«Билимимиз, иқтидоримиз, кучимиз ва ташаббускорлигимиз Ватан учун» шиори остида ёшларга бағишланган амалий кўргазмали семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 12-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Урганч шаҳар 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2019 йил 27 апрель куни Урганч шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларининг “Билимимиз, иқтидоримиз, кучимиз ва ташаббускорлигимиз Ватан учун” шиори остида амалий кўргазмали семинар ўтказилди, бунда Урганч шахар ҳокими Ш.Абдуллаев, ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари Ў.Йўлдошев, Хотин-қизлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари М.Аманбоева, Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров, “Нуроний” жамғармаси вилоят кенгаши вакили Б.Бобожонов, шаҳардаги таълим муассасалари директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, фан ўқитувчилари, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, ота-оналардан иборат кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни Урганч шахар ҳокими Ш.Абдуллаев очиб берди, шундан кейин Урганч шахар ҳокими муовини Ў.Йўлдошев, Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемировлар сўзга чиқиб 2019 йил 19 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 12-сонли мажлиси бўлиб ўтгани, унда Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш вазифаси белгилангани, ушбу вазифаларни амалга ошириш шакли Сирдарё вилояти тажрибасида синаб кўрилгани, буни кенг жорий этиш бўйича 5 та ташаббус, яъни биринчи - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, иккинчи - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш, учинчи ташаббус - аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, тўртинчи ташаббус - аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бешинчи ташаббус - хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш тарзда амалга оширилиши кўзда тутилгани ҳақида фикрлар билдириб, бу юзасидан Урганч шахар ҳокимининг 2019 йил 6 апрелдаги 43-сонли йиғилиши ҳам ўтказилгани, барча таълим муассасаларида мазкур ташаббуслар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани тўғрисида маълумотлар бердилар ҳамда 5 муҳим ташаббус бўйича белгиалнган ишларни барча таълим муассасаларида давом эттириш борасида кўрсатмалар бердилар.Шундан кейин таълим муассасалари ўқувчиларининг 5 муҳим ташаббус кетма-кетлигини ёритиб берувчи куй-қўшиқ ва рақслари, спорт-соғломлаштириш машқлари, саҳна кўринишлари ва маълум ютуқларни қўлга киритган ўқувчиларнинг чиқишлари тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.
Тадбир учун тузилган дастурнинг иккинчи қисмида таълим муассасасида 5 муҳим ташаббус бўйича фаолият олиб бораётган тўгараклар фаолияти ва ўқув машғулотларининг иш жараёни кузатилди. Меҳмонлар тўгарак аъзолари билан жонли мулоқотга киришдилар ва жараёнларнинг бориши билан қизиқдилар.
Шунингдек, тадбирда китоб дўконларининг савдо ярмаркаси, ўқувчиларнинг ижод маҳсули, қўл меҳнати ва амалий санъат намуналаридан иборат кўргазмалар ҳам ташкил қилинди.
Кўргазмали амалий семинарда иштирокчилар таълим муассасаларида 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан ишларни ташкил қилишга оид зарурий маълумотларга эга бўлдилар.