ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ЭЛИМИЗ ОСОЙИШТАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Маълумки, давлат тасарруфида бўлган турли корхоналар маъмурий ва хусусий бинолар шунингдек, фуқаролар хонадонларини ишончли қўриқланишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда вилоятлар Қўриқлаш бошқармалари зиммаларига юклатилган айни кунда сохага замонавий ахборот комуникация воситаларининг тадбиқ этилиши ўз навбатида худудлар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиляпти. 


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилоят Қўриқлаш бошқармаси Урганч шаҳар бўлими томонидан фуқароларга техник қўриқлаш пулътининг вазифалари ва афзалликларини тушунтириш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбири хам анашу жихатларга қаратилди. Урганч шаҳар тадбиркорлик субъектлари ва шу худудда яшовчи фуқаролар билан ўтказилган мулоқотларда объектлар ва фуқаролар хонадонларининг ишончли қўриғини таъминлаш мақсадида янги замонавий қўриқлаш воситаларининг афзалликлари хусусида маълумотлар берилмоқда.

Қайд этиш жоизки бу каби савдо мажмуалари ва ахоли хонадонлари, маҳаллаларга видеокузатув воситаларининг ўрнатилиши кўпгина жиноятларни тезкорлик билан очишга хизмат қилмоқда. Шунингдек қўриқловга олинган масканларда хам бу каби салбий кўрсаткичлар секин камайишига эришилди. Муҳими сигнализация воситаларини ўрнатган киши хеч бир хавотирсиз мол-мулкини химоялаш имконига эга. 


Тарғибот тадбирларида фуқароларга Қўриқлаш воситаларининг шу жихатлари хусусида тушунчалар берилди.Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан объектлар ва фуқаролар хонадонларини ишончли қўриғини таъминлашдаги амалий ишлар ҳамда бу каби тарғиботлар келгусида уларга нисбатан жиноий тажовузларни олдини олиш элимиз осойишталигини таъминлашга хизмат қилоятгани билан ахамиятлидир.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 01.11.2021 04:02
0
3 468
Тепага чиқиш