МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНМОҚДА
Бугун Урганч шаҳридаги 22-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Унда уй-жой, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун ер ажратиш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда 38 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, уй-жой, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун ер ажратиш масаласида мурожаат қилган фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди.
Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот мутасаддилари томонидан назоратга олинди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.