ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

100 БИЛАН ЮЗЛАШАЁТГАН ОТАХОНЛАРИМИЗ БИЛАН ДИЛДАН СУҲБАТ

Тинч ва осойишта яшашимиз учун ўзининг бор куч-ғайратини, умрининг навқирон ёшлик чоғини жанг майдонларида элим деб, юртим деб ўтказган Иккинчи жахон уриши қатнашчиларини Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев янги йил байрами арафасида бориб кўрди.


Иккинчи жахон уриши қатнашчилари, 100 билан юзлашаётган отахонларимиз билан дилдан суҳбатлашди. Шунингдек  ҳокимлик томонидан байрам совғалари, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилди.Қаратилган эътибордан кексаларимиз қўлларини дуога очиб, юртимиздаги тинчлик осойишталик доим бардавом бўлишини тилаб қолишди. 


Поёнига етиб бораётган йилда кўплаб ҳайрли ишлар амалга ошди дейишимиз мумкин. Ўйлаймизки кексаларимиз дуосини олиб бошланаётган янги 2020 йил ҳам юртимизга омадли йиллардан бири бўлади!

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 31.12.2019 01:30
0
627
Тепага чиқиш