Урганч шаҳар ҳокими 5-сон «Ал-Хоразмий» маҳалла ахолиси билан учрашди
Бугун, 28 январь куни Урганч шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич навбатдаги 5-сон «Ал-Хоразмий» маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Урганч шаҳрининг 13-сон мактаби биносида бўлиб ўтган учрашувни очар экан, Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ўзи билан шаҳар барча мутасадди ташкилот раҳбарлари келганини алоҳида тақидлаб ўтди.
Шундан кейин, йиғилган барча фуқароларни муаммолари бирма-бир эшитилиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Эслатиб ўтамиз, навбатдиги сайёр қабул 6-сон «Беш-берган» маҳалласида бўлиб ўтиши режалаштирилган.