ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!


Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди “Жамиятда ҳуқуқий онгҳуқуқий маданиятни ривожлантиришда инновацион ҳамкорлик” мавзусида Давлат гранти учун танлов эълон қилади.
Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:
· қонунларнинг инсонлар ҳаётига реал таъсир даражаси ва аҳоли билан мулоқотнинг янги усулларини, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли ва аҳамиятини юксалтиришда ижтимоий шерикликнинг инновацион усулларини жорий этиш.
· сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга, маҳаллалар ободлигини таъминлашга кўмаклашиш;
· ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини амалга оширишдаги тенг шароитлар яратиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, меҳнат фаолиятига мослаштиришга ёрдам кўрсатиш;
· вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга шарт шароитлар яратишга кўмаклашиш;
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1.   Лойиҳа тақдим этилаётганлиги ҳақида талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган кузатув хати.
2.   www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда ёзилган грант лойиҳаси (аризаси).
3. Талабгор ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган).
4. Устав (низом) нусхаси (охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан рўйхатга олинган ва ҳар бир варағи талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган).
5. Талабгор ташкилотнинг оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (оммавий ахборот воситалари учун);
6.   Агар лойиҳа доирасида лицензияланадиган фаолият билан шуғулланиш талаб этилса, лицензия нусхаси (талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган).
7. Лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг тавсияномалари, қўллаб-қувватлаш хатлари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 15 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2019 йил 5 ноябрдан 5 декабргача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинади. 
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт. 
Маълумот учун тел:  62 223 00 39
Сана: 05.11.2019 11:16
0
1 669
Тепага чиқиш