ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокимлигидаги бўш иш ўринлари


Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

  • Урганч шаҳар ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
  • Ҳоким ёрдамчиси;
  • Урганч шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;
  • Урганч шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;

Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари:

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • зарур касбий ва ташкилотчилик қобилиятига, одоб-аҳлоқ нормалари, раҳбарлик этикасига риоя этадиган фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
  • давлат органлари ва ташкилотларида камида 4 йил меҳнат стажига эга бўлган охирги 2 йил давомида бошқарув лавозимларида ёки мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим.

 Ҳоким ёрдамчиси:

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • иш вақтидан самарали фойдалана олиши ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлиши. 

Шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича этакчи мутахассиси 

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши

Шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши

Иш шароитлари:

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. 

Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. 

Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача


Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнилардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


 Эътибор беринг!

  • Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида
     2 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.


  • Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.


Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳокимлигининг расмий сайти
 http://urganchshahar.uz/ ҳамда (62) 228-67-37  телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 26 августидан – 9 сентябргача қабул қилинади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2- босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Тепага чиқиш