ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Маъмун академияси ва алломалар хиёбони

Алломалар хиёбони 2005-2006 йилларда Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллиги юбилейи муносабати билан Хива шаҳри марказида бунёд этилган. Хиёбон 2 гектар боғни ўзи ичига олади, марказини чироқлар, ўриндиқлар, фавворалар ва бири-биридан чиройли гуллар безаб туради.
Хиёбон Хоразм Маъмун академияси рўпарасида бунёд қилинган. Ғарб томонида Хивадаги Қўша дарвоза тарихий ёдгорлиги, шимолида УрДУ қошидаги 4-сон академик лицей, шарқида Ўзбекистон Миллий банкининг Хива туман бўлими жойлашган. Шунингдек, хиёбоннинг икки томонида учта замонавий меҳмонхона ( “Бек тур”,“Хоразм Малика” ва “Собир арқончи”), яқин-атрофда Хива педагогика коллежи, 55- сон мактаб, хотира боғи, ресторан, миллий чойхоналар мавжуд.
Маълумки,1004 йили Гурганжда Хоразмшоҳ Абу Ҳасан Али ибн Маъмун томонидан ташкил қилинган “Дорил ҳикма” дунёдаги дастлабки академиялардан бири эди. Маъмуннинг Шарқдаги энг кўзга кўринган Беруний, Ибн Сино, Ибн Ироқ, МасиҳийАбул Ҳаммор,Мушфив,Ас.Саолибий,Ибн Мисковайх,Ан-Найсабурий каби юзлаб алломаларни Гурганжга тўплаб, уларга илму фан билан шуғулланишлари учун яратиб берган шароити туфайли, дунё илму фан намоёндалари сафи янада кенгайди.
Астрономия,математика, геофизика, тарих, фалсафа, табобат бўйича Беруний,Абу Наср,Жавҳарий,Ибн Сино каби алломаларнинг олиб борган тадқиқотлари боис, дунё илму фани хазинаси янада бойиб, такомиллашгани дунёда эътироф этилган.
1997 йил 20 октябрда Хива шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланган қутлуғ санадан бир ой ўтиб,ноябр ойида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов фармонига кўра, Хоразм Маъмун академияси қайтадан Хивада ташкил қилинганди. Академия қошида хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи “Доривор ўсимликлар боғи”, “Плонта” илмий ишлаб чиқариш маркази ва Хива туман ёш табиатшунослар ижодий маркази негизида “Кичик Академия” ташкил қилинди.
Хоразм Маъмун Академиясининг ташкил этилиши ва шаклланишида академик Азимбой Саъдуллаев бошчилигидаги А.Абдурасулов, З.Дўсимов, Ў.Муҳаммадиев, Г.Машарипова, С.Рўзимбоев, М.Абдулҳаким, Ҳ.Юсупов каби олимларнинг ўрни катта бўлган.
Сана: 25.01.2019 12:05
0
3 000

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш