ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. 


Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан – 2019 йил  22 декабрда ҳамда 2020 йил 5 январда ўтказилган Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси О.Саидовнинг ахбороти тингланди. 
Сессия кун тартибидаги иккинчи масала - Халқ депутатлари шаҳар Кенгашинингрегламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди. 
 Шунингдек, халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олинди. 
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тузилиб, уларнинг раислари ва аъзолари сайланди.  
Сессияда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамберганов томонидан вилояти ҳокимининг “Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевични Урганч шаҳар ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги қарорини ўқиб эшиттирди.
Дастлаб ушбу масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди. 
Хоразм вилояти ҳокими томонидан Урганч шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган Шухрат Абдуллаев номзоди бир овоздан қўллаб-қувватлаб, шаҳар раҳбари томонидан олиб борилаётган эзгу ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. 
Депутатлар Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевични Урганч шаҳар ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар. 
Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари  Қўшма мажлиси  Маслаҳат кенгаши аъзолигига тавсия этилган номзод тасдиқланди. 
Сессия кун тартибига киритилган қатор масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 15.01.2020 04:30
0
1 099
Тепага чиқиш