УРГАНЧ ШАҲРИДА – ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲАТЛАР
Маълумки юртимизда соғлиқни сақлаш ва бу тизимида ишловчи шифокорлар малакасини оширишга катта аҳамият қаратилмоқда.
Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев тиббиёт соҳасида дунёда етакчи мамлакатлардан бири Швейцариялик инвестор билан учрашди. Учрашувда икки давлат шифокорлари ўртасида тажриба алмашиш имкониятларини берувчи “Швейцария фемин тиббий маркази” МЧЖ фаолиятини йўлга қўйиш ва бино учун ер ажратиш бўйича келишиб олинди.
Шунингдек, ҳозирги кунда вилоятимизда фаолият юритаётган медицина ходимларини ҳамда Урганч шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг битирувчи талабаларни танлов асосида Швейцария илмий даргоҳлари ва клиникаларида малакаларини ошириш, Швейцариялик малакали профессор, олимларини Урганчга таклиф қилиб семинарлар ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.