ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5072-сонли  қарори қабул қилинган эди.


Мазкур қарор ижросни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан  openbudget.uz - “Очиқ бюджет” портали ишга тушурилиб, мамлакатимиз фуқаролари томидан ушбу портал орқали бир қанча таклифлар келиб тушди.
Шу жумладан, бизнинг Урганч шаҳар аҳолиси томонидан ҳам кўплаб таклифлар келиб тушди ва ушбу таклифлар тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб белгиланган мезонларга тўғри келадиганлари овоз бериш босқичига ўтказилди. 


Урганч шахридаги аҳоли томонидан порталга жами 151 та таклифлар киритилган бўлиб, шаҳар ишчи комиссия томонидан 27 та таклифлар кейинги босқичга ўтказилиши мақулланган. 


Хурматли шаҳримиз фуқаролари! 


Сиздан ушбу ташаббусли бюджет жараёнида 2021 йилнинг 13 августидан 2021 йилнинг 2 сентябргача бўлган даврда ўзингизга маъқул келадиган таклифларга овоз беринг ва шаҳримизнинг янада гўзаллашишига ўз ҳиссангизни қўшинг.


Урганч шаҳар ҳокимлиги молия бўлими.

Сана: 13.08.2021 06:20
0
527
Тепага чиқиш