ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

"ИС ГАЗИДАН САҚЛАНИНГ" ШИОРИ ОСТИДАГИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Урганч шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси  ёнғин хавфсизлиги, ис гази ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Ис газидан сақланинг», «Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг» шиори билан шаҳримиздаги маҳаллаларда тарғибот ишларини олиб бормоқда.
Жумладан, шу кунга қадар "Маърифатчи", "Жинговуз", "Авесто" маҳаллаларида ис газини олдини олиш борасида аҳоли ўртасида профилактика ишлари олиб борилди.
Шунингдек, шаҳримиздаги ўқув муассасаларида ҳам тарғибот ишлари давом этмоқда.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

ШАҲРИМИЗДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДА АҚЛ ЖАНГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида" ги 2020 йил 30 октябр ПФ-6099 сон Фармони ижросини таъминлаш доирасида  Хоразм вилоятида режа бўйича январ ойида ахолини спортга жалб қилиш мақсадида 2021 йилнинг 6 январь куни Урганч шахар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Урганч шахар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби хамда 22-сон "Истиқлол" махалласи фуқоролар йиғини билан биргаликда шахмат бўйича спорт мусобақаси  ўтказилди.


Мусобақада 30 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

ШАҲРИМИЗ КЎЧАЛАРИГА ГУЛЛАР ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ ИССИҚХОНА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ


Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев шаҳримизни чиройига чирой қўшиб, барча кўчаларини турли ҳилдаги гуллар билан таъминлаб келаётган Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ва "Шовот" маданият ва истироҳат боғи ДУК томонидан ташкил қилинган гул етиштирувчи иссиқхонага ташриф буюрди.
Бу ерда кейинги йил мавсум учун етиштирилаётган янги келтирилган ва камёб гул навлари билан танишди.


Шунингдек, яна қўшимча  курилаётган иссиқхона фаолиятини йўлга қуйиш, турли ноёб гул навларини олиб келтириш ва етиштириш бўйича тавсиялар берди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Тепага чиқиш