнинг замонавий типдаги биноси давлат-хусусий шерикчилиги асосида “Сухроб Дизайн” МЧЖ томонидан қуриб битказилди. Мазкур бино республикамиздаги энг катта Давлат хизматлари маркази десак адашмаган бўламиз. Янги бинода аҳоли учун барча қулайликлар яратилган бўлиб ходимлар “тезкор, шаффоф ва қулай” тамойили асосида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишади.
Илгари аҳолига кунига 700 га яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, янги бино ишга тушиши билан эндиликда кунига 2000 га яқин давлат хизматлар кўрсатиш имконияти яратилди.
-Ушбу марказ мустақиллик байрамига тўёна сифатида халқ ихтиёрига топширилди десак муболаға булмайди. Умуман олганда давлат хизматлари марказининг асосий мақсади, аҳолига турли тўсиқ ва ортиқча ҳужжатларсиз хизмат кўрсатишдан иборатдир. Давлат хизматлари марказлари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси юртдошларимизнинг давлат хизматларидан унумли фойдаланишлари йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатдир - дейди Урганч шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Улуғбек Ахмедов.
Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим”.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЎН ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаи Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ТАЖИЕВ Баходир, Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев, сектор раҳбарлари, депутатлар, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги биринчи масала - шаҳардаги аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида бўлди.
Кун тартибидаги иккинчи масала - Урганч шаҳридаги умумий ўрта-таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида булди.
Кун тартибидаги учинчи масала - географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитаси баёнинг ижроси тўғрисида бўлди.
Кун тартибидаги тўртинчи масала - Урганч туманлараро иқтисодий суди томонидан 2020 йил 6 ой фаолияти бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида булди.
Кун тартибидаги масала юзасидан - Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси Аллаберганова Нилуфар Атамуратовна, Раджабов Алтибай Бегжанович ва депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Муҳокама қилинган масала юзасидан Урганч шаҳар Кенгашининг қарори қабул қилинди.

РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
28 август куни Кун.уз сайтида "Урганч шаҳар ҳокимлигида 28 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессияга Kun.uz мухбири киритилмади." номли мақола эълон қилинди.
Ушбу холат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати кун.уз сайтидан тушунмовчилик учун узр сурайди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги фуқаролар ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади.
Айни пайтда юзага келган тушунмовчилик бартараф этилиб, келгусида ОАВлар билан ҳамкорликни давом эттирамиз.