Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бугун Урганч автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи биносида 1-сектор ҳудудида яшовчи фуқаролар билан учрашди. Йиғилишда фуқароларни қийнаётган масалалар тингланиб, уларга атрофлича жавоб берилди. Аҳоли тамонидан тушган мурожаатлар ёзиб олинди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.