ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳрида оммавий қабуллар давом этмоқда...


Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бошчилигида шаҳардаги идора ташкилот раҳбарлари билан уйма-уй юриб "Байналминалчи” ва “Олимпия” маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг кундалик турмушидаги мавжуд муаммолар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди. Жумладан, “Олимпия” маҳалласида 4-даха, 9/1-уйда яшовчи Давлетова Саломат томонидан касаллиги бўйича ногиронлик нафақаси белгиланмай турганлиги ва  ногиронлик аравачаси зарурлиги муаммолари ўрганилиб, ногирон болалар кам таъминланган оилалар хонадонига соҳа мутахассислари билан биргаликда ташриф буюрилиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари  тақдим қилинди.
Шунингдек, фуқароларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида уларнинг мурожаатлари рўйхатга олиниб, тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Куннинг иккинчи қисмида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бошчилигида “Гулшан” ва "Жинговуз" маҳаллаларида ҳам сайёр қабуллар давом этди. Қабул жараёнида фуқаролар 9 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Фуқаролар томонидан асосан уйларнинг олди фасат қисмини таъмирлаш, электр чироқларини алмаштириш, имтиёзли қредит олиш, моддий ёрдам бериш масаларида мурожаатлар қилинган. 
Кун давомидаги Сайёр қабулларда 35 та мурожаатлардан аксарияти жойида ҳал қилиниб, вақт талаб қиладиган масалалар юзасидан тушунтирилиб, кўрсатмалар берилди. 
Урганч шаҳрида ўтказилган бугунги сайёр қабул яна бир бор мурожатлар ечимига амалий хизмат қилди дейиш мумкин.
Сана: 26.11.2019 05:30
0
1 236
Тепага чиқиш